Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1157
5204
5004

+200
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
172941
203261
123799

+79462

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 039 307

armiya_300_11992 йил 14 январь мамлакатимиз тарихида ўзбек миллий армияси ташкил топган кун сифатида муҳрланиб қолган. Тарихан ўтган қисқа вақт ичида юртимиз сарҳадларини муносиб ҳимоя қила оладиган, халқимизнинг тинч ва осойишталигини таъминлашга қодир, ҳар томонлама ривожланиб бораётган миллий армия шаклланиб, айтиш жоизки, бугун бутун дунёга ўз салоҳиятини намоён этмоқда.

“Global Firepower” порталида эълон қилинган жаҳоннинг ҳарбий салоҳияти кучли мамлакатлари рейтингида Ўзбекистон миллий армияси 48-ўринни эгаллаганини катта бир ғурур билан айтиш мумкин. Чунки жаҳоннинг 127 мамлакати киритилган мазкур рўйхатда армиямиз МДҲда Россия ва Украинадан кейин 3-ўринда, Марказий Осиёда биринчи ўринда тургани юртимиз тинчлиги, осойишталиги ишончли қўлларда эканини яққол исботлаб турибди.

Албатта, бу кўрсаткичлар замирида юртимизда ҳарбий хизматчиларга кўрсатилаётган алоҳида эътибор ва ғамхўрликни кўриш мумкин. Куни-кеча мамлакатимиз Президенти, Қуролли Кучларимиз Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги ҳарбий қисмлардан бирига ташриф буюриб, у ердаги шароитлар билан яқиндан танишгани ҳам фикримизнинг ёрқин далилидир. Ташриф чоғида давлатимиз раҳбарининг ҳарбий хизматчиларга муносиб шарт-шароитларни яратиш, уларни уй-жой билан таъминлаш бўйича берган топшириқлари нафақат шу соҳа вакилларига бўлган эътибор, балки мамлакатимиз осойишталигига қаратилган доимий ғамхўрликнинг намунасидир. Президентимиз томонидан ҳарбий хизматчиларнинг либосларидан тортиб, асбоб-анжомларигача замонавий асосда янгилаш борасида берган кўрсатмаси яқин келажакда Ўзбекистон миллий армиясининг қудрати яна ҳам ошишидан дарак беради.

Ҳар бир соҳанинг бугуни ва эртанги куни кадрлар салоҳиятига бевосита боғлиқдир. Шу жиҳатдан олиб қараганда ҳам Ўзбекистонда ўз армияси учун зарур кадрларни тайёрлашда кенг имкониятлар мавжуд. Бугунги кунда Қуролли Кучлар академиясида 7 та, Мудофаа вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасаларида 20 дан ошиқ йўналиш ва мутахассислик бўйича юқори малакали офицер кадрлар тайёрланмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг яқинда Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги мажлисидаги нутқида алоҳида таъкидланганидек, мамлакатимиз мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш Ўзбекис­тонни ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгилаб олинган. Хусусан, Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитасининг ташкил қилиниши миллий мудофаа-саноат комплексини шакл­лантириш йўлидаги биринчи ва муҳим қадам бўлди.

“Ишончим комилки, иқтисодиётнинг тўлақонли мудофаа секторини шакллантириш бўйича биз бошлаган иш яқин келажакда миллий армиямизни қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминлаш билан бирга қўшимча иш ўринлари яратиш, мамлакатимиз иқтисодиётини диверсификация қилиш имконини ҳам беради”, деди Президентимиз.

Шу билан бирга, ўтган йили мамлакатимиз Мудофаа доктринаси сифат жиҳатидан янгиланди. Бу доктринанинг маъно-мазмуни биринчи марта очиқлик хусусиятига эга бўлди. Бу эса мудофаа сиёсатимизнинг очиқлигини намойиш этмоқда. Доктринада Ўзбекистоннинг мудофаа соҳасидаги сиёсати бўйича принципиал ёндашувлар, уларни қўллаш асослари, Қуролли Кучлар олдида турган вазифалар, шунинг­дек, миллий армиямиз қурилиши ва ривож­ланишини давом эттириш бўйича истиқболли йўналиш­лар белгилаб берилди.

Ҳақиқатан ҳам, мамлакатимиз ҳарбий салоҳиятининг дунё даражасида эътироф этилиши йўлида катта ишлар амалга оширилди. Жумладан, мустақилликнинг илк йилларидан бошлаб Қуролли Кучларнинг ташкилий штат тузилиши принципиал жиҳатдан ўзгартирилди, тезкор-стратегик бошқарув, оператив тайёргарлик ва қўшинларни жанговор қўллашнинг ҳақиқий марказига айланган янги бошқарув тизими жорий этилди. Давлат чегараларини қўриқлашнинг самарали асоси шакллантирилди. Ҳарбий округлар тузилиб, уларнинг фаолияти такомиллаштирилди. Юртимиз сарҳадларини ҳар қандай шароитларда тинч-осойишталигини таъминлашга қодир бўлган махсус бўлинмалар ташкил қилинди.

Истиқлол йилларида ҳарбий хизматчилар учун замонавий турар жойлар қурилиб фойдаланишга топшириш анъана тусини олди. Бугунги кунга келиб эса мамлакатимиз раҳбарияти ташаббуси билан 2016-2025 йилларга мўлжалланган давлат дастури асосида ҳарбий хизматчиларнинг барчасини турар жой билан таъминлаш ишлари олиб борилмоқда.

Амалга оширилаётган бу тадбирлардан кўзланган мақсад ягона. Яъни бугунги кунда дунё мамлакатлари орасида тинчлик, осойишталикни сақлаш энг долзарб муаммога айланган, ҳар қадамда турли ёвуз кучлар, диний экстремизм, терроризм хавфи тобора ортиб бораётган бир вақтда мамлакатимиз мудофаа қудрати ва хавфсизлигини мус­таҳкамлаш алоҳида аҳамият касб этмоқда.

Шу боис, мустақил юртимиз тарихида энг ёрқин саҳифалардан бири бўлган миллий армиямиз ташкил топган кун нафақат ҳарбий хизматчилар, балки ҳақли равишда халқимизнинг азиз байрамларидан бирига айланиб улгурди. Қолаверса, армиямиз сафига мард, жасур, ҳар томонлама камолга етган ёшлар танлаб олинаётганлиги ҳам юртимиз ҳарбий салоҳиятининг юксалишига мустаҳкам замин яратмоқда.

Бугунги кунда миллий армиямиз минглаб йигитлар учун чинакам мардлик, ватанпарварлик мактабига айланиб улгурди. Президентимиз Ш.Мирзиёев таъбири билан айтганда, “Оналар бугун ўз ўғилларини армияга кўзда ёш, юракда хавотир билан эмас, балки менинг ўғлим ҳақиқий Ватан ҳимоячиси бўлади, деган юксак ишонч ва фахр туйғуси билан кузатмоқда”.

Албатта, Ватанни ҳимоя қилиш, унинг ҳар қарич туп­роғини муқаддас билиб асраб-авайлаш ҳар бир фуқаронинг инсонийлик бурчидир.

Алишер АБДУРАСУЛОВ,

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий-техник институти катта ўқитувчиси, подполковник.

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"