Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4260
6255
6555

-300
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
77570
172957
187770

-14813

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 212 977

 

rahbar_300Ҳар қайси давр ва ҳар қандай жамиятда мамлакат, ҳудуд, тармоқ ёки соҳа, корхона ёхуд жамоадаги тараққиёт ва ютуқларга энг аввало, раҳбар салоҳияти, унинг  шахсий жавобгарлиги ва масъулияти туфайли эришилган. Хўш, бугунги кун раҳбари ўз ишига масъулият ва жавобгарлик билан ёндашиши учун қандай талабларга жавоб бериши керак?

Бўлғуси ёш раҳбарлар қайси мезонлар асосида тайёрланмоқда, фаолият кўрсатаётган раҳбарларнинг малакаси қай йўсинда оширилмоқда? Шу ва бошқа саволлар доирасидаги атрофлича маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси томонидан уюштирилган матбуот анжуманида тақдим қилинди.

Академиянинг Ўқув жараёнини ташкил этиш бўйича проректори Б. Ғойибназаров таъкидлаганидек, академиянинг асосий вазифаси мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий соҳаси учун рақобатбардош кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашдан иборат. Унинг мақсади кимни ўқитади, нимага ўқитади ва қандай ўқитади, деган саволларга топилган жавобларда аниқ намоён бўлади. Шундан келиб чиқиб академиянинг фаолият йўналиши 2 йиллик магистрлик дастури бўйича қуйи ва ўрта бўғин раҳбар ходимларни тайёрлаш, қисқа муддатли махсус курслар асосида давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбар ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, давлат бошқаруви соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда давлат бошқарувини янада такомиллаштиришга оид илмий тадқиқотларни олиб боришга қаратилган.

Академияда учта йўналиш – иқтисодий соҳада менежмент, ҳудудлар менежменти, ижтимоий соҳа менежменти бўйича давлат бошқаруви магистрлари (Masters in Public Administration – MPA) ўқитилмоқда. Бугунги кунда бу ерда 163 нафар магистрант таълим олмоқда, 100 нафардан ортиқ давлат хизматчиси қайта тайёрланмоқда, 50 нафардан зиёд ёш раҳбар кадрлар қайта тайёргарликдан ўтмоқда. Бундан ташқари, банк соҳаси, маҳаллий ҳокимият органлари раҳбар кадрларининг малакасини ошириш курслари мавжуд.

Академиядаги ўқув демократик янгиланиш мақсадлари, миллий ва халқаро таълим стандартлари эътиборга олинган ҳолда, ахборот технологиялари, замонавий таълим шакллари ва усулларидан (семинар, баҳс-мунозара, ақлий ҳужум, гуруҳда ишлаш, вазиятлар таҳлили ва тизимли таҳлил, давра суҳбати каби) фойдаланилган тарзда ишлаб чиқилган ўқув дастурлари асосида олиб борилмоқда. Энг муҳими, олинган билимни амалиётга татбиқ этиш кўникмасини шакллантириш ва ривожлантириш учун тингловчилар бевосита жойларга бориб, маҳаллий ҳокимликларда ишлаб, ўзларининг салоҳиятларини намойиш этишмоқда. Масалан, магистрантлар биринчи курс якунида 2 ойлик малакавий амалиётни вилоят ҳокимиятларида ўтказадилар. Ҳар бир тингловчи иккита туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатини таҳлил қилади, унинг натижаларига кўра соҳани ривожлантириш юзасидан амалий таклифларни тайёрлайди. Учинчи семестрдан сўнг магистрантлар марказий давлат ва хўжалик бошқаруви органларида стажировка ўтайдилар. 4 ойлик қайта тайёрлаш курсларининг тингловчилари эса марказий давлат ва хўжалик бошқаруви органларида 2 ҳафталик амалиёт ўташади.

Бундан ташқари, тингловчилар корхоналарда бўлиб, ишлаб чиқариш масканини бошқаришнинг ўзига хос жиҳатларини ўзларида синашмоқда. Хусусан, “Эркин иқтисодий зоналар” фани бўйича амалиёт жараёни республикамиздаги мавжуд шундай зоналарда бўлиб ўтаяпти.

Зиммага юклатилган вазифалардан келиб чиқиб, тингловчиларни макро ва микро иқтисодиёт, ҳудудлар иқтисодиёти, менежмент, инновацион бошқарув, бошқарув психологияси, нутқ маданияти, лидерлик назарияси каби 30 дан ортиқ фанлар бўйича ўқитиш жараёнига ривожланган давлатлар профессорлари ва мутахассислари доимий равишда жалб этилмоқда. Шу билан бирга намунали тингловчиларни чет элга стажировкага жўнатиш, у ердаги амалиёт ва илғор тажриба билан танишиш учун барча шароитлар яратилган. Германия, Япония, Корея, Буюк Британия, АҚШ каби мамлакатлар билан ўрнатилган ҳамкорлик алоқалари ҳам бунда қўл келмоқда.

Буларнинг барчасидан кўзланган мақсад жамиятимиз учун ҳар томонлама салоҳиятли, том маънодаги раҳбар кадрларни етиштириш ва тарбиялашдан иборат.

Хўш, бунинг учун, энг аввало, нима қилиш керак? Академия мутасаддиларининг қайд этишича, биринчи навбатда, раҳбарликка даъвогар ҳар бир номзод қобилияти баҳоланади. Яъни унинг интеллекти, таҳлил қилиш кўникмаси, таъсирчанлиги, мулоқотни олиб бориш, низоларни бошқариш иқтидори, таваккал қилишга қодирлиги, мулоқот узилишига тайёрлиги, вазмин-босиқлиги, профессионал билими ва тажрибаси синовдан ўтказилади. Кадрларга баҳо бериш мезонлари юқори самарадорлик, интизом, мантиқ, ижро сифати, новаторлик, ташаббускорлик, ижодий қобилиятга муносабат, ўз ташкилотига содиқлик, ватанпарварликдан иборат.

Бу жараён қай усулда амалга оширилади? Албатта, ижобий натижага тестлар, суҳбатлар, интервью, сўровномалар орқали, меҳнат биографияси, тавсифномалар билан танишув воситасида эришилади.

Бу йўлдаги барча босқичлар якунида қайд этилган баҳо эса номзоднинг тақдирини ҳал қилади. Ҳозирги талаблардан бошқа бирига кўра, академия магистранти 35 ёшгача, 2 йиллик раҳбарлик иш стажига эга бўлиши керак.

Раҳбар кадрларни тайёрлашдаги бошқа бир муҳим жиҳат ҳақида таъкидлаш жоиз. Ҳеч кимга сир эмас, бугунги куннинг муҳим талабларидан бири республикамизга чет эл инвестициясини жалб қилиш, чекка жойларда ҳам қўшма корхоналарни ташкил этиш орқали ҳудудларни ривожлантиришдан иборат. Бундай мақсад рўёбига етишда ҳар қандай даражадаги раҳбарнинг ўзга тилни мукаммал билиши, хорижий ҳамкор билан музокара олиб бора олиши, суҳбатдошининг мақсади ҳақида аниқ маълумотга эга бўлиши катта аҳамиятга эга. Шу боис ҳам академияда бу масалага қаратилган эътибор, яратилган қулай шарт-шароит туфайли унинг қайси бир тингловчиси билан суҳбатлашманг, инглиз тилида бемалол гаплаша олишига гувоҳ бўлиш мумкин. Бунга қайси омиллар сабаб бўлмоқда? Академиянинг Хорижий тиллар кафедраси мудири вазифасини бажарувчи М. Эшонованинг маълумот беришича, энг аввало, тингловчиларга ўз соҳалари бўйича босқичма-босқич мутахассисликка йўналтирилган ҳолда билим бериш, турли хил дебат ҳамда умумлашган клубларни ташкил этиш, машғулотлар пайтида тингловчининг фаоллигини таъминловчи ёндашувлар ва услубларга таяниш ютуқларга олиб келмоқда.

Хулоса шуки, академиядаги таълим жараёнининг ягона мақсади шахсий жавобгарликни ҳис қилувчи ва компетентли раҳбар кадрларни тайёрлашга қаратилган. Бунинг учун раҳбар ходим доимо ўз устида ишлаши, янги билимларни эгаллаб бориши, интеллектуал салоҳияти, амалий кўникмасини ва малакасини муттасил ошириши, ўз ишининг устаси ва лидерлик сифатларига эга бўлиши зарур ҳисобланади. Бундай раҳбар билан эса стратегик мақсадларга, айниқса мамлакат тараққиёти ва аҳоли турмуш фаровонлигини таъминлашга эришиш мумкин. Академияда айни шу мақсад йўлидаги тинимсиз изланишлар давом этмоқда, янги ғоялар, лойиҳалар устида қизғин иш олиб борилмоқда.

Замира ТОЖИЕВА.

Biznes Daily”.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"