Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3039
5935
5903

+32
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
80002
205121
151672

+53449

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 541 727

rfb_300Жорий йилнинг 5-9 февраль кунлари “Тошкент” республика фонд биржаси савдоларида 13 та акциядорлик жамиятининг қимматли қоғозлари билан 62 та битим қайд қилиниб, 5,8 млн. дона акция 296,0 млн. сўмга сотилди.

Таҳлиллар жами савдо айланмасининг 90,0 фоизи тижорат банклари ва 2,8 фоизи саноат тармоғидаги акциядорлик жамиятларининг

қимматли қоғозлари билан амалга оширилган битимлардан иборат бўлганини кўрсатди.

Энг йирик битим 7 февраль санасида асосий секцияда “O‘zsanoatqurilishbank” АТБнинг 5,3 млн. дона акцияси билан 100,0 млн. сўм миқдорида тузилди. Бир дона акциянинг сотув нархи 19 сўмни ташкил қилди.

Битимлар сони бўйича етакчиликни “Hamkorbank” АТБ эгаллади ва унинг 483,6 минг дона акцияси билан 86,1 млн. сўмлик 34 та битим амалга оширилди.

Қимматли қоғозлар билан ўртача кунлик савдо айланмаси 59,2 млн. сўмни, ўртача битим қиймати эса 11,8 млн. сўмни ташкил этди. Сотилган бир дона акциянинг ўртача нарх кўрсаткичи 50,4 сўмдан иборат бўлди.

Қимматли қоғозларнинг номинал нархига нисбатан юқори даражадаги фарқ “Toshkentvino kombinati” акциядорлик жамияти акциялари билан тузилган савдо битимларида кузатилди. Бунда номинал қиймати 4 000 сўм бўлган акцияларнинг савдо кунидаги биржа нархи 170 000 сўмни ташкил этди.

Ҳафта давомида савдо айланмаси ҳажми юқори эмитентлар “O’zsanoatqurilishbank” АТБ (ҳафталик савдо айланмасининг – 33,8 фоизи), “Hamkorbank” АТБ (29,1 фоизи), “Turonbank” АТБ (27 фоиз) ва “Olchazor aziya” акциядорлик жамияти (6,5 фоиз) бўлди. Савдо айланмасининг 96,5 фоизи улар ҳиссасига тўғри келди.

Ўтган ҳафта инвесторлар тоифасига кўра биржа савдоларида жисмоний шахсларнинг мутлақ фаоллиги кузатилиб, тузилган битимларнинг барчаси уларга тегишли бўлди.

Шунингдек, ўтган ҳафта республикамизнинг 5 та ҳудудида жойлашган листинг компаниялари қимматли қоғозлари билан савдо битимлари имзоланди. Биржа битимларининг энг юқори ҳажми Тошкент шаҳри (68,0 фоиз) ва Андижон (29,8 фоиз) вилоя­тидаги акциядорлик жамиятлари ҳисобига тўғри келди.

Фонд биржасида йил бошидан буён 11,5 млрд. сўмлик 139 та савдо битими қайд қилинди. Ушбу даврда биржа савдоларида 27 та акциядорлик жамиятининг 83,3 млн. дона қимматли қоғози сотилган.

Ўктам ОЧИЛОВ,

“Тошкент” РФБ таҳлилий хизмати бошлиғи.

 

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"