Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4528
11079
10729

+350
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
203689
276658
19654

+257004

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 572 623
Главная Все новости Узбекистана Шакар нархи мавсумда ҳам кўтарилмаган, бир меъёрида сақланади

shakar_160_1Жорий йил 10 октябрь куни ижтимоий тармоқларда “Шакар қимматлаша бошлади”, “Ўзбекистонда шакар 7 минг сўмгача кўтарилди” каби мавзудаги мақолалар эълон қилинган. Ушбу мақолаларда Давлат статистика қўмитасининг киритган маълумотига кўра, шакар нархи 5000 дан 7000 сўмгача қилиб кўрсатилган.

Мазкур маълумотга кўра, максимал нарх Термиз шаҳрининг «Термиз шаҳар деҳқон озиқ-овқат бозори», «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори»да дея айтилмоқда. Ҳақиқатдан, юртимизнинг олис нуқтасидаги бозорларда шундайдир балким. Шакар ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи ташкилотлар бозорлардаги нархларни назорат қилиш ваколатига эга эмас. Мавсум вақтида бозор олғирлари нархни сунъий оширишга уринишмоқда.

Аслида Давлат статистика қўмитасининг сайтида бир неча доимий истеъмолдаги маҳсулотларнинг нархлари кўрсатиб ўтилган бўлишига қарамай, ижтимоий тармоқлар “шакар” сўзига алоҳида урғу беришмоқда. Буни эса аҳолининг орасида шакар васвасанини қўзғашга уринишдек туюлмоқда.

Айни дамда юртимизда мавжуд иккита шакар ишлаб чиқарувчи корхона йилига 700 минг тонна шакар ишлаб чиқариш қувватига эга. Бу эса аҳолининг шакарга бўлган талабини импортсиз ҳам бемалол қондира олишини англатади.

“Ангрен-шакар” ва “Хоразм-шакар” заводида ишлаб чиқилаётган шакарнинг нархи Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган ҳолда 4950 сўм қилиб белгиланган. Мавсум давомида ҳам ушбу икки корхона шакар нархини ўзларича кўтаришга ҳаққи йўқ. Ваҳолангки, бунга эҳтиёж ҳам йўқ.

Аҳолига мурожаат сифатида шуни айтиш лозимки, ҳар қандай мавсумда ҳам шакар нархи бир меъёрида сақлаб қолинади. Шакарга талаб қанчалик ортмасин зарур маҳсулотни “Ангрен-шакар” ва “Хоразм-шакар” корхоналари етказиб беришга қодир.

ЎзА.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"