Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4225
10409
10539

-130
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
114539
308009
77453

+230556

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 791 482

rfb_30022-24 март кунлари “Тошкент” республика фонд биржаси савдоларида 8 та акциядорлик жамиятининг қимматли қоғозлари билан 51 та битим қайд қилиниб, 25 минг дона акция 112,2 млн. сўмга сотилди. Таҳлиллар жами савдо айланмасининг 34,5 фоизи тижорат банкларининг қимматли қоғозлари билан амалга оширилган битимлардан иборат бўлганини кўрсатди.

Энг йирик битим 24 март санасида “Marg'ilon Fayz savdo kompleksi”  акциядорлик жамиятининг 700 минг  дона акцияси билан 25,2 млн. сўм миқдорида тузилди.

Ҳафта давомида савдо айланмаси ҳажми юқори бўлган эмитентларни “Hamkorbank”  (ҳафталик савдо айланмасининг – 34,5 фоизи) акциядорлик тижорат банки, “Marg'ilon Fayz savdo kompleksi”  (30,4 фоиз), “SHIFOBAXSH BULOQ” (21,0 фоиз), “Olchazor aziya”  (8,7 фоиз) ва “Yangi bozor dehqon bozori” (4,2 фоиз) акциядорлик жамиятлари ташкил этди.

Республикамизнинг 4 та ҳудудида жойлашган листинг компаниялари қимматли қоғозлари билан савдо битимлари имзоланди. Биржа битимларининг энг юқори ҳажми Андижон (39,6 фоиз) ва Фарғона вилоятидаги (30,4 фоиз) акциядорлик жамиятлари ҳисобига тўғри келди.

Қимматли қоғозларнинг номинал нархига нисбатан юқори даражадаги фарқ қуйидаги акциядорлик жамиятларининг акциялари билан тузилган савдо битимларида кузатилди. Булар —  “SHIFOBAXSH BULOQ”  акциядорлик жамияти акциясининг номинал қиймати  747 сўмдан иборат бўлиб,  бир дона акциянинг савдо кунидаги биржа нархи 40 000 сўмни ташкил этди. “Yangi bozor dehqon bozori” акциядорлик жамиятининг номинал қиймати 3 706 сўмлик акцияси бир донасининг савдо кунидаги биржа нархи 10 800 сўмга тенг бўлди.

Шунингдек, инвесторлар тоифасига кўра,  биржа савдоларида жисмоний шахслар фаоллиги кузатилиб, умумий битимларнинг  95,8 фоизи айнан улар билан  тузилди. Инвестор сифатидаги  жисмоний шахслар  тижорат банклари акцияларига юқори қизиқиш билдиришган (36,0 фоиз).

Фонд биржасида йил бошидан буён 19,7 млрд. сўмлик 461 та савдо битими қайд қилинди. Ушбу даврда биржа савдоларида 48 та эмитентнинг 136,3 млн. дона қимматли қоғозлари сотилган.

Ўктам ОЧИЛОВ,

“Тошкент” РФБнинг Таҳлилий хизмат бошлиғи.

 

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"