Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
7119
8719
8097

+622
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
162978
151672
84323

+67349

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 419 582
Главная "BIZNES - ЭКСПЕРТ" Автотранспорт корхонаси харажатларини таҳлил қилиш

 

 

Ишлаб чиқариш хўжалик фаолиятининг таҳлили ушбу объектнинг ягона бир бутунлик сифатида тан олинишига таянади. Хусусан, автотранспорт корхонаси бўлинмалар, функциялар, хизматлар мажмуини ўзида намоён этувчи ва бозор муносабатлари шароитида муайян ҳудудда, муайян вақтда ва белгиланган ҳуқуқий доираларда фаолият кўрсатувчи мураккаб тизим сифатида кўриб чиқилади. Ўз навбатида фаолият натижалари кўплаб омилларга ҳамда корхона ихтиёридаги захиралар ва ресурсларга боғлиқ. Автотранспорт корхонасининг фаолият кўрсатиш модели қанчалик мураккаб бўлса, якуний ишнинг баҳоланаётган кўрсаткичи, уларга боғлиқ бўлган омиллар шунчалик кўп бўлади [1].

Таҳлилни тўлиқ ҳажмда ўтказиш учун мавжуд тизимли боғлиқликларни ҳисобга олиш шарт. Тизимлилик ва комплекслик умумлаштириш ҳамда аниқлаштириш даражаси билан фарқ қилувчи бир хил тушунчалар ҳисобланади. Тизимлилик сиғимлироқ ва кўпроқ умумлаштирувчи тушунча саналади [2].

Тизимлилик ва комплекслик биргаликда таҳлилга нисбатан методологик ёндашув сифатида қуйидаги ўзига хос хусусиятларга эга:

– барча ички ўзаро алоқаларни ҳисобга олган ҳолда корхонанинг ишлаб чиқариш хўжалик фаолиятини ўрганиш;

– тезкор, тактик ва стратегик бошқарув алоҳида таркибий қисмларининг ягоналиги ва ўзаро боғлиқлиги;

– ички зиддиятларни, ҳар бир жараённинг ижобий ва салбий томонларини ўрганишнинг зарурлиги;

– бухгалтерия, статистик ва солиқ ҳисобини юритишнинг ўзаро боғлиқлиги;

– жараён ёки ҳодисанинг тавсифларини алоҳида ва умумлаштирувчи кўрсаткичлар орқали уларни алоҳида ва биргаликда кўриб чиқишда ифодалаш имконияти;

– бир омилнинг ҳатто кичик ўзгариши ҳам бошқа омил ва натижанинг ноаниқ ҳажмда ўзгаришини келтириб чиқаришини ҳисобга олиш.

Шундан келиб чиққан ҳолда, биз қуйидаги таърифни беришимиз мумкин: хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш – бу ишлаб чиқариш самарадорлиги ва сифатини баҳолаш ҳамда уларни ошириш мақсадида омилларнинг корхона фаолиятининг натижаларига таъсирини турли кўрсаткичларга махсус усуллар ёрдамида ишлов бериш йўли билан тизимли ва ялпи ўрганиш, ўлчаш ва умумлаштиришдир.

Бундай ялпи таҳлилга нисбатан ёндашув тизимли хусусиятга эга бўлиши керак. Бу корхоналар, хусусан, автотранспорт корхоналари фаолият кўрсатишининг натижаларига таъсир кўрсатувчи омилларнинг хилма-хиллиги ва мураккаблиги билан изоҳланади.

Ялпи таҳлилни ўтказиш методологияси ташкилий тизим фаолият кўрсатиши ички омиллари ва кўрсаткичларининг ўзаро боғлиқлиги ва ўзаро таъсирини ўрганишдан иборат.

Сабабли-оқибатли боғлиқликларни ва уларнинг миқдорий баҳосини белгилаб берувчи, натижага таъсир кўрсатувчи омилларнинг турли хилларини қайд этувчи омилий таҳлилни ўтказиш учун тўпланган маълумотларга ишлов бериш ялпи таҳлилни ўтказиш босқичларидан бири ҳисобланади.

Корхонани бошқариш тизимининг такомиллаштирилиши тизимнинг барча элементлари, айниқса, бошқариш функциясининг тўғри аниқланиши ва фойдаланилиши билан боғлиқ. Мазкур функция бошқарув жараёнини ўзида намоён этади ва унинг моҳиятини ифодалайди. Функцияни белгилаш ва аниқ чегаралаш бутун бошқарув жараёнининг самарадорлиги учун муҳим аҳамиятга эга[3].

Бошқарувнинг ҳар қандай бошқарув фаолиятига хос бўлган умумий функцияларига режалаштириш, ҳисобга олиш, таҳлил қилиш ва тартибга солиш киради. Бошқарувнинг мустақил таркибий қисми ҳисобланган ҳар бир функция бошқарувнинг умумий якуний мақсадига эришишга – бошқарувнинг самарали ишлашини таъминлашга йўналтирилган.

Бошқарувнинг энг муҳим функцияларидан бири – бу иқтисодий таҳлил. Унинг ёрдамида бошқарилаётган объектдаги барча ўзгаришлар миқдорий ва сифатий жиҳатдан баҳоланади. Таҳлил объектнинг алоҳида параметрлари ўртасидаги чуқур боғлиқликларни, жараёнлар ривожланишидаги тенденцияларни ва ечимларнинг энг самарали вариантларини аниқлаш имконини беради. Таҳлил жараёнида бошқарилаётган тизимнинг ривожланишини яхшилаш имконини берувчи фойдаланилмаган захиралар аниқланади. Ўз навбатида, таҳлил бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш учун асос ҳисобланади[4].

Замонавий корхонада ҳар қандай даражадаги раҳбар хўжалик ва молиявий фаолият тўғрисидаги ҳамда маблағларнинг ҳолати ва уларнинг муайян даврдаги манбалари ҳақидаги ахборот билан қониқмайди. Бундай ахборот бошқарув объектига зудлик билан таъсир этиш учун фойдаланилиши мумкин эмас. Фақат тезкор иқтисодий таҳлилгина раҳбариятни корхона ҳамда алоҳида бўлинмалар ишининг натижаларини умумлаштириш ва таққослаш имконини берувчи ҳар кунлик ахборот билан таъминлайди.

Тезкор иқтисодий таҳлилнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

– корхона ва алоҳида бўлинмалар иши тезкор режасининг асослилигини аниқлаш;

– ишлаб чиқариш ва бошқа жараёнларни тезкор бошқариш учун талаб этиладиган кўрсаткичлар бўйича режадаги топшириқларнинг бажарилишини баҳолаш;

– ҳар бир кўрсаткичнинг белгиланган параметрлардан четга чиқишига таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаш ва ҳисоблаш;

– таҳлил натижасида олинган ахборотни ўз вақтида тақдим этиш;

– аниқланган камчиликларни бартараф этишга йўналтирилган тадбирларни ишлаб чиқиш ва ижобий натижалардан имкон қадар тўлиқ фойдаланиш;

– ишлаб чиқилган тадбирларни ва уларнинг натижада акс этишини кундалик назорат қилиш.

Таҳлилни ўтказиш вақти ва унинг натижалари юзасидан қабул қилинадиган қарорларнинг хусусиятига қараб иқтисодий таҳлил дастлабки, тезкор ва якуний турларга бўлинади. Уларнинг ҳар бири ўз мақсадлари, объектлари ва тадқиқ этиш усулларига эга бўлгани ҳолда ялпи иқтисодий таҳлил тизимида муайян ролни бажаради ва тегишли ўринни эгаллайди.

Дастлабки таҳлил хўжалик жараёнлари бошлангунга қадар амалга оширилади ва прогноз қилиш воситаси бўлиб хизмат қилади. Унинг натижалари режадаги топшириқларнинг бажарилиш даражасини баҳолаш ва олдинга қўйилган мақсадларга эришишни таъминловчи бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш имконини беради[5].

Тезкор иқтисодий таҳлил тезкор бошқарув қарорларини таъминлаш учун мўлжалланган бўлиб, у хўжалик операциялари ва жараёнларини амалга ошириш вақтига максимал даражада яқинлашиши билан фарқ қилади. Ушбу таҳлилни ўтказиш учун расмий ҳисоботлар маълумотларидан фарқ қилувчи ўзига хос тезкор ахборотдан фойдаланилади.

Якуний иқтисодий таҳлил даврий ҳисоботлардаги мавжуд маълумотлар бўйича хўжалик фаолиятининг натижаларини объектив баҳолаш имконини беради. Таҳлилнинг мазкур тури энг тўлиқ ва тизимли ҳисобланади, чунки у режадаги кўрсаткичларга, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботлари, статистик ҳисоботлар маълумотларига асосланади. Бунда уни ўтказишда аниқланган захиралар кейинги режаларни тузиш учун бошланғич база бўлиб хизмат қилади.

Айрим иқтисодчиларнинг таъкидлашларича, иқтисодий таҳлилнинг ҳар бир тури ўз предмети ва тадқиқ этиш усулига эга. В.И.Стражев тезкор иқтисодий таҳлилга қуйидагича таъриф берган: “Тезкор бошқаришнинг ушбу тизимида ижтимоий ишлаб чиқариш қисқа муддатли иқтисодий жараёнларининг натижаларини ва ушбу натижаларнинг бошқарилаётган объект фаолият кўрсатишининг режадаги параметрларига нисбатан ўзгаришини белгилаб берувчи сабабли-оқибатли ўзаро боғлиқликлар тезкор иқтисодий таҳлилнинг предмети ҳисобланади”. И.И.Каракоз тезкор иқтисодий таҳлилнинг усулини ажратган ҳолда, шундай ёзади: “Тезкор иқтисодий таҳлил усули омилларнинг режани бажаришга таъсирини, режадаги ва фойдаланилмаган захиралар ҳисобидаги четга чиқишлар ва камчиликлар сабабларини ялпи ўрганиш ва ўлчаш, шунингдек, таҳлил натижаларини умумлаштириш ҳамда корхона, цехлар ва участкалар бўйича зарур чораларни кўриш билан тавсифланади”.

Айрим муаллифлар тезкор иқтисодий таҳлил усулини техник усуллар билан бир хил, деб ҳисоблашади. Бу нотўғри. Бунда иқтисодий таҳлилнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, унда натижавий таҳлилий кўрсаткичларни олишнинг тезлигини таъминлайдиган воситалар ва усуллардан фойдаланилади[6].

Ҳар бир таҳлил ўз мазмунига, тадқиқ этиш объектига ва таҳлилни ўтказиш муддатига эга.

Жадвал.

Иқтисодий таҳлил турларининг тавсифи

Таҳлил турлари
Дастлабки
Тезкор
Якуний
 
 
Мазмуни
Иқтисодий субъектнинг кутилаётган ҳолатини прогноз қилиш
Режанинг бажарилиши жараёнини  кунлик назорат қилиш, камомадларни ва уларни бартараф этиш йўлларини аниқлаш
Иқтисодий субъект фаолиятининг натижаларини ялпи  ўрганиш
 
 
Объект
Режалаштирилган хўжалик жараёнлари, маблағлар ва улар манбаларининг кутилаётган ҳолати
Жорий хўжалик жараёнлари,
маблағлар ва улар манбаларининг ҳар кунги ҳолати
 
Ўтган узоқ муддатли хўжалик жараёнлари,
маблағлар ва улар манбаларининг давр якунидаги ҳолати
 
 
Ахборот манбалари
 
Бизнес режалар, нормативлар, статистик ҳисоботлар
Тезкор режалар, дастлабки ҳисобга олиш, тезкор ҳисоботлар, ҳисобга олишга тааллуқли бўлмаган ахборот
Бухгалтерия ва статистика ҳисоби ва ҳисоботлари, ҳисобга олишга тааллуқли бўлмаган ахборот

 

Жадвал маълумотларидан шундай хулосага келиш мумкинки, таҳлилнинг ҳар бир тури ўзига хос объектларни ўрганади. Тезкор иқтисодий таҳлилнинг объектлари сифатида фаолиятнинг ҳар кунлик натижалари ва ҳар қандай бошқарув даражасидаги маблағларнинг ҳолати иштирок этади, якуний таҳлилнинг объектлари бўлиб эса корхона молиявий-хўжалик фаолиятининг барча томонлари ҳисобланади. Н.Г.Чумаченконинг таъкидлашича, “Тезкор таҳлил бир қатор чекловлар туфайли корхоналар иқтисодиётини таҳлил қилишнинг барча муаммоларини ҳал эта олмайди: нормалар ва режадан четга чиқиш аниқланганлиги боис, таҳлил режада ҳисобга олинмаган захираларни аниқлаш имконини бермайди; ҳар кунлик таҳлил кўрсаткичларнинг чекланган доираси бўйича амалга оширилиши мумкин; тезкор таҳлил корхоналарнинг иқтисодий фаолиятидаги камчиликларнинг чуқур сабабларини очиб бермайди” [7].

Ўз навбатида, тадқиқотнинг принциплари, мақсадлари ва объектларидаги айрим фарқларга қарамай таҳлилнинг барча турларида предмет ва вазифа битта. Иқтисодий таҳлилнинг предмети бўлиб корхонанинг иқтисодий, статистик ва бошқа ахборот тизимида ўз аксини топадиган ишлаб чиқариш-хўжалик фаолияти ҳисобланади.

Таҳлилни ўтказиш унинг аниқ ташкил этилишини, яъни олдинга қўйилган мақсадга мувофиқ объектни ўрганиш учун оқилона мувофиқлаштирилган ҳаракатлар тизимини талаб қилади.

Автотранспорт корхоналарида бўлинма (автоколонна, бўлинма), жараён (ташувлар, омборга жойлаштириш) ёки ҳодиса (фойда, харажатлар) таҳлил объекти бўлиши мумкин.

Беҳзодхон АКБАРОВ,

Тошкент давлат иқтисодиёт 

университетининг изланувчиси. 

Аннотация

Мақолада автотранспорт корхонаси харажатларини таҳлил қилиш ва методологиясини такомиллаштириш ва автомобиль хизмати ҳамда харажатлари ҳисоби ва таҳлилини ташкил этиш масалалари ёритилган.

Калит сўзлар: автотранспорт, корхона, харажатлар, бошқариш,  таъминлаш, ахборот, коммуникация, модернизация.

В статье были раскрыты вопросы анализа затрат в автотранспортных компаниях и совершенствование её методологии, а также организация учета и анализа затрат на оказание услуг автомобилей.

The article is on the issues of cost-benefit analysis of auto transport companies and improving its methodology and organization of accounting and analysis services for the provision of car expenses.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1. Гурков И.М. Международные перевозки грузов Информ. для потребителей транспортных, услуг: Справочник. - СПб.: Информ. центр «Выбор»: Петербург-XXIв., 1998, - С.160.

2. Дж. Шанка и В. Говиндараджана Менеджмент 3-е издание - Москва, «Гардарика», 2000. - С.527.

3. Кузнецов Е.С., Курников И.П. Производственная база автомобильного транспорта: Состояние и перспективы. - М.: «Транспорт». 1988 - С. 231.

4. Дж. Шанка и В. Говиндараджана Современные методы управления - Москва- Воронеж НПО «Модек», 2002. - С.272.

4. Абалонин С.М. Конкурентоспособность транспортных услуг: Учеб. Пособие. - М.: ИКЦ «Академкнига», 2004. - С.245.

5. Теория фирмы / Под ред. В.М. Гальперина. СПб.: Экономическая школа школа, 1995. - С. 534.

6. Дж. Шанка и В. Говиндараджана Менеджмент 3-е издание - Москва, «Гардарика», 2011. - С.427.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"