Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
7368
6378
7302

-924
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
154701
199080
146220

+52860

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 220 147


uzex_300_221323“Ўзбекистон республика товар хомашё биржаси” акциядорлик жамиятида “Қирғизистон фонд биржаси” ёпиқ акциядорлик жамияти делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Кўзланган асосий мақсад ўзаро тажриба алмашиш, икки мамлакат биржалари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш ҳамда алоқаларнинг истиқболли йўналишларини белгилаб олишдан иборат бўлди.

Дастлаб меҳмонлар эътиборига Ўзбекистон республика товар хом­ашё биржаси фаолияти ҳақида тақдимот намойиш этилди. Электрон савдолар майдончаларининг турлари, биржа савдоларининг товар айирбошлаш динамикаси, биржа майдончасида сотилаётган асосий товарлар, биржа савдолари иштирокчилари, биржа савдоларини ўтказиш вақтлари, савдолар жадвали, биржа савдоси ҳамда электрон харидларнинг ишлаш механизмлари, ҳисоб-китоб клиринг палатаси хусусида атрофлича маълумот берилди. Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йил бошида қабул қилинган озиқ-овқат хавфсизлиги ҳамда иқтисодиёт тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот ва хомашё турлари биланбарқарор таъминлаш, шунингдек, пахта хомашёси ва бошоқли дон етиштиришни молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштиришга оид фармон-қарорлари ижроси юзасидан кўрилаётган чораларга тўхталиб ўтилди. Электрон савдо майдончасининг экспорт-импорт операциялари ҳажмини ошириш бўйича имкониятлари кўрсатиб ўтилди.

Шу билан бирга, келгусида биржада бир қатор йирик истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилаётгани маълум қилинди. Биржа савдоларида электрон логистика тизимини жорий этиш, кўргазма-ярмарка савдоларида ҳамда давлат харидларида кафолат механизмларини ишга тушириш, кўргазма-ярмарка савдолари тизимида корпоратив карталарни татбиқ қилиш, ҳозиргача автомобиллар рақамларини биржа орқали сотишнинг синовдан яхши ўтган тажрибасидан фойдаланиб, келажакда телефон рақамларини ҳам худди шу йўсинда сотишни йўлга қўйиш кабилар шулар жумласидандир. Бундан ташқари, давлат харидлари бўйича янги веб-тизим фойдаланишга топширилаётгани таъкидлаб ўтилди.

Делегация аъзолари қайд этганларидек, Қирғизистон фонд биржасида товар хомашё ресурслари билан биржа савдоларини ташкиллаштириш учун алоҳида товар секцияси тузилиши кутилмоқда. Бунинг учун дастлаб бир қатор давлатларнинг бу борадаги тажрибаси чуқур ўрганилган. Айниқса, Ўзбекистондаги амалиёт ҳам маъқул, ҳам мақбул деб топилган. Шу боис, бу соҳадаги алоқаларнинг ҳуқуқий асосини яратиш долзарб вазифа бўлиб турибди. Айни шу мақсаддан келиб чиқиб олиб борилган музокара ва муҳокамалар якунида “Ўзбекистон республика товар хомашё биржаси” акциядорлик жамияти билан “Қирғизистон фонд биржаси” ёпиқ акциядорлик жамияти ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланди.

Ҳужжатда электрон биржа савдоларини ташкиллаштириш бўйи­ча Ўзбекистон товар хомашё биржаси тажрибасини ўрганиш, Қирғизистон фонд биржасида товар секциясини ташкил этишга кўмаклашиш, Қирғизистонга экспорт қилиш мақсадида Ўзбекис­тондаги ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг тайёр маҳсулотларини, ўз навбатида, Қирғизистоннинг цемент ишлаб чиқарувчи компанияларини, шунингдек, юртимизда ишлаб чиқарилмайдиган ёки зарур миқдорда тайёрланмайдиган кўмир, қурилиш маҳсулотларини биржа савдоларига жалб этиш, маҳаллий товар ишлаб чиқарувчилар экспорти ҳажмини ошириш учун Қирғизистонда Ўзбекистон республика товар хомашё биржасининг савдо майдончасини очиш имкониятларини ўрганиш кабилар кўзда тутилган.

Тадбир давомида томонлар ҳамкорликда ишчи гуруҳини тузиш ҳақида келишиб олдилар. Ушбу ишчи гуруҳ фаолияти илк босқичда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида биржа савдоси учун экспорт-импортга мўлжалланган товарлар рўйхатини шакллантиришга қаратилади.

Замира ТОЖИЕВА.

“Biznes Daily”.

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"