Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5994
5836
6238

-402
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
91378
172957
187770

-14813

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 226 785

Oliy-Majlis_300Аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш  мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожининг асосий омили, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади.

Шу боис, ушбу масала  2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳам  устувор

вазифалардан бири сифатида белгиланган.

Энг муҳими, бандликни таъминлаш ишлари дастурий ёндашув асосида олиб борилиб, бу йўналишда ҳар йили қабул қилинадиган махсус дастур парламент томонидан маъқулланади ва унинг ижроси назоратга олинади.

Шу муносабат билан яқинда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг январь-август ойларидаги ижроси кўриб чиқилди. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тақдим этилган маълумотда қайд этилишича, жорий йилнинг  ўтган 8  ойи давомида  яратиладиган иш ўринлари сони 507,8 мингтани ташкил этиши белгиланган бўлиб, амалда бу кўрсаткич 521,5 мингтага етказилган.

Бунда, иқтисодиётнинг турли тармоқларида яратилган иш ўринлари, саноат соҳасидаги тармоқ ва ҳудудий лойиҳаларнинг амалга оширилиши ҳисобига очилган иш жойлари, шунингдек, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги, инфратузилма объектларини қуриш бўйича амалга оширилган лойиҳалар ҳисобига ҳам фуқаролар бандлигига эришилган. Корхоналар фаолиятини тиклаш, бўш турган давлат объектларини ижарага бериш ёки хусусийлаштириш эвазига  20,9 мингта иш ўринлари ташкил этилди.

Ўтган давр мобайнида иш  Билан таъминланган фуқароларнинг 69,7 минг нафардан ортиғи якка тартибдаги тадбиркорликда, 133,9 минг нафари  мавсумий ва вақтинчалик ишларда, 200,7 минг нафари  эса шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида, шунингдек, оилавий тадбиркорликда банд бўлган.

Дастур кўрсаткичлари ижросининг ҳудудлар бўйича  таҳлилига кўра,   Қорақалпоғистон Республикасида 28,3 мингта,  Андижон вилоятида 42,9 мингта,  Бухоро вилоятида 36 мингта,  Жиззах вилоятида 23,6 мингта, Қашқадарё вилоятида 47 мингта, Навоий вилоятида 23,1 мингта, Наманган вилоятида 40,7 мингта, Самарқанд вилоятида 52,6 мингта, Сирдарё вилоятида 13,9 мингта, Сурхондарё вилоятида 36,1 мингта, Тошкент вилоятида 50,6 мингта, Фарғона вилоятида 42,7 мингта, Хоразм вилоятида 34 мингта ва Тошкент шаҳрида 50 мингта  иш ўрни барпо этилган.  Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ,  Жиззах вилоятининг Янгиобод,  Самарқанд вилоятининг Булунғур,  Хоразм вилоятининг Янгибозор туманларида  қўшимча лойиҳаларнинг амалга оширилиши ҳисобига бандлик даражаси анчага ошган.  Меҳнат бозоридаги вазият мураккаб бўлган 34 та туманда иш ўринларини яратишга алоҳида эътибор қаратилган.

Мақсадли дастурларда белгиланган йирик лойиҳаларнинг амалга оширилиши ҳам  аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим омил бўлган.  Андижон вилояти Хўжаобод туманидаги “Навигал” қўшма корхонасида мева-сабзавотларни қайта ишлаш лойиҳасининг амалга оширилиши ҳисобига 750 та,   Наманган вилоятининг Учқўрғон туманидаги “Ўзтекс Учқўрғон” МЧЖда тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси ҳисобига 500 та,  Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида “Аслиддин” корхонасининг полиэтилен қувурлар ишлаб чиқариш лойиҳаси ҳисобига 298 та иш ўрни яратилди.

Тақдим этилган маълумотда аҳоли бандлигини таъминлаш дастури талабларини бажаришда баъзи туман ва шаҳарларда  айрим камчилик ва қолоқликка йўл қўйилганига ҳам тўхталиб ўтилди.  Жумладан, Арнасой, Бахмал, Ғаллаорол, Дўстлик, Китоб, Навбаҳор, Пайариқ, Каттақўрғон, Гулистон, Сайхунобод, Бойсун, Денов, Оққўрғон, Пискент, Хонқа, Янгиариқ, Юнусобод, Бектемир, Яшнобод туманларида  мақсадли дастурлар ижросига эътибор берилмагани туфайли белгиланган кўрсаткичлар бажарилмаган.

Хусусан, ҳисобот даврида Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманидаги “Манғит савдо” корхонасининг темир эшик, дераза ромлари ишлаб чиқариш лойиҳасига Агробанк томонидан 300 млн.сўм кредит берилмаганлиги,  Тошкент вилояти Қибрай туманидаги “Fruits Season Group” МЧЖнинг мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ва логистика марказини ташкил этиш лойиҳасига ер майдони ажратилмаганлиги,  Наманган вилояти Мингбулоқ туманидаги “Бинокор Соҳибкор Қурилиш” корхонасига қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасига бино ажратиш масаласи ҳал этилмаганлиги, Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидаги “Мўмин текстиль” МЧЖга ип калава ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасида қурилиш ишларининг якунланмаганлиги боис  иш ўринларини яратишда қолоқлик кузатилган.

Шу ва бошқа камчликларни бартараф этиш мақсадида вазирлик томонидан тегишли идоралар билан ҳамкорликда бир қатор чора-тадбирлар кўрилгани ҳақида ҳам маълум қилинди.  Хусусан,  меҳнат бозоридаги рақобатга бардошлигини кучайтириш ва иш билан таъминлаш мақсадида ишсиз фуқаролар тикувчилик, тўқувчилик, электрик, пайвандчилик, бўёқчилик, сувоқчилик, компьютер техникаси оператори  каби  касблар бўйича ўқитилган.

Мурожаат қилганларнинг бир қисми  “усто-шогирд” усулида миллий ҳунармандчиликнинг гилам тўқиш, ганчкорлик, теридан, дарахтдан ва темирдан бадиий маҳсулотлар тайёрлаш, миллий қандолатчиликка  ўргатилган.

Кореянинг КОЙКА ташкилоти билан биргаликда Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ташкил этилган Касб-ҳунарга ўқитиш марказларида  3,5 минг нафардан зиёд ишсиз фуқаро меҳнат бозорида талаб мавжуд бўлган автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, металларни қайта ишлаш, электротехника, ахборот-комуникация технологиялари йўналишларида касб-ҳунарга қайта ўқитилган.

Республикамиз ҳудудидаги барча иш берувчиларга қулайлик яратиш мақсадида меҳнат органларига бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) мавжудлиги ва ишдан озод этилиши мўлжалланаётган ходимлар тўғрисидаги маълумотларни онлайн тарзда тақдим этиш тизими жорий этилди. Ушбу тизимга мувофиқ вазирликнинг www.mehnat.uz сайтида “Миллий вакансиялар базаси” электрон дастури орқали мавжуд бўш (вакант)иш жойлари тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланиш имконияти яратилган.

“Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонун талабларига риоя этилишига ҳам эътибор қаратилган.  Жумладан, меҳнат муҳофазаси соҳасида профилактика ишларини олиб бориш мақсадида тадбиркорлик билан шуғулланаётган корхоналарда  тушунтириш ишлари олиб борилган,  семинарлар ўтказилган ва  тегишли тавсиялар берилган. Республика бўйича 835 маротоба “Очиқ эшиклар куни” ташкил қилиниб, уларда иштирок этган 3992 нафар тадбиркорнинг 1000 дан зиёд  муаммоли масалаларини  ҳал этишга кўмаклашилган.

Масала муҳокамаси чоғида қайд этилганидек, аҳоли бандлигини таъминлаш орқали  барқарор реал даромадларни ошириш борасида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан бир қатор устувор вазифалар белгиланганига урғу берилди.    Биринчидан, иқтисодиётда юқори даражада сақланиб қолаётган норасмий бандлик улушини қисқартириш. Ҳисоб-китобларга кўра жами банд бўлганларнинг  32 фоизи норасмий секторда меҳнат қилмоқда. Бу каби ҳолатлар иш берувчилар учун солиқ солиш, ҳисоб-китоб юритиш ва бундай фаолият турлари учун рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнининг мураккаблиги натижасида келиб чиқмоқда. Бу борада меҳнат бозорида расмий бандликни ошириш бўйича фаол чораларни кўриш ҳамда иш берувчиларни янада рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш мақсадида вазирлик томонидан бир қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда. Яъни уларда ходимлар учун “электрон меҳнат дафтарчаси”ни жорий этиш, муайян муддатга меҳнат шартномаларини тузиш имкониятларини кенгайтириш, ўз-ўзини банд қилиш ва уй меҳнатининг ҳуқуқий мақомини аниқлаштириш, алоҳида тоифадаги ходимлар, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорларга ёлланиб ишловчилар ва бошқаларнинг меҳнатини тартибга солувчи  ўзгартишларни киритиш кўзда тутилмоқда.

Иккинчидан, ишсизларни, жумладан ёшлар бандлигини таъминлаш, касбга тайёрлаш тизимида меҳнат бозоридаги хақиқий вазиятдан келиб чиққан ҳолда ишчи кучига бўлган талаб ва таклиф мутаносиблигини таъминлаш. Бу йўналишда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболлари ва ҳудудий  меҳнат бозорларининг хусусиятини ҳисобга олган ҳолда 2018-2020 йиллар мобайнида  касб-ҳунарга ўқитиш марказларини  республикамизнинг 11 та ҳудудида – вилоят марказларида ташкил этиш белгиланган.

Учинчидан, меҳнат миграцияси оқимларини бошқариш ва назорат қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича ишларни изчил давом эттириш. Бу йўналишдаги ишларни янада такомиллаштириш, меҳнат мигрантларининг ҳуқуқ ва кафолатларини таъминлаш, меҳнат миграциясига доир халқаро алоқаларни ривожлантириш мақсадида Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ “Меҳнат миграцияси тўғрисида”ги, “Аҳоли бандлигига кўмаклашувчи нодавлат ташкилотлар (рекрутинг агентлиги) тўғрисида”ги қонунлар ва бир қатор бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар  лойиҳалари ишлаб чиқилган. Меҳнат мигрантлари ҳуқуқ ва кафолатларини таъминлаш, меҳнат миграциясига доир халқаро алоқаларни ривожлантириш мақсадида бир қатор  мамлакатлар билан  келишув битимлари тузилмоқда.

Тўртинчидан, республиканинг меҳнат бозоридаги вазият мураккаб бўлган 34 та туманда  дастурлар ва комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш орқали мавжуд  вазиятни тубдан ўзгартириш, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда дастурга кирган иш ўринларининг сўзсиз яратилишини таъминлаш, илгари яратилган иш жойларини сақлаб қолиш юзасидан тизимли ишларни амалга ошириш муҳим вазифа ҳисобланади.

 Муҳаррам Дадаходжаева,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"