Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4492
11079
10729

+350
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
203653
276658
19690

+256968

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 572 587
Главная Все новости Узбекистана Халқаро тўлов карталаридаги маблағларни сўмда нақдлаштиришда комиссия олинаётгани юзасидан изоҳ берилди

bankomat_160_2Халқаро тўлов карталаридаги маблағларни банкоматлар орқали нақдлаштирилиши юзасидан Ўзбекистон республикаси Марказий банки ахборот берди.

Унда қайд этилганидек, жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб халқаро тажрибага асосан халқаро тўлов карталаридаги маблағларни мамлакат ҳудудидаги банкоматлар орқали фақат миллий валюта – “сўм”да нақдлаштириш амалиёти жорий қилинди.

Жисмоний шахс – резидентлар (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари) бевосита банк кассаларида шахсни тасдиқловчи ҳужжат (фуқаролик паспорти ёки ҳарбий гувоҳнома) тақдим этган ҳолда халқаро тўлов карталаридаги хорижий валютани чекланмаган миқдорда нақдлаштиришлари мумкин.

Сўнгги пайтларда айрим оммавий ахборот воситаларида нақдлаштириш жараёнида комиссия олинаётганлиги тўғрисида чоп этилган мақолалар юзасидан Марказий банк қуйидагиларни маълум қилади.

Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунига асосан, банк тижорат ташкилоти бўлиб, банк операцияларини амалга оширишга доир қарорлар қабул қилишда мустақилдир.

Маълумки, халқаро тўлов карталари орқали амалга ошириладиган транзакциялар халқаро тўлов тизимлари (Visa, Master Card, China Union Pay ва ҳоказо) воситасида бажарилиб, ушбу тизимлар томонидан ҳар бир транзакция учун тижорат банкларидан муайян комиссия тўлови ундирилади.

Бундан ташқари, тижорат банкларининг нақд чет эл валютаси билан боғлиқ операцион харажатлари ҳам мавжуд бўлиб, улар нақд хорижий валютани республикага олиб кириш, олиб чиқиш, қайта санаш, транспорт ва бошқа харажатларни ўз ичига олади.

Ўз навбатида, банклар хўжалик юритувчи субъект сифатида ҳамда даромад олиш мақсадида мижозлардан ундириладиган хизмат ҳақини мазкур харажатларни инобатга олган ҳолда тасдиқлайдилар.

Қайд этиш жоизки, сўнгги йилларда банк тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида банклар ўртасида рақобат муҳити шаклланмоқда. Бу ўз навбатида, банк хизматларига ўрнатилган тарифларнинг оммабоп бўлишига ва пасайишига хизмат қилмоқда.

Хусусан, бугунги кунда банк кассалари орқали халқаро тўлов карталаридаги хорижий валютани нақдлаштириш учун ўрнатилган комиссия 0,5 – 1 фоиз оралиғида (айрим банкларда бепул) бўлиб, бошқа МДҲ мамлакатларидаги ушбу турдаги хизмат учун ўрнатилган тарифлардан (ўртача 2%) сезиларли даражада пастдир.

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида мамлакатдаги барча валюта айирбошлаш шохобчалари тегишли терминаллар билан жиҳозланган. Бундан ташқари, мамлакат бўйлаб 633 та автоматлаштирилган валюта айирбошлаш шохобчалари “24/7” режимида фаолият кўрсатмоқда, дейилади хабарда.

ЎзА.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"