Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5464
5204
5887

-683
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
150122
191346
158534

+32812

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 649 749
Главная "BIZNES - ЭКСПЕРТ" Аҳоли турмуш даражасини юксалтириш инсон манфаатларини ҳимоя қилишнинг муҳим омилидир


Бугунги кунда мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий соҳани жадал тараққий эттириш, аввало, инсонларнинг яшаш шароитини янада яхшилаш, шаҳар ва қишлоқ аҳолиси ўртасидаги ижтимой ҳаёт тарзини бир-бирига яқинлаштириш, қишлоқларда ҳам шаҳардагидан қолишмайдиган уйлар қуриш сиёсати амалга ошириб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз” номли тарихий асарида такидлаганидек, “Биз ҳаётда ўзини тўла оқлаган “Ислоҳот – ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун” деган тамойилдан келиб чиққан ҳолда, ижтимоий соҳадаги ислоҳотларни, халқимизнинг ҳам ҳаёт даражаси ва сифатини юксалтириш йўлини давом эттирамиз. Яъни тараққиётнинг “ўзбек модели” таркибидаги машҳур беш тамойилдан бири бўлган кучли ижтимоий сиёсат юритиш принципига қатъий амал қиламиз” деган ғоялари асосида шакллантирилган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси”нинг тўртинчи йўналиши – “Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари”да ҳам, аввало, мамлакатимиз аҳолисининг иш билан бандлигини таъминлаш ва реал даромадларини изчил ошириш сиёсати амалга ошириб борилмоқда.

Мамлакат миқёсида аввало мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган дастурда республиканинг барча вилоятларида таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, юқори малакали педагог кадрлар тайёрлаш ҳамда давлат таълим-тарбия масканлари билан бирга хусусий таълимга кенг йўл бериш кўзда тутилган. Мана шу беш йил ичида Андижон вилоятида 232 та мактабгача таълим муассасаларининг моддий-техника базаси янгиланади, 130 та боғча янгидан барпо этилади. Фарғона вилоятида 272 та мактабгача таълим муассасалари реконструкция қилинади. Наманган вилоятида 17 та мактабгача таълим муассасаси тўлиқ қайтадан барпо этилади. Бухоро вилоятида 107 та мактабгача таълим муассасалари капитал таъмирланиб, бунинг учун 57 миллиард сўм сарфланади. Самарқанд вилоятида 800 ўринли 16 та янги болалар боғчаси қурилади, 4250 ўринли 45 та муассаса реконструкция қилинади. Қорақалпоғистон Республикасида 8 та намунали болалар боғчаси барпо этилиб, 93 та мактабгача таълим муассасалари қайтадан таъмирланади. Хоразм вилоятида 228 та мактабгача таълим муассасалари капитал таъмирланади. Сурхондарё вилоятида 322 та болалар боғчаси реконструкция қилинади. Қашқадарё вилоятида 8 та мактабгача таълим муассасалари қайтадан барпо қилинади, 76 та болалар боғчаси қайтадан таъмирланади. Жиззах вилоятида 95 та боғчада қурилиш ва таъмирлаш ишлари бажарилади. Сирдарё вилоятида 3 та мактабгача таълим муассасалари қайтадан қурилади, 43 та муассаса реконструкция қилиниб, 36 та иншоот қайтадан тўлиқ таъмирланади. Тошкент вилоятида эса 14 та болалар боғчаси барпо этилади, 47 та болалар боғчалари реконструкция қилинади. 106 та мактабгача таълим муассасалари қайта капитал таъмирланади. Тошкент шаҳрида 45 та янги болалар боғчаси барпо этилиб, 225 та мактабгача таълим муассасалари реконструкция қилинади, қайта таъмирланади.

Юқоридаги давлат томонида тузиб чиқилган ва амалга оширилиши лозим бўлган лойиҳаларни амалга оширилиши натижасида мамлакатимизнинг барча минтақаларида фақат мактабгача таълим муассасаларида минглаб мутахассислар янги иш ўринларига эга бўладилар. Бу аввало давлат томонидан инсон манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя этилаётганлигидан далолат беради.

Шулар билан бир қаторда давлат аҳоли даромадларини босқичма-босқич ошириб бориш сиёсатини олиб боради. “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича харакатлар стратегияси”да аҳолини ижтимоий ҳимоялаш йўналишида Аҳолини ижтимоий ҳимоялаш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш йўналиши жуда муҳим йўналиш бўлиб, жумладан, аҳолига мажбурий ижтимоий кафолатларини таъминлаш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламини ижтимоий ҳимоялаш ҳамда кексалар ва имконияти чекланган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни кучайтириш, ижтимоий хизмат кўрсатишни яхшилаш, аҳолига ижтимоий хизматлар кўрсатишда давлат-хусусий шерикчиликни ривожлантиришга алоҳида урғу берилган. Маълумки, бозор муносабатлари шароитида аҳолининг айрим қатламлари, яъни пенсионерларга тиббий хизмат кўрсатишни янада яхшилаш объектив заруратга айланмоқда. Уларга дори-дармон, моддий ижтимоий ёрдам ва ҳар бир туманларда боқувчиси йўқ бўлган, учинчи одам ёрдамига муҳтож фуқароларга ижтимоий хизмат кўрсатиш турларини кўпайтириш керак. Айниқса “Нуроний” жамғармаси, “Маҳалла” жамоат фонди, касаба уюшмалари ҳамда жамоат ташкилотлари ва кексалар ишлаган корхоналар томонидан ёрдам беришни кучайтириш хаётий заруриятга айланиши керак. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Япониядек оролда жойлашган, ҳар куни билинар-билинмас 80-100 марта ер силкиниб турадиган мамлакатда аҳолининг ўртача умр кўриш ёши 84 ни ташкил этиб, бу мамлакатда икки миллион фуқаро 90 ёшдан ошганлиги билан дунё аҳолисини ҳайратлантирмоқда. Аҳолининг турмуш даражасини юксалтириш ҳамда тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш орқали шу юксак даражага эришилган. Юқоридан келиб чиққан ҳолда мамлакатда пенсия тизимини ислоҳ қилиш вақти келмадимикан? Пенсия тўғрисидаги қабул қилинган қонунларни қайта кўриб чиқишни даврни ўзи талаб қилмоқда. Пенсия тизимини ривожлантириш учун аввало кадрлар тайёрлаш муҳим бўлиб, бу ҳозирги кун учун муаммо бўлиб келмоқда. Кадрларни университет доирасида муқобиллик асосида тайёрлаш зарур деб ҳисоблаймиз.

Маълумки ҳаёт сифатига турли омиллар таъсир этади. Аввало, сифатли озиқ-овқат ҳаёт сифатини 55 фоизини ташкил қиладиган бўлса, экологик шароит 44 фоизни, узоқ умр кўриш 37 фоизни, соғлиқни сақлаш хизмати 31 фоизни, иқлим шароитлари 19 фоизни, сифатли дорилар 15 фоизни, жисмоний фаолият 13 фоизни ташкил этади.

Мамлакатимиз аҳолисига янада қулайликлар яратиш мақсадида жорий йилда 24 та тиббиёт муассасалари, 86.3 минг ўқувчига мўлжалланган 236 та умумтаълим мактаблари, 2.3 минг ўқувчи ўрнига эга бўлган 21 та касб-ҳунар коллежлари, 232 та болалар спорт мажмуалари, 1.1 минг ўқувчи ўрнига эга бўлган академик лицей, 15 та мусиқа ва санъат мактаблари қурилди. Ижтимоий соҳада 10.1 минг метр квадрат турар жой қуриб фойдаланишга топширилди, шулардан 7.6 минг метр квадрати қишлоқ жойларга тўғри келади. Жорий йилда мамлакат аҳолисида фидойилик элементлари кўрилмоқда, аҳолини турли табақаларида иқтисодий активлик кучайиб бораётганлиги инсон манфаатларини ҳимоя қилинишини халқимиз хар томонлама қўллаб-қувватлаётганлигидан далолат беради.

Хабибулла БОЕВ,

ТДИУ профессори.

Мадина АБДУЛЛАЕВА,

ТДИУ доценти.

Муҳаммаджон ФОЗИЛЖОНОВ,

ТДИУ Иқтисодиёт факультети ЭКН-51 гуруҳи талабаси.

Аннотация

Ушбу мақолада аҳолининг турмуш даражасини юксалтириш, инсон манфаатларини иқтисодий-ижтимоий муҳофаза қилиш, аҳоли турмуш даражасининг ўсишига таъсир этувчи омиллар, фуқаролар турмушини янада яхшилаш каби масалалар ёритилган.

The article analyzes the issues of the living standards of the population, socio-economic protection of human interests, and also factors affecting the living standards to further improve the living standards of citizens.

В этой статье рассмотрены вопросы повышения уровня жизни населения, социально-экономической защиты интересов человека, а также факторы, влияющие на уровень жизни населения для дальнейшего улучшения жизни граждан. 

 

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Шавкат Мирзиёев – келажагимизни мард ва олий жаноб халқимиз билан бирга кўрамиз. Тошкент 2017.

2. Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йиллардаги ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни ҳаракатлар стратегияси.

3. Шодмонов Ш.М. “Иқтисодиёт назарияси” дарслиги. 2016 йил.

4. Боев Х.И. Аҳолини ижтимоий ҳимоялашни ташкил этиш ва бошқариш муаммолари. Тошкент 2012.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"