Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
85
4670
5807

-1137
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
126316
144867
121104

+23763

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 4 236 684
Главная "БИРЖА" Банк тизими: ислоҳот йўлидаги вазифалар ечими

bank_160Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси  Марказий банк  билан ҳамкорликда  “Иқтисодиётни бошқаришни янада либераллаштириш шароитида банк тизимининг барқарорлиги: қонунчилик ва амалиёт” мавзуига бағишланган  илмий-амалий анжуман ўтказди.

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкида бўлиб ўтган тадбирда Олий Мажлис Сенати аъзолари, Марказий банк, манфаатдор вазирликлар ҳамда тижорат банкларининг масъул ходимлари, экспертлар, олимлар иштирок этишди.

Олий Мажлис Сенати аъзоси Т.Искандаров, Марказий банк раиси ўринбосари Ш.Шоаҳмедов ва бошқалар сўзга чиқиб таъкидлашганидек, жаҳон бозори конъюнктураси шиддат билан ўзгариб,  рақобат кучайиб бораётгани   юртимизда  янги истиқболли ёндашув ва  тамойилларни ишлаб чиқишни тақозо этмоқда.  Президентимизнинг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармони эса айни шу йўналишдаги вазифаларни ҳаётга татбиқ этишда муҳим дастуриламал ҳужжат бўлиб хизмат қилади. Зеро, унда бутун мамлакат ва жамият тараққиётининг янги босқичи талабларига жавоб берувчи чоралар, шу жумладан банк-молия соҳасини тубдан ислоҳ қилиш тадбирлари белгилаб берилган.

Хусусан, банк-молия тизимини ривожлантиришнинг аниқ мақсадга қаратилган параметрлари ижросини таъминлаш учун банк тизими умумий капиталини 2 баробарга, депозитлар, жумладан, аҳоли омонатлари ҳажмини 2,1 баробарга кўпайтириш назарда тутилмоқда. Банклар ресурс базасини  мустаҳкамлаш ва капиталлашувини янада ошириш ажратилаётган инвестиция кредитлари ҳажмини 1,7 баробар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган кредитларни эса 2,2 баробар кўпайтиришни таъминлайди.

Алоҳида эътироф этилганидек, келгуси йилларда банк назорати бўйича Базель қўмитасининг талабларига асосан тижорат банкларининг маблағлари етарлилиги ва ликвидлилиги даражаси кўрсаткичини қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилади. Бошқарув ва банк таваккалчилиги тизими, шу жумладан илғор хорижий амалиётлар асосида тижорат банкларида менежмент таваккалчилиги самарадорлигини янада ошириш ҳамда  мамлакат иқтисодий ривожланишининг замонавий талабларига жавоб бермайдиган ҳужжатларни бекор қилиш мақсадида банк фаолиятини тартибга солишга оид Марказий банкнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари хатловдан ўтказилади. Бундан ташқари, банкларга хос бўлмаган вазифаларни истисно этиш юзасидан  амалий чораларни  назарда тутувчи дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш мўлжалланган.

Анжуман давомида банк томонидан ажратилган кредитлар ва жалб қилинган маблағлар муддатлари ва фоизларининг номутаносиблиги, муаммоли активларни қоплаш учун банк балансига олинган мулкларни реализация қилиш, туманларда суғурта, лизинг, баҳоловчи ташкилотлар бўлимларининг мавжуд эмаслиги сабабли аҳолининг бундай  хизматларга бўлган эҳтиёжлари, айниқса, қишлоқ жойларида етарли даражада қопланмаётганлиги каби муаммолар мавжудлиги қайд этилиб, уларни бартараф этиш йўллари ҳақида фикрлар билдирилди.

Банк-молия академияси тадқиқотчиларининг фикрича, тижорат банклари акцияларини иккиламчи қимматли қоғозлар бозорида кенг кўламда олди-сотди қилиш, банклараро кредит бозорини ривожлантириш ушбу муассасалар ликвидлилигини таъминлаш йўллари бўлиб хизмат қилиши мумкин.

 

Айни пайтда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича кафолатлаш жамғармасини ташкил этиш ҳамда тадбиркорлик субъектлари ва аҳолининг кенг қатламларини микрокредитлаш тизимини янада соддалаштиришга оид ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилаётгани маълум қилинди.

Тижорат банкларининг активлари устидан мониторинг ўтказишнинг янги усуллари ва механизмларини жорий этиш, Фуқаролик кодекси ва бир қанча қонунларга тегишли ўзгартиш ва қўшимчаларни киритиш юзасидан тавсиялар берилди. Амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш турли соҳалардаги лойиҳаларни молиялаштириш бўйича банклар имкониятлари ва ресурслар базасини кенгайтириш, корпоратив облигациялар чиқариш орқали инвестиция салоҳиятини ошириш, миллий кредит ташкилотлари рақобатбардошлигини таъминлашга қаратилиши алоҳида қайд этилди.

Анжуманда мамлакатимизда валюта сиёсатини бошқариш услубларини назорат-чеклашдан ҳимоя-рағбатлантиришга ўзгартириш, банк тизимини ривожлантиришда солиқ қонунчилигидан фойдаланишнинг самаралари йўллари каби масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Замира ТОЖИЕВА.

Biznes Daily”.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"