Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3342
5218
5428

-210
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
111550
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 074 000

 

boxcha_300Фарзандларимиз етук касб эгаси бўлиб улғайишида, оилага, Ватанга бўлган меҳри шаклланишида, ҳам ахлоқий, ҳам жисмоний ривожланишида мактабгача таълим муассасалари (МТМ)нинг ўрни катта. Хабарингиз бор, яқинда мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилди. Соҳадаги ўзгаришлар, мавжуд қарорлар ижроси тўғрисида атрофлича маълумот олиш учун мазкур вазирлик томон йўл олдик.

Вазирлик ходимларини қизғин иш жараёнида учратдик.

– Биз бажаришимиз зарур бўлган ишлар ортида фарзандларимизнинг баркамол келажаги турибди, – дейди мактабгача таълим вазири ўринбосари Гулчеҳра Йўлдошева. – МТМларнинг моддий-техник базасини яхшилаш, шароитлар яратиш, ишончли таълим моделларини қўллаш, унда тарбияланаётган болаларнинг жисмоний ва ижодий ривожланишини таъминлаш каби масалаларга жиддий ёндашмоғимиз зарур. Айни дамда бўш турган ва фойдаланишда бўлмаган объектларни рўйхатга олиш ишларини олиб боряпмиз. Икки ойдан сўнг бу рўйхатларни тадбиркорларимизга тақдим этамиз. Улар хусусий МТМлар очишига йўл-йўриқ кўрсатамиз.

Шунингдек, умуммиллий дастур доирасида мактабгача ёшда бўлган барча болаларни МТМга жалб қилиш ишларини амалга оширмоқдамиз. Яъни мамлакатимизнинг чекка ҳудудларида ва аҳоли зич жойлашган туманларида янги давлат ва хусусий МТМларни қуришни режалаштирмоқдамиз. Бу ота-оналарнинг танлов имкониятларини кенгайтиради.

Давлатимиз раҳбари томонидан учта йирик ҳужжат – жорий йил 9 сентябрдаги “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор, 30 сентябрдаги “Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарор қабул қилинди.

Бугунги кунда мамлакатимизда мавжуд 4 минг 893 та давлат мактабгача таълим муассасасида 706 мингдан зиёд бола қамраб олинган. Қабул қилинган ҳужжатларда соҳа бўйича давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, мактабгача таълим муассасалари давлат ва нодавлат тармоғини кенгайтириш, уларни малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, таълим-тарбия жараёнларига замонавий таълим дастурлари ва технологияларини татбиқ этиш орқали болаларни ҳар томонлама ривож¬лантириш каби бир қатор вазифалар қўйилди. Шунингдек, соҳада давлат-хусусий шериклик механизмлари илк бор жорий этилади. Бунда хусусий секторлар солиқ, бож тўловларида, узоқ муддатли ва мақбул шартларда кредитлар олиш кабиларда қатор имтиёзларга эга бўлади. Бундай саъй-ҳаракатлар туфайли мактабгача таълим муассасаларида ҳаммабоп нархлар таъминланади. Олис ҳудудларда ҳам 5-6 ёшли болаларни мактабгача таълим муассасаларида тўлиқ қамраб олиш ва уларни мактабга тайёрлаш учун қўшимча ўринли давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасалари барпо этилади.

Сифатли хизмат самараси

Мавзуни ўрганиш жараёнида хусусий секторлар фаолияти билан ҳам қизиқдик. Уларда таълим бериш услуб¬лари, шарт-шароитлар билан яқиндан танишиш мақсадида пойтахтимизда жойлашган “Fortuna Education” нодав¬лат таълим муассасаси раҳбари Шаҳноза Набихоновани суҳбатга чорладик.

– Биз фаолиятимизда сифатли хизматга эътибор қаратамиз, – дейди Ш.Набихонова. – Муассасамизда мактабгача таълим йўналишида 48 нафар бола тарбияланса, бошланғич таълимда 60 нафар ўқувчи бор. Уларга, асосан, “Болажон” дас¬турига таяниб таълим берамиз. Лекин шу билангина чегараланиб қолмаймиз. Тарбиячиларимиз янги услублар, инновацион методлар асосида фаолият юритади. Моддий-техник базамиз етарли. Кадрлар масаласига алоҳида эътибор қаратамиз. Ҳатто буни ота-оналар иштирокида назоратга олганмиз. Тарбиячиларимиз малакаларини ошириш учун халқаро семинар-тренинглар, конфренцияларда иштирок этишини, билимларини кенгайтиришини таъминлаганмиз. Зеро, хорижий тажрибалар соғлом рақобатга, фарзанд¬ларимизнинг сифатли таълим олишга бўлган ҳуқуқини рўёбга чиқаришга хизмат қилишини кўрсатмоқда.

Муассасадаги замонавий муҳит кишини ўзига жалб қилади. Асосийси, гуруҳларда болалар сони (ўртача 10 нафар) оптималлигини кузатиш мумкин. Хоналарда дарс жараёнларини дарча орқали кузатиш имкони бор. Болалар ўз уйларида бўлгани каби дарсдан кейин¬ги машғулотларда уй кийимларида юришибди. Улар таэквандо, рақс, актёрлик маҳорати, шахмат ҳамда инг¬лиз тили қўшимча машғулотларида иштирок этадилар.

– Дастлаб марказимизга 12 нафар бола қабул қилганмиз, ҳозирда улар сони 100 тадан ошди, – дейди муассаса раҳбари. – Жойимиз кичиклиги панд бермаганида фаолиятимиз бундан-да кенгайган бўларди. Айтмоқчиманки, мамлакатимизда хусусий таълимга бўлган талаб юқори.

Мактабгача таълимда 2017 йилгача кузатилмаган ва кутилмаган бурилиш ясалди. Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори мамлакатимиз таълим соҳасида янги тизимни яратиб, соҳада янги ўзгаришлар жараё¬нини бошлаб берди. Шу билан бирга, бу қарор хусусий таълим секторларида ҳам катта ўзгаришлар бўлишига кенг йўл очади.

Кадрлар масаласи муҳимдир

Давлат МТМларидаги шароитлар билан танишиш мақсадида Шайхонтоҳур туманидаги 607-МТМ мудираси Машкура Усмоновани суҳбатга тортдик.

– Мактабгача таълим тизимининг муҳимлиги шундаки, болалар режимли овқатланади, ўйнайди, сайр қилади ҳамда таълим олади.

Бизнинг муассасада “Болажон” дастури асосида 150 нафар бола таълим-тарбия олади. Таълим беришда, аввало, тарбиячи илмли, салоҳиятли бўлиши, ўз ишига қизиқиши керак. Ўйлаб қарасам, мен боғча ёшимдан тарбиячи бўлган эканман. Эслайман, тенгдошларим ичида бўйим баланд бўлгани учун кичик гуруҳ тарбиячилари ёрдамлашишга мени танлашарди. Ўзим бола бўлсам-да, кичик гуруҳ болаларига бажонидил қарардим.

Кадр танлашда моддий рағбатлантириш масаласи асосий ўринда туради. Айтиш керакки, бу кўпчиликни қониқтирмайди. Мамлакатимиз бўйлаб МТМларда 57 мингдан ортиқ мутахассис меҳнат қилаётган бўлса, шундан 85 фоизини ўрта маълумотли кадрлар ташкил этади. Биз олий маълумотли кадрларни жалб қилишимиз зарур. Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилиши бу борадаги муаммоларга барҳам беради, деган умиддаман.

Муассасамиздаги гуруҳларда болалар сони турлича, бирида 17, бирида 24, бош¬қасида 35 нафар бола бор. Болалар сони кўп бўлса ҳам таълимни имкон даражасида маромига етказа оляпмиз, деб ўйлайман. Мисол учун, мактабга чиққан болаларнинг ота-оналаридан миннатдорликлар эшитамиз. “Фарзандим шу боғчада таълим олганди, ҳозир яхши ўқияпти”, дейишади. Биз бундан фахрланамиз, албатта. Биргина методист штатини ҳисобга олмаганда, бош¬қа барча кадрларимиз етарли. Шахмат ва рақс тўгаракларимиз бор. Инглиз тили тўгараги пулли бўлгани учун уни йўлга қўйишда бироз иккиланиб турибмиз. Давлат талаб¬ларида инглиз тилини ўқишга тайёрлаш йўналиши қўшилди. Штатлар берилишини кутиб турибмиз. Шунда давлат боғчалари хусусий боғчалар билан рақобатлаша оладиган даражада бўлади.

Бугун мактабгача таълим муассасалари тизимида катта бурилиш ясалди. Мактабгача таълим вазирлиги давлатимиз томонидан яратилган шароитлардан оқилона фойдаланиши керак. Акс ҳолда шакл ўзгариши ҳеч нарсани ҳал қилмайди.

Наргиза МАМАЗИЯЕВА.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"