Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4844
4961
5935

-974
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
86768
205121
151672

+53449

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 548 493


rfb_300Жорий йилнинг 4-8 июнь кунлари “Тошкент” республика фонд биржаси савдоларида 31 та акциядорлик жамиятининг акциялари билан 330 та битим қайд қилиниб, 60,5 млн. дона оддий ва 37,2 минг дона имтиёзли акция 12,2 млрд. сўмга сотилди.

Олдинги ҳафта якунлари билан қиёсланганда ўтган ҳафтада савдо ҳажми 1,5 млрд. сўмга ортганлигини кузатиш мумкин.

Бунда қимматли қоғозлар билан ўртача кунлик савдо айланмаси 2,5 млрд. сўмни (олдинги ҳафтада - 2,1 млрд. сўм), ўртача битим қиймати эса 37,0 млн. сўмни (олдинги ҳафтада 59,0 млн. сўм) ташкил этди. Сотилган бир дона акциянинг ўртача нарх кўрсаткичи 201,7 сўмдан, ўртача кунлик сотилган акциялар сони эса 12,1 млн. донадан иборат бўлди.

Таҳлиллар жами савдо айланмасининг 25,6 фоизи тижорат банклари ҳамда 13,1 фоизи саноат тармоғига кирувчи акциядорлик жамиятларининг қимматли қоғозлари билан амалга оширилган битимлардан иборат бўлганини кўрсатди.

Энг йирик битим 5 июнь санасида музокаралар аукциони тарзидаги “Nego Board” секциясида “Janubsanoatmontaj” АЖнинг 334,7 минг дона акцияси билан 3,3 млрд. сўм миқдорида тузилди. Бир дона акциянинг сотув нархи 9 846,45 сўмни ёки номинал нархига нисбатан 9,8 марта юқори қийматни ташкил қилди.

Битимлар сони бўйича етакчиликни “Kvarts” AЖ эгаллади, унинг 24,4 минг дона акцияси билан 114,0 млн. сўмлик 142 та битим амалга оширилди. Ундан кейинги ўринларни эса “Qizilqumsement” АЖ (52 та битим) ва “Aloqabank” АТБ (27 та битим) эгаллади.

Савдо айланмаси ҳажми юқори бўлган эмитентлар қаторига “Janubsanoatmontaj” АЖ (ҳафталик савдо айланмасининг – 42,1 фоизи ёки 5,14 млрд. сўм), “ANGREN PACK” ХС АЖ (17,7 фоиз ёки 2,15 млрд. сўм), “Kapitalbank” АТБ (17,2 фоиз ёки 2,10 млрд. сўм) “O‘ZBEKKIMYOMASH ZAVODI” АЖ (13,0 фоиз ёки 1,59 млрд. сўм) қўшилди.

Инвесторлар тоифасига кўра, биржа савдоларида жисмоний шахслар фаоллиги кузатилиб, тузилган умумий битимлар ҳажмининг 47,7 фоизи (5,82 млрд. сўм), битимлар сонининг 89,7 фоизи (296 дона) айнан улар ҳиссасига тўғри келди.

Ўтган ҳафтада фонд биржасида республикамизнинг 6 та ҳудудида жойлашган листинг компаниялари қимматли қоғозлари билан савдо битимлари имзоланди. Биржа битимларининг энг юқори ҳажми Навоий (42,6 фоиз) ва Тошкент (30,7 фоиз) вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги (25,7 фоиз) акциядорлик жамиятлари ҳисобига тўғри келди.

Фонд биржасида йил бошидан буён 147,3 млрд. сўмлик 5 640 та савдо битими қайд қилинди. Ушбу даврда биржа савдоларида 81 та акциядорлик жамиятининг 3,57 млрд. дона қимматли қоғози сотилган.

Йил бошидан буён биржа савдо айланмасида тижорат банкларининг қимматли қоғозлари билан амалга оширилган битимлар ҳажми юқорилигича қолмоқда. Уларнинг умумий савдо айланмасидаги улуши 64,3 фоиз ёки 94,7 млрд. сўмни ташкил этмоқда.

Ўктам ОЧИЛОВ,

“Тошкент” РФБ таҳлилий хизмати бошлиғи.

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"