Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3433
5274
5032

+242
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
165009
203261
131731

+71530

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 031 375

soliq_300Ўзбекистон Республикаси солиқ ва бюджет сиё­сатининг 2018 йилги асосий йўналишларидан келиб чиқиб солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар мазмун-моҳиятини аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига етказиш мақсадида Давлат солиқ қўмитаси томонидан 6 кунлик кўргазмали семинар ва матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилинган 2018 йилда ҳам солиқ сиёсатини амалга оширишда кескин чора-тадбирлардан воз кечилиши, барча бизнес тоифалари учун солиққа тортишни соддалаштириш ва солиқ юкини камайтириш, шу асосда ишлаб чиқаришни ва солиққа тортиладиган базани кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.

Президентимизнинг солиқ юкини камайтириш, солиқ маъмурчилигининг самарадорлигини оширишга оид талаб ва таклифлари 2018 йилнинг солиқ-бюджет сиёсатида ҳам ўз ифодасини топган.

Хусусан, 2018 йил 1 январдан бошлаб фойда солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бирлаштирилиб, солиқ ставкаси 15,5 фоиз ўрнига 14 фоиз қилиб белгиланди.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига, Республика йўл жамғармасига ҳамда Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий ажратмалар, ягона тўлов турига – давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларга бирлаштирилди ва умумий солиқ ставкаси 3,5 фоиздан 3,2 фоизгача пасайтирилди.

Ягона солиқ тўлови бўйича 2017 йилдаги солиқ ставкалари сақланиб қолинди ҳамда тайёрлов ташкилотлари фаолияти улгуржи савдога тенглаштирилди ва солиқ ставкаси товар айланмасидан 4 фоиз миқдорида (2017 йилда ялпи даромаддан 33 фоиз бўлган) белгиланди.

Жисмоний шахсларнинг даромад солиғи бўйича учинчи ва тўртинчи шкаладаги ставкалари 0,5 фоиз пасайтирилиб, 16,5 ва 22,5 фоиз қилиб белгиланди ҳамда фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ўтказиладиган мажбурий бадал суммаси 1 фоиздан 2 фоизга оширилди.

Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ мол-мулкнинг кадастр қийматидан келиб чиқиб ҳисоб­ланиши жорий этилиб, солиқнинг асосий ставкаси 1,7 фоиздан 0,2 фоиз пасайтирилди ва солиқ ҳисоб­лашда кадастр қиймати 42 млн.сўмдан кам бўлмаслиги белгиланди.

Мол-мулкнинг кадастр қиймати мавжуд бўлмаганда, солиқ шартли қийматда Тошкент, Нукус шаҳарларида ва вилоят марказларида 210,0 млн. сўм, бошқа шаҳарларда ва қишлоқ жойларда 90,0 млн. сўм миқдорида ҳисоб­ланиши ўрнатилди. Якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкалари ўртача 30 фоиз пасайтирилди ва тадбиркорлик субъектларини фаолият кўрсатаётган жойига қараб табақалаштириш кенгайтирилди.

Президентимизнинг 2017 йил 18 июлдаги “Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан белгиланган меъёрларнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш мақсадида 5 та қонунга, жумладан, Солиқ кодексининг 16 та моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар ҳамда 7 та янги модда киритилди.

Хусусан, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида Солиқ кодекси ҳалол солиқ тўловчиларга солиқ солишга доир жорий масалаларни ҳал қилишда ҳар томонлама кўмак бериш орқали улар ва солиқ органлари ўртасида кенгайтирилган ахборот алмашинувини назарда тутадиган, солиқ мониторинги жорий этилишини белгилаб берувчи янги “Солиқ мониторинги” боби билан тўлдирилди.

Бу, ўз навбатида, солиқ тўловчилар томонидан солиқ мажбуриятларини бажаришда йўл қўйилиши мумкин бўлган хато ва камчиликларнинг олдини олиш, солиқ маъмуриятчилиги билан боғлиқ мунозарали масалаларни тезда ҳал қилиш, пеня ва жарималар ёзилиши туфайли молиявий аҳволнинг ёмонлашувига олиб келадиган вазиятларни бартараф этиш имкониятини беради.

Шу билан бирга, Солиқ кодексининг 54, 55 ва 354-моддаларига вақтинчалик молиявий қийинчиликларга учраган ҳалол солиқ тўловчиларга – хўжалик юритувчи субъектларга солиқ таътилларини бериш тартибини белгиловчи ўзгартиришлар киритилди.

Бундай солиқ тўловчилар охирги икки йил ичида солиқ мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ бажариб, айни вақтда вақтинчалик молиявий қийинчиликларга дуч келган солиқ тўловчилар ҳисобланиб, солиқ таътиллари тегишли қарор қабул қилинган кундан эътиборан йигирма тўрт ойгача бўлган муддатга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш, солиқ мажбуриятларини бажариш муддатларини ўзгартириш кўринишида тақдим этилади.

Якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган ва муқаддам тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши натижасида юзага келган солиқ қарздорлигига эга бўлган фуқароларга – жисмоний шахсларга банкротлик қўлланилиши белгиланиб, бу борада Фуқаролик кодексининг 26-моддасига, Солиқ кодексининг 62-моддасига ҳамда “Банкротлик тўғрисида”ги қонуннинг 27 та моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси, Молия вазирлиги, ҳамда бошқа мутасадди вазирлик, идоралар масъул ходимлари иштирок этган кўргазмали семинарда Тошкент шаҳри ва вилоятида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари вакилларининг барча саволларига мутасаддилар томонидан батафсил жавоблар берилди.

Тадбирда, шунингдек, намуна кўрсатиб, фаолияти давомида солиқларни вақтида тўлаб келаётган, қонунга итоаткор бир гуруҳ жисмоний ва юридик шахслар, шунинг­дек, солиқ қонунчилигидаги янгиликларни тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилишдаги фаоллиги учун оммавий ахборот воситалари вакилларига Давлат солиқ қўмитасининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари топширилди.

Давлат солиқ қўмитаси материаллари асосида

Зилола ТЎРАБЕК қизи тайёрлади.

 

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"