Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4560
7751
8025

-274
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
158580
284189
57232

+226957

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 250 856
Главная Все новости Узбекистана Рухсатномасиз ҳар хил иморатлар ва иншоотларни ўзбошимчалик билан тиклашга йўл қўйилмайди

uy_120_3Мамлакатда кўп квартирали уйлар уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан бошқарилади. Бугунги кунгача улар фаолиятини тартибга соладиган қонунларнинг амалий ижросини ўрганишлар шуни кўрсатдики, кўп квартирали уйларни сақлашга доир муносабатларни ширкатлардан ташқари бошқа тузилмалар ҳам турли усуллар орқали бошқариши, айнан шундай аралашувларга чек қўйиш масаласида қонун ҳужжатларида камчиликлар мавжудлиги аниқланди.

Ялпи мажлисда сенаторлар томонидан “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни кўриб чиқилди.

 

Мазкур қонуннинг мақсади кўп квартирали уйларни бошқариш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Қонун 9 та боб ва 56 та моддадан иборат. Унда кўп квартирали уй ва умумий мол-мулк каби тушунчалар очиб берилган.

Қайд этилганидек, кўп квартирали уйга туташ ер участкаси маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан кўп квартирали уйдаги жойларнинг мулкдорларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади. Бундай уйни бошқариш усули эса кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорларининг умумий йиғилишида белгиланади.

Қонунга кўра, умумий мол-мулк, агар унинг бошқа шахсга берилиши ёки фойдаланиш учун ўтказилиши бошқа мулкдорларнинг ўз мулк ҳуқуқларини амалга оширишини чеклайдиган бўлса, бошқа шахсга берилиши ёхуд бир ёки бир нечта мулкдорга ёки бошқа шахсларга фойдаланиш учун ўтказилиши мумкин эмас.

Кўп квартирали уйни юридик шахс ташкил этмасдан бевосита жойларнинг мулкдорлари томонидан бошқариш усулини биттадан кўп бўлмаган кўп квартирали уйдаги жойларнинг мулкдорлари танлаши мумкин.

Таъкидланганидек, мазкур қонуннинг қабул қилиниши мамлакатимизда кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш, соҳанинг ҳуқуқий асосларини халқаро тажрибалар асосида янада мустаҳкамлаш, энг муҳими, аҳоли учун ҳар томонлама қулай шароитлар яратишга хизмат қилади.

Ялпи мажлисда қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

ЎзА.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"