Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
772
7798
8223

-425
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
123053
151672
84323

+67349

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 379 657

 

dori_160_5Давлат рақобат қўмитаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси реклама фаолиятини назорат қилиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя этиш бўлими томонидан ўтган йили аҳолини зарур миқдорда дори воситалари билан таъминлаш ва уларнинг белгиланган нархларда сотилишини назорат қилиш юзасидан бир қатор ўрганиш тадбирлари амалга оширилди.

Бунда асосий эътибор мамлакатимиз Президентининг 2016 йил 31 октябрдаги “Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ва 2017 йил 17 июлдаги “Аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари ижросига қаратилди. Шу билан бирга, мазкур масалада маҳаллий оммавий ахборот воситаларида чиқишлар уюштирилиб, кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги мутасадди идораларга маълумотлар тақдим этиб борилди.

Давлатимиз раҳбарининг юқорида қайд этилган қарорлари мазмун-моҳияти ва унда кўзда тутилган талабларни кенг жамоатчиликка тушунтириш мақсадида Пахтакор тумани тиббиёт бирлашмасида манфаатдор ташкилотлар (Бош прокуратура ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК департаменти вилоят бошқармаси, “Фарминспекция”) билан ҳамкорликда Пахтакор ва Зафар­обод туманларида фармацевтика фаолияти билан шуғулланаётган корхоналар ходимлари ва тиббиёт соҳаси вакиллари иштирокида семинар ташкил этилди. Бундан ташқари, вилоят телевидениеси орқали “Кун мавзуси” кўрсатуви ва “Жиззах радиоси” орқали “Хабарлар” информацион дастурларида чиқишлар қилинди.

Мазкур масала юзасидан вилоят ҳудудидаги 220 та дорихона ва шохобчалар раҳбарларига мавжуд қонунчилик талабларидан келиб чиқиб тайёрланган тушунтириш хатлари етказилди. “Фарминс­пекция” билан биргаликда вилоят ҳудудида фаолият юригаётган 300 дан ортиқ дорихона ва шохобчага ижтимоий аҳамиятга эга бўлган дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг белгиланган нархлари, барча дорихоналарда бўлиши мажбурий бўлган дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг рўйхати ҳамда рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхати тарқатилди.

Мазкур соҳа бўйича ҳудудий бошқармага истеъмолчилардан тушаётган ариза ва шикоятлар ҳам қонун доирасида ўрганиб чиқилди. Уларнинг айримлари билан танишайлик. Хусусан, Пахтакор тумани, “Мустақиллик” ҚФЙ, Ўриклисой кўчаси, 3/1-уйда яшовчи фуқаро Гавҳар Кўчарованинг айрим дорихоналарда дори воситалари нархлари юқорилиги тўғрисидаги мурожаати белгиланган тартибда ўрганиб чиқилиб, истеъмолчидан ортиқча олинган 10753,57 сўм маблағ унга қайтарилди. Жиззах тумани, “Гандумтош” ШФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаро Анвар Ҳамроқуловнинг вилоят ҳокимлигига ўзи яшаётган ҳудудда дори воситалари нархлари юқорилиги тўғрисида қилган шикояти юзасидан расмий сўров асосида ўтказилган ўрганиш натижасида савдо устамалари юқори қўлланилмаганлиги маълум бўлди ва фуқарога бу борада тушунтириш берилди.

Бундай мисолларни яна давом эттириш мумкин. Масалан, Жиззах шаҳри, “Наврўз” маҳалласи, Тоиров кўчаси, 39/1-уйда истиқомат қилувчи Анвар Алимовнинг ҳудудий бошқарма ишонч телефонига дори воситалари нархлари юқорилиги тўғрисида қилган мурожаати кўриб чиқилганда савдо устамалари юқори қўлланилмаганлиги маълум бўлди ва шу хусусда фуқарога тушунтириш берилди. Бугунги кунда ҳам мазкур йўналишдаги ишлар давом эттирилиб, Президентимизнинг юқорида номи қайд этилган қарорлари ижроси юзасидан доимий равишда назорат тадбирлари олиб бориляпти.

Бундан ташқари, Давлат рақобат қўмитасининг топшириғига асосан, вилоят ҳудудидаги дори воситалари билан чакана савдо қилувчи хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига тааллуқли 10 та банддан иборат саволнома юзасидан ўрганиш ўтказилиб, натижалари тўғрисидаги маълумотлар вилоят ҳокимлигига ва қўмитага тақдим этилди. Қолаверса, ҳудудда фаолият кўрсатаётган дорихоналарда чекланган нархи белгиланган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларининг мавжудлиги ва савдодаги чакана нархлари юзасидан кузатув (сўров) йўли билан ўрганишлар ўтказилиб, уларнинг якунлари бўйича таҳлилий маълумотларни мутасадди ташкилотларга тақдим этиш йўлга қўйилди.

Бир сўз билан айтганда, Давлат рақобат қўмитаси Жиззах вилояти ҳудудий бош­қармаси реклама фаолиятини назорат қилиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя этиш бўлимининг ўтган йил давомида аҳолини зарур миқдорда дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш ҳамда уларнинг белгиланган нархларда сотилишини назорат қилиш юзасидан ўтказган бир қатор ўрганишлари ўз самарасини бериб, соҳадаги камчиликларнинг олди олинди.

Ҳосил КАРИМОВ.

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"