Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3994
10193
9200

+993
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
74343
308009
117651

+190358

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 751 284

budjet_300_5587974Олий Мажлис Сенатининг йигирма тўртинчи ялпи мажлисида 19 та масала, шу жумладан, 10 та қонун, хусусан, “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун мамлакатимиз манфаатлари ҳамда аҳоли фаровонлигини таъминлаш нуқтаи назаридан атрофлича, қизғин савол-жавоблар асосида муҳокама қилиниб,

маъқулланди.

Бош вазир ўринбосари, молия вазири Жамшид Қўчқоров қайд этганидек, 2020 йилдан бошлаб маҳаллий бюджетлар ўзларининг харажатларини эркин ва мустақил равишда шакллантирадилар. Маҳаллий ҳокимликлар ўзларига бириктирилган солиқлардан тушумларни кўпроқ тушишини прогноз қилсалар, ўзлари мустақил равишда бемалол шунга мос равишда харажатларини ҳам оширишади. Бироқ маҳаллий солиқлар бўйича прогноз кўрсаткичлари бажарилмаса, ҳокимликлар шунга мос равишда ўз харажатларини қисқартиришлари ҳам керак бўлади. Шу билан бирга, фавқулодда ҳолатларда, ҳудуднинг умумий даромади ташқи омиллар ҳисобига 5 фоиз пасайиб кетса, харажатларни мос равишда қисқартириш ёки ушбу даромадлар келгуси даврда тушиши кутилаётган бўлса, республика бюджетидан вақтинчалик ссуда ажратилиши мумкин.

2020 йилда ЯИМ 5,5 фоиз, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 6,5 фоиз, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тайёрлаш 4 фоиз, капитал қўйилмалар ҳажми камида 10 фоиз, чакана савдо айланмаси 5,6 фоиз, хизмат кўрсатиш кўлами 5,7 фоиз ўсиши прогноз қилинган. 2019 йил 1 октябрдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ставкасининг 20 фоиздан 15 фоизга туширилгани келгуси йилда бизнесга солиқ юкини пасайтиришга асос бўлади. Давлат корхоналари учун ягона ижтимоий тўлов ставкаси 25 фоиздан 12 фоизгача туширилмоқда. 2020 йилдан бошлаб фойда солиғи ставкаси 12 фоиздан 15 фоизгача оширилади. Бунинг сабаби бир томондан давлат бюджети йўқотишларини қисман қоплаш бўлса, иккинчи томондан ишловчиларга иш ҳақи фойда орқали берилишининг олдини олишдир. Фойда солиғи Тошкент вилоятида 34 фоиз, Тошкент шаҳрида 5 фоиз ва бошқа ҳудудларда 100 фоиз маҳаллий бюджетларга қолдирилмоқда. Прогноздан ортиқча қисми эса тўлиғича қолдирилади. Республика даражасидаги рўйхат билан тасдиқланадиган айрим йирик ташкилотларнинг фойда солиғи республика бюджетига ўтказилади. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи Навоий вилоятида 70 фоиз, Тошкент вилоятида 34 фоиз ва Тошкент шаҳрида 5 фоиз қолдирилади. Қонунда яна бир муҳим масала – 2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг кафолати остида имзоланадиган ташқи қарз шартномаларининг жами миқдори ҳамда ташқи қарз ҳисобига амалга ошириладиган давлат дастурлари харажатлари миқдори чекланмоқда. Давлат қарзимиз хавфсиз даражада бўлсада, узоқ муддат бюджет барқарорлигини сақлаш мақсадида ташқи қарзни жалб этиш бўйича имзоланадиган янги шартномаларнинг чегараланган миқдори 4 млрд. АҚШ доллари, давлат мақсадли дастурларини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси номидан жалб қилинадиган ташқи қарзнинг чекланган ҳажми 1,5 млрд. АҚШ доллари миқдорида белгиланмоқда.

Истеъмол саватчаси яна кун тартибида

Парламент юқори палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида иқтисодиёт ва саноат вазири Б. Хўжаевнинг бу ҳақда маълумот беришича, 2019 йилнинг 1 январидан буён истеъмол саватчаси ҳажми унинг асосида яшаш учун энг кам миқдорни (яшаш минимуми) аниқлаш бўйича ишлаб чиқилган методология Тошкент ва Фарғона вилоятларида синов тариқасида қўлланилмоқда. Методологияда бир нечта жиҳат, яъни истеъмол саватчасининг тахминан 50 хил озиқ-овқат маҳсулотидан иборат таркибини шакллантириш, истеъмол саватчаси таркибини ва ҳажмини ҳудудлар кесимида аниқлаш, аҳолининг табақасига қараб озиқ-овқат маҳсулотининг истеъмолини инобатга олиш, бунда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиялари ва мамлакатимизнинг маҳсулотларни ишлатишнинг бир кунлик меъёрларига эътибор қаратиш, истеъмол саватчасини пенсионерлар, болалар ва ишловчилар кесимида аниқлаш эътиборга олинган. Бу методологияни ишлаб чиқишда, асосан, МДҲнинг айрим мамлакатлари, масалан, Қозоғистон ва Россия Федерациясида мавжуд тажрибага таянилган. Умуман, бу узоқ муддатни талаб қилувчи жараён бўлиб, хусусан, Россияда яшаш минимумини аниқлашга 10 йил вақт кетган. Истеъмол саватчаси билан яшаш минимуми бир-бирига узвий боғлиқ бўлиб, бу икки кўрсаткични мувозанатга келтириш учун бир неча йил кетади. Шунинг учун аввал истеъмол саватчаси ҳажмини аниқлаш, кейин унинг асосида яшашнинг энг кам миқдорини белгилаш керак бўлади. Синов натижаларининг ҳозиргача эълон қилинмаганига сабаб олинган кўрсаткичлар фақат Фарғона ва Тошкент вилоя­тларига тегишли бўлиб, буни аҳолининг ҳар бир табақаси ўзи учун қабул қилмаслиги лозим. Тест режимидан мақсад методологияни муайян ҳудудда қўллаган ҳолда уни такомиллаштиришдан иборат. Бундан ташқари, истеъмол саватчаси ва яшаш минимумини белгилашда инфляция кўрсаткичлари ҳам ҳисобга олиниши даркор. Синов якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот берилиши кўзда тутилган. Шунингдек, бугунги кунда истеъмол саватчаси ва яшаш минимуми тўғрисида қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича илгари сурилаётган таклифлар ҳам вазирлик томонидан ўрганилмоқда.

Молия ва капитал бозорида давлат иштироки ҳамон юқори

Бошқарув тизими самарадорлигини ошириш ҳар бир мамлакат олдида турган доимий жиддий масаладир. Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида бу борада белгиланган топшириқлар ижроси қандай таъминланяпти?

 Парламент юқори палатаси аъзолари ҳукуматнинг шу ҳақдаги ҳисоботини тинглашди ва унга муносабат билдиришди. Чунончи, қайд этилганидек, Вазирлар Маҳкамаси томонидан бу йилги давлат дастуридаги вазифаларни бажариш борасида салмоқли ишлар амалга оширилган. Шу билан бирга, ўрганишлар бу йўналишда жиддий муаммолар мавжудлигини ҳам кўрсатган. Бошқарув соҳасидаги ислоҳотларнинг ҳал қилувчи йўналиши давлатнинг иқтисодиётга тўғридан-тўғри аралашувини қисқартиришдир. Зеро, иқтисодиётда давлат улуши катта бўлган тизим рақобатбардош бўлолмайди. Бу соҳада охирги уч йил мобайнида катта ўзгаришлар рўй берди. Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги 86 та лицензияланадиган фаолият тури ва рухсат бериш тартиб-таомили бекор қилинди. Натижада хусусий тадбиркорлик билан шуғулланaётганлар сони 25 фоиз кўпайди. Кўп тармоқларда, шу жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари, мебель, тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришда рақобат кучайди. Аввал юқори даражада монополиялашган қурилиш материаллари, кабель маҳсулотлари ва пул ўтказиш хизмати каби соҳаларда якка ҳукмронликка барҳам берилди. Умуман, мамлакатда монопол корхоналар сони икки баробар қисқарди. Аммо ўз ечимини кутаётган тизимли масалалар ҳам бор. Товар ва молия бозорларида давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектлар мавқеи баланд. Улар монополияларнинг 80 фоизини ташкил қилмоқда ва ўз назоратлари остида бўлган тузилмаларни ташкил этиб, рақобатга салбий таъсир кўрсатмоқда. Бугун бундай корхоналар сони 4,3 мингдан ортиқни ташкил этади. Давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг самарасизлиги субсидия бериш, солиқ ва божхона имтиёзлари, имтиёзли кредитларни тақдим этиш шаклидаги давлат кўмаги билан қоп­ланмоқда. Молия ва капитал бозорларида давлат иштироки баландлигича қолмоқда. Ушбу ҳолат, ўз навбатида, манфаатлар тўқнашувини келтириб чиқармоқда ва бозор механизмларини ривожлантиришга тўсқинлик қилмоқда. Банк секторининг 83 фоизи давлат иштирокида фаолият кўрсатади. Табиий монополиялар томонидан қўлланадиган нархларни шакллантириш усули харажатларни тежаш ўрнига уларни кўпайтиришни рағбатлантиради.

Бизнес субъектлари учун бозорга чиқишда сунъий тўсиқлар ҳали-ҳануз мавжуд. Натижада, Жаҳон банки маълумотларига кўра, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг соф оқими паст даражада. Иқтисодий эркинлик индексида Ўзбекистон 180 та мамлакат орасида 140-ўринни эгаллади. Бундай вазиятда товар ва молия бозорларида рақобатни ривожлантириш стратегияси бўйича “йўл харитасини” қабул қилишни тезлаштириш керак. Ривожланган мамлакатлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда бу соҳадаги фаолият юзасидан Сенат мунтазам равишда Монополияга қарши курашиш қўмитасининг аҳборотини эшитиш амалиётини жорий қилиши мақсадга мувофиқдир.

Ушбу мавзуга оид яна бир масала хусусий мулкнинг ҳуқуқий ҳимояланганлиги ва дахлсизлиги таъминланишидир. Уни ҳал қилмасдан туриб, хусусий ички ва хорижий инвестицияларни иқтисодиётга тўлақонли ва кенг кўламда жалб қилишнинг имкони йўқ. Шу ўринда Фуқаролик кодексининг хусусий мулкка оид қоидаларига алоҳида эътибор қаратилиб, илғор мамлакатлар тажрибасидан келиб чиқиб, хусусий мулк дахлсизлиги ва унинг бозорда эркин айланишини таъминлаш бўйича қатъий норма белгиланиши фойдадан холи бўлмайди.

Материалларни  Замира ТОЖИЕВА тайёрлади.

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"