Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4550
7751
8025

-274
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
158570
284189
57242

+226947

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 250 846
Главная Все новости Узбекистана Ҳисоблагичларни ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бепул

gaz_hisoblagich_120Давлат хизматлари агентлиги Фарғона вилояти бошқармасида Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 августдаги “Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳиятини ижрочиларга етказиш ҳамда ишларни амалиётда тўғри ташкил этиш бўйича семинар бўлиб ўтди.

Тадбирда Давлат хизматлари агентлиги, Савдо-саноат палатаси ҳамда Мажбурий ижро бюросининг вилоят бошқармалари ходимлари, Фарғона ва Қўқон шаҳар сифат ва синов сертификатлаштириш марказлари, электр, газ ва сув (коммунал) ташкилотларининг туман ва шаҳар бўлинмалари ҳамда давлат хизматлари марказларининг масъул ходимлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Ҳукумат қарорига кўра, юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ҳамда иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига мувофиқ, 2019 йилнинг 1 ноябридан бошлаб янги тартиб кучга киради.

– Аввалги тартиб бўйича истеъмолчи ҳисоблагичларни қиёслашдан ўтказиши зарур бўлса, коммунал соҳадаги корхоналарга бевосита мурожаат қилиши керак бўлар эди, – дейди Давлат хизматлари агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси бўлим бошлиғи Фарҳоджон Нугманов. –Эндиликда, жорий йил биринчи ноябридан истеъмолчи тўғридан-тўғри Давлат хизматлари агентлигига сўровнома тарзида мурожаат қилиши ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон тарзда сўровнома юбориши мумкин. Қолган барча жараёнлар ўз маблағлари ҳисобидан таъминотчи корхоналар ва уларнинг мутахассислари томонидан бажарилади, яъни бу ҳисоблагични ечиб олиш, қиёсловдан ўтказиш, агар таъмирталаб бўлса, таъмирлаш ҳамда олиб бориб ўрнатиб бериш жараёнларидан иборат.

Ҳисоблагич ускунасини ечиб олиш 5 иш куни, ўрнатиш эса 3 иш куни муддатида бажарилади. Ариза топширувчи жами 14 иш кунида ўз мурожаатига жавоб олади. Хўш, мазкур хизматларни кўрсатганлиги учун истеъмолчи қандай тўловларни амалга оширади?

Масалан, электр энергияси ҳисоблагичини ечиб олиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиб бериш регламенти бўйича жисмоний шахслар барчасини бепул амалга оширади. Юридик шахслар эса базавий тўловнинг 1,5 баробари миқдорида тўлов қиладилар. Қолган барча жараёнлар таъминотчи корхоналар томонидан бажарилади. Газ, ичимлик ва иссиқ сув бўйича истеъмолчи давлат хизматлари марказига мурожаат қилганда эса энг кам иш ҳақининг 20 фоизи, яъни бугунги кундаги ҳисоб бўйича 44 минг 600 сўм давлат хизматларига тўловни амалга оширади.

Ҳисобга олиш ускунасини ечиб олиш, қиёсловдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича бир вақтда мурожаат қилинганда йиғим суммаси фақатгина бир марта ундирилади. Шунингдек, ҳисоблагич ускуналарини ечиш ҳамда ўрнатиб бериш учун ҳеч қандай йиғим ундирилмайди. Қайд этилганидек, ҳисоблагичларни қиёслаш даврийлиги жисмоний шахслар учун 8 йилни, юридик шахслар учун 4 йилни ташкил этади.

Семинарда иштирокчилар ҳаётий мисоллардан келиб чиққан ҳолда қарор мазмуни юзасидан ўз фикрларини билдирди.

ЎзА.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"