Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5483
6861
5999

+862
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
126551
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 089 001
Главная "БИРЖА" Корпоратив бошқарув: талабга мослашаётган малака

biznes-muhokama_160Президентимизнинг 2015 йил 24 апрелдаги “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда унга мувофиқ қабул қилинган бир қатор ҳужжатлар ижросини таъминлаш жараёни қизғин давом этмоқда. Хусусан, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан 2016 йил 11 январда қабул қилинган “Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарор асосида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Қарорда белгиланган хўжалик жамиятларининг устав капиталидаги давлат улуши бўйича давлатнинг ишончли вакиллари ва кузатув кенгаши аъзолари сифатида тайинланадиган шахслар малака аттестатини олиш шартлиги ва уни олиш учун фақат Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг махсус дастури бўйича ўқув курсларини тамомлаганлик тўғрисидаги давлат сертификатига эга шахслар даъвогарлик қилиш ҳуқуқига эгалиги ҳақидаги талабни бажариш доимий эътиборда бўлмоқда.

Шу ҳафта Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказида акциядорлик компаниялари ва жамиятлари раҳбарлари ҳамда кузатув кенгаши аъзолари учун бошланган “Замонавий корпоратив бошқарув тамойиллари ва амалиёти” мавзуига бағишланган ўқув машғулоти мазкур йўналишдаги тадбирларнинг навбатдагиси ҳисобланади.

Унда тегишли вазирлик ва идоралар, хусусан, Давлат рақобат қўмитаси ҳудудий органларидан вакиллар, бир қатор акциядорлик жамиятлари раҳбарлари иштирок этишмоқда.

Машғулот дастурига биноан тингловчиларга соҳанинг тажрибали мутахассислари ҳамда экспертлари томонидан корпоратив бошқарувнинг асосий ривожланиш тенденциялари, бундай бошқарувнинг дунёда мавжуд моделлари, замонавий тамойиллари ва механизмларининг мазмун-моҳияти, ўзига хос жиҳатларига оид маърузалар тақдим этилмоқда.

Ўқув дастурига кўра, мамлакатимизда яратилган корпоратив бошқарувга доир норматив-ҳуқуқий база, акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувни янада такомиллаштиришнинг ҳозирги ҳолати ва бу борадаги келгуси вазифалар, акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув тузилмаси, ижро органи фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш мезонлари ҳақида маълумот ва тушунчалар берилаяпти.

Бундан ташқари, акциядорлик жамиятларида ижро органи билан кузатув кенгаши ўртасидаги ўзаро муносабатлар, хўжалик жамиятлари устав капиталидаги давлат улушлари бўйича кузатув кенгаши ва давлатнинг ишончли вакиллари фаолиятининг самарадорлиги, бу борада уларнинг ҳуқуқ ва ваколатлари, акциядорлик жамиятларида кузатув кенгаши фаолиятини амалга ошириш тартиб-тамойиллари, бундай кенгашларнинг жамият корпоратив бошқарув тизимидаги роли каби мавзуларга алоҳида тўхталиб ўтилиши режалаштирилган.

Маърузалар давомида тингловчилар эътиборига акциядорлик жамиятида корпоратив стратегияни шакллантириш, корпоратив бошқарув тизимида раҳбарлик усули, ушбу тизимда назорат ва ички аудит хизматининг, молиявий менежмент ва маркетингнинг роли, акциядорлик жамияти корпоратив бошқарув тизимида самарали дивиденд сиёсатини жорий қилиш бўйича маълумотлар ҳавола этилиши кутилмоқда.

Ойдин ЛАТИПОВА.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"