Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6955
8025
7470

+555
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
153224
284189
62588

+221601

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 245 500

aktiv_300_55412Ҳеч бир  корхона ёки  бутун иқтисодиёт  оқилона бошқарилмаса,  керакли маблағ сарфланмаса ёки  модернизацияланмаса ривожланмайди.

Шу боис ҳам мамлакатимизда ушбу масалага жиддий эътибор берилиб, зарур ҳуқуқий шарт-шароитлар яратилмоқда, қатор ҳужжатлар қабул қилинмоқда. Улар орасида Президентимизнинг  жорий йил 29 апрелдаги “Республика иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  қарори муҳим аҳамиятга эга. Чунки  унда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ишларини фаоллаштириш мақсадида жуда кенг қамровли вазифалар белгиланган. Жумладан, қарор ижросини таъминлашда профессионал мутахассис сифатида инвестиция воситачилари ва маслаҳатчиларининг иштироки алоҳида кўрсатиб ўтилган.

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Давлат активларини бош­қариш агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган семинарда қарордаги вазифаларни бажаришда ягона позицияни белгилаб олган ҳолда биргаликда ҳаракат қилиш ва ҳамжиҳатликда  тегишли чораларни кўриш масалалари муҳокама қилинди.

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори  ўринбосари Диёр Мухамедов ўз чиқишида қарорнинг асосий жиҳатларига тўхталиб ўтди. Унинг таъкидлашича, ҳозирда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш учун тайёр инвестиция таклифларини ишлаб чиқиш, инвестиция ва бизнес форумлар, тақдимотлар ва маркетинг кампаниялари имкониятларидан кенг фойдаланиш, давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича устувор йўналишларни белгилаш ишлари олиб борилмоқда. Қарорга кўра, кимё,   нефть-газ,   энергетика, қурилиш материаллари,  ёғ-мой, вино саноатлари, банк-суғурта соҳаси ва бош­қа тармоққа кирувчи жами  64 та хўжалик юритувчи субъект ҳамда  ташкилот устав капиталидаги давлат акциялар (улушлар) пакетларини сотиш кўзда тутилган.  Эътирофга молик жиҳат давлат акциялар (улушлар) пакетларини сотиш ҳамда маҳаллий ва хорижий фонд биржаларида IPO (SPO) бўйича эмиссияларни жойлаштиришда инвестиция воситачилари ва  маслаҳатчиларининг салоҳият ва тажрибаларидан фойдаланишнинг мумкинлигидир.

Давлат активларини бошқариш агентлиги департаменти бошлиғи ўринбосари Азиз Қаҳҳоров акциядорлик жамиятлари давлат улушларини сотиш бўйича амалга ошириладиган ишларнинг тартиб-тамойилларини тушунтириб берди. Энг аввало, мазкур қарорнинг олдингиларидан фарқли томонига эътиборни  қаратди. Қайд этилганидек, унга кўра, иқтисодий ночор ёки зарар кўриб ишлаётган корхоналар эмас, балки фойда билан ишлаётган, бозорда ва муайян бир тармоқда  ўз ўрни ва мавқеига эга хўжалик юритувчи субъектлар ва банкларнинг давлат улушлари савдога чиқариляпти. Мақсад компаниялар фаолиятига нисбатан инвесторлар ва аҳолининг қизиқишини кучайтириш. Бу борада илк марта амалга ошган “Кварц” ва “Қўқон механика заводи” акциядорлик жамиятлари акцияларини IPO ҳамда SPO йўли билан сотиш жараёнида жисмоний шахслар ҳам фаол  иштирок этди ва биринчи қадам сифатида натижа ёмон бўлмади. Эндиликда эса инвесторлар ва аҳоли учун янада қулай имконият яратилаяпти, яъни анча йирик улушлар таклиф этилаяпти, улар фонд бозори учун ҳам катта актив ҳисобланиб, унинг ривожига хизмат қилиши шубҳасиз. Бошқа бир масала, агар бунда маркет-мейкерлик фаолиятининг имконияти тўлиқ ишга солинса, бу галги хусусийлаштириш дастури муваффақиятли кечиши мумкин.

Қарорга асосан акция пакети босқичма-босқич оммавий жойлаштирилганда оммавий жойлаштиришнинг аввалги босқичи якунлангандан сўнг салоҳиятли инвестор мавжуд бўлганда Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссияси SPO йўли билан реализация қилинадиган қўшимча улушни мазкур салоҳиятли инвесторга сотиш бў­йича қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.

Ҳужжатнинг  яна бир муҳим жиҳати, сотиладиган акция пакетлари халқаро баҳолаш стандартлари асосида баҳоланади. Мақсад активларнинг ҳақиқий бозор нархини аниқлаш. Шундагина сотиш жараёни ҳам осон кечади, нархи бўйича ҳар хил саволлар туғилмайди. Қарорда ёзилишича, акция пакетлари (улушлар)ни баҳолаш нуфузли халқаро баҳоловчи компаниялар томонидан амалга оширилганда баҳолаш ҳисоботларининг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш талаб этилмайди. Баҳоловчиларни танлаб олиш энг мақбул таклифлар асосида тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали бажарилади, бунда баҳолаш хизматларига ҳақ акция пакетлари (улушлар) сотилиши белгиланган хўжалик жамиятлари маблағлари ҳисобидан тўланади.

Бундан ташқари, илгари  активларни сотишда инвестиция воситачилари ва маслаҳатчилари ҳар доим ҳам иштирок этмаган. Энди   профессионал иштирокчи сифатида уларни бу жараёнга жалб этиш  агентлик, фонд биржаси ва эмитентлар учун жуда муҳим. Айниқса, эмитентлар инвестиция воситачилари ва маслаҳатчиларининг имкониятидан унумли фойдаланса мақсадга мувофиқ бўлади. Устав фондида давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган эмитентлар бўйича инвестиция воситачилари ва маслаҳатчиларини танлаш “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун талабларига мувофиқ амалга оширилади.

Бугунги кунда агентлик томонидан инвесторларга давлат улушлари таклиф этилаётган   акциядорлик жамиятлари ва банкларнинг бошланғич паспортлари (фаолияти ҳақидаги ахборот) тайёрланган. Унда масалан, муайян бир банкнинг ташкил топган санаси, ўз капитали, давлат улуши, ишчиларининг сонидан тортиб, эришган ютуқлари, бозордаги ўрни, кредит линиялари, охирги уч йилликдаги барча молиявий кўрсаткичларининг динамикаси ифодаланган. Лекин бу етарли маълумот эмас, унга қараб ҳеч бир инвестор сармоя тикмайди.  Шунинг учун  сотиш олди тайёргарлик жараёнига катта эътибор қаратиш долзарб масала бўлиб, бунда  агентлик билан инвестиция воситачиси ёки маслаҳатчиси ўртасида имзоланадиган битим асосида шакллантириладиган тўлиқ маълумот чуқур таҳлил қилиниши лозим. Чунки, инвесторга эмитент ҳақида батафсил, аниқ, очиқ ва шаффоф ахборотни етказиш, уни ҳар томонлама  кўрсата олиш, айниқса, корхонанинг етук салоҳиятини унинг акцияси қийматида акс эттириш  даркор. Бу эса инвестиция воситачисининг асл вазифаси, уни бажариш масъулият ва маҳоратга ҳам боғлиқ.

Таъкидлаш жоизки, мазкур  йўналишда  агентлик томонидан хорижий  фирмалар билан ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда. Хусусийлаштирилиши мўлжалланган корхоналар фаолияти  дунёдаги катта тўртлик– KPMG, Ernst and Young, Deloitte and touché, Price water house coopers  халқаро аудиторлик компаниялари билан бирга ўрганиляпти ва диагностика қилиняпти.

Умуман, бу каби кенг кўламли чоралардан кўзланган  пировард мақсад  инвесторларга аниқ ва ишончли маълумотларни тақдим этган ҳолда уларни фаол жалб қилиш, ўз навбатида инвестор томонидан актив сотиб олингач, шу корхона тараққиётига ўз тажрибаси ва сармояси асосида ҳисса қўшишини таъминлашга эришишдан иборат.

Ойдин ЛАТИПОВА.

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"