Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3051
8944
8267

+677
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
105564
165551
205121

-39570

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 732 840

uzex_300_55412Ўтган йили миллий товар биржаси фаолиятининг ривожланишида муҳим аҳамиятга эга бўлган воқеликлар кузатилди. Товар бозорлари, биржа фаолияти ва электрон тижоратни тараққий топтиришга йўналтирилган қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

Хусусан, ташқи ва ички бозорда очиқ ҳамда шаффоф биржа савдолари орқали бозор принциплари асосида сотиладиган товарлар номенклатураси, ҳажми ошди, барча хўжалик юритувчи субъектлар, тадбиркорларнинг моддий-техник ресурслардан фойдаланиши кенгайтирилди, товар бозорларида соғлом рақобат кучайди. Реал бозор конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда товарлар учун нарх шаклланишининг замонавий механизмлари жорий этилди.

2018 йил 1 январдан мамлакатимиздаги монополист корхоналар нефть маҳсулотлари, энергия ресурслари, қурилиш материаллари, қора металл прокати, рангли металлар, истеъмол товарлари қиш­лоқ хўжалиги ва кимё маҳсулотлари, минерал ўғитлар каби жами 27 номдаги юқори ликвидли товарларни бозор принциплари асосида фақатгина очиқ биржа савдолари орқали босқичма-босқич сотишни бошлади. “Ўзпахтасаноат” АЖ очиқ биржа савдолари орқали ички истеъмолчиларга, шунингдек, экспортга сотишга ҳам киришди.

Товар-хом ашё биржаларининг очиқ электрон савдоларида истеъмол товарларини, жумладан, импорт товарларини сотиш (сотиб олиш)га тақиқ бекор қилинди, истеъмол товарларини товар-хом ашё биржаларининг очиқ электрон савдоларида сотиш (сотиб олиш) учун улгуржи савдони амалга оширишга лицензия мавжудлиги талаб этилмайдиган бўлди.

Асосланмаган равишда нархлар ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида алоҳида турдаги маҳсулотлар импортчиларига божхона тўловларини тўлашда имтиёзлар берилди.
Цемент, цемент клинкери, асбест, қурилиш ойнаси, кўмир, ёғоч ва ёғоч-тахта материаллари шулар жумласидандир. Ушбу товарларни биржа савдолари ёки тўғридан-тўғри импорт қилишда тақдим этиладиган божхона имтиёзлари 2020 йил 1 январгача узайтирилди.

“Давлат харидлари тўғрисида”ги қонунга асосан давлат харидлари миллий тизими ривожланишнинг янги босқичига кўтарилди. Хусусан, харид жараёнлари электрон дўкон, электрон аукцион, танлов, тендер ва ягона етказиб берувчидан давлат хариди шаклларида амалга оширилмоқда. Давлат харидлари субъектлари бюджет ва корпоратив буюртмачиларга ажратилди.

“Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси” АЖ давлат харидлари бўйича Хarid.uz ахборот порталининг махсус оператори этиб тайинланди. Мазкур ахборот портали давлат харидларининг шаффофлигини таъминлаяпти, бюджет ва давлат улуши бўлган корхоналарнинг маблағларидан самарали фойдаланиш, шунингдек, бу соҳада соғлом рақобатни шакллантириш ва ривожлантиришга хизмат қилмоқда. Xarid.uz портали давлат харидлари бўйича Ўзбекистонда ягона ахборот ресурси ва электрон давлат харидларини амалга ошириш учун мўлжалланган онлайн савдо майдончаси ҳисобланади. Товар ишлаб чиқарувчилар, биринчи навбатда, тадбиркорлик субъектлари онлайн режимда давлат харидлари тизимига кира оладилар. Бу эса рақобат муҳитини шакллантиришга ва давлат харидларида нархларни пасайтиришга хизмат қилади. Янги тизимнинг асосий янгиликларидан бири давлат харидлари жараёнида электрон рақамли имзодан кенг фойдаланиш ва тузилган битимларнинг Ҳисоб-китоб клиринг палатаси орқали кафолатини таъминлашдан иборат.

Ўтган йили “ЎзРТХБ” АЖда халқаро биржалар ва хорижий ҳамкорлар билан алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилди. Замонавий биржа савдоларини ташкил этиш борасида тажриба алмашиш мақсадида Қозоғистоннинг “ЕТС”, “Қирғизистон фонд биржаси” АЖ, “Белоруссия универсал товар биржаси” АЖ, Тожикистон ҳамда Туркманистон биржалари билан ҳамкорлик тўғрисида келишувлар имзоланди. “Москва биржаси” АЖ, “Санкт-Петербург Халқаро товар-хом ашё биржаси” АЖ, “Каспий” Товар биржаси” АЖ (Қозоғистон), “Тожикистоннинг Осиё фонд биржаси” АЖ ва “Туркия фонд биржаси” билан тўғридан тўғри биржалараро ҳамкорлик ўрнатилди. МДҲ Халқаро биржалар ассоциацияси, Евро-Осиё фонд биржаси Федерацияси (FEAS) ва Халқаро фьючерс ассоциацияси билан ўзаро алоқалар давом эттирилмоқда.

Имзоланган шартномалар ва келишувлар дои­расида замонавий биржа савдоларини ташкил этиш борасида тажриба алмашилди, ҳамкорликдаги савдоларни ташкил этиш бўйича семинарлар ва ишчи учрашувлар ўтказилди, брокерлик идоралари аккредитация қилинди, хорижий савдо майдончалари очилди. Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида “ЎзРТХБ” АЖнинг хорижий савдо майдончаси иш бошлади. Шу билан бирга, мазкур савдо майдончасининг таъсисчиси бўлган “Альта ва К” МЧШ хорижий брокерлик идораси илк марта биржада аккредитация қилинди. Минск шаҳрида ҳам “Белоруссия универсал товар биржаси” ОАЖ негизида “Ўзбекистон Рес­публика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг савдо майдончаси очилди.

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ёки етарли миқдорда ишлаб чиқарилмайдиган импорт товарларининг биржа савдоларини ташкил этиш бўйича янги механизм жорий қилинди. Бу механизм биржа савдоларига бевосита импорт товарлар ишлаб чиқарувчиларини жалб қилиш имконини беради.

“ЎзРТХБ” АЖнинг онлайн аукциони орқали авторақамларни сотишнинг самарадорлигини ошириш мақсадида жорий қилинган янги тартибга кўра, биржада авторақамларни онлайн аукционга қўйиш муддати 3 кундан 5 иш кунига узайтирилди. Бу эса электрон савдо иштирокчилари учун қўшимча қулайликлар яратди.

“ЎзРТХБ” АЖ

матбуот хизмати.

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"