Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1699
4184
5097

-913
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
109034
163253
144867

+18386

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 4 382 654
Главная "БИРЖА" Соҳа ривожини таъминлаш омиллари

agrar_160Олий Мажлис Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси томонидан “Деҳқончиликнинг янги тизимларини жорий этиш ва қишлоқ хўжалиги тузилмасини такомиллаштириш масалаларини ҳал қилишда аҳоли билан мулоқотнинг аҳамияти” мавзуида семинар ташкил этилди. Тадбир Президентимизнинг 2017 йил 7 февралдаги  “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги  фармонига мувофиқ  ўтказилди.

Тошкент давлат аграр университетида бўлиб ўтган семинарда сенаторлар, Қишлоқ ва сув хўжалиги, Адлия, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирликлари, Марказий банк, Ўзбекистон Фермерлар кенгаши,  Бош прокуратура, “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси, “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси,  бошқа манфаатдор идоралар, тижорат банклари, фермер ва деҳқон хўжаликлари раҳбарлари иштирок этишди.

Мавзу юзасидан сўзга чиққанлар қайд этганидек,   юртимизда аграр соҳада кенг кўламли ислоҳотлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотишга ихтисослашган корхоналар сони йилдан-йилга кўпайиб бормоқда.

Кўп тармоқли фермер хўжаликлари томонидан бир қатор лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилиб, боғдорчилик, узумчилик ва сабзавотчилик ривожлантирилмоқда,  интенсив ва  маҳаллий боғдорчилик, янги узумзорлар, иссиқхона хўжаликлари яратилмоқда. Бу йўналишдаги ишлар изчиллик билан давом эттирилаяпти. Хусусан, ўтган йили кўп тармоқли фермер хўжаликларини кенгайтириш мақсадида 21 мингта лойиҳа амалиётга йўналтирилди. 991 гектар ерда интенсив технология асосида, 4 минг 179 гектар майдонда анъанавий усулда боғлар барпо этилди, 5 минг 806 гектар янги токзорлар ташкил қилинди, 372 гектар ерда эса иссиқхона хўжаликлари йўлга қўйилди. Бунда соҳада яратилган ва такомиллаштириб борилаётган қонунчилик базаси мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаяпти.

Семинар иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг сайловолди кампанияси вақтида, Олий Мажлис палаталарининг 2016 йил 14 декабрда бўлиб ўтган қўшма мажлисидаги маърузасида, шунингдек, халқ билан ўтказилган кўп сонли мулоқотларида белгилаб берилган устувор вазифаларни рўёбга чиқариш зарурлиги ҳақида сўз юритдилар. Қишлоқ хўжалигини модернизациялаш ва интенсив ривожлантириш, соҳада таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, экин майдонларини янада мақбуллаштириш, пахта ва бошоқли дон экин майдонларини қисқартириш, бўшаб қолган ерларга картошка, сабзавот, ем-хашак ҳамда мой берадиган экинлар экиш, шунингдек, интенсив боғлар ва узумзорлар яратиш шулар жумласига кириши  таъкидланди.

Муҳокама чоғида Давлатимиз раҳбарининг юқорида номи тилга олинган фармони ижросини таъминлаш йўналишида амалга ошириладиган вазифаларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига тўхталиб ўтилди. Айниқса, мамлакатимизнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш, экологик тоза маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш, аграр секторнинг экспорт салоҳиятини  оширишга доир  кўриладиган турли чора-тадбирлар ҳақида гапирилди. Бу жараёнда  ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш даражасини тубдан яхшилаш, шу жумладан, ердан фойдаланишнинг илмий асосланган технологияларини жорий этиш, қишлоқ хўжалиги экинларининг мақбул турларини етиштиришга киришиш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ҳамда унумдорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилиши таъкидланди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ички ва ташқи бозорларда реализация қилиш учун самарали логистика тизимини яратиш, шунингдек, мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш ва чуқур қайта ишлаш инфратузилмасини такомиллаштиришнинг аҳамиятига урғу берилди.

Семинар иштирокчилари Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган  барча чора-тадбирларни амалга оширишда аҳоли билан, айниқса, фермерлар ва деҳқонлар билан бевосита мулоқот қилишнинг муҳимлигини алоҳида қайд этдилар.

Шу куннинг ўзида Олий Мажлис Сенати Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитасининг “Ветеринария тўғрисида”ги қонунни рўёбга чиқаришга қаратилган қонуности ҳужжатларнинг қабул қилиниши устидан ўтказилган мониторинг натижалари  муҳокамасига бағишланган мажлиси ҳам бўлиб ўтди.

Берилган маълумотга кўра, қўмита томонидан ўтказилган мониторинг натижасида аниқланишича,  амалдаги  қонуннинг тўртта ҳаволаки нормаси бўйича Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармасининг тегишли меъёрий ҳужжатлари қабул қилинган. Жумладан, Ҳайвонларнинг ва одамнинг соғлиғи учун хавф туғдирадиган ҳайвонларнинг касалликлари рўйхатини, шунингдек  Давлат ветеринария бош бошқармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги  ҳужжатлар қабул қилинган.  Ҳайвонларнинг ва одамнинг соғлиғи учун хавф туғдирадиган,  зарарсизлантирилиши лозим бўлган ҳайвонлар касалликларининг рўйхати тасдиқланган.

Бундан ташқари, давлат ветеринария хизмати назорати остида бўлган юкларни экспорт-импорт қилиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ўтказиш учун рухсатномалар бериш тартибини,  маҳаллий ва импорт қилинадиган ветеринария дори воситаларига ҳамда озуқабоп қўшимчаларга рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳномаларни бериш тартибини тасдиқлаш билан боғлиқ, тадбиркорлик соҳасидаги бошқа рухсат берувчи қонуности ҳужжатлар амалдаги қонунларга мувофиқлаштирилмаганлиги  ҳам қайд этилди.

Муҳокамалар якунида  мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклиф-тавсиялар берилди, шу асосда  қўмитанинг  тегишли қарор қабул қилинди.

Замира ТОЖИЕВА.

Biznes Daily”.

 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"