Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4515
7751
8025

-274
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
158535
284189
57277

+226912

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 250 811
Главная Все новости Узбекистана Донни қаторлаб экувчи янги агрегат яратилди

agrar_t_120Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институтининг Экинларни парвариш ва ҳимоя қилишни механизациялаш лабораториясида ғўза қатор ораларига комплекс ишлов бериб, донни қаторлаб экадиган FDE-3,6 комбинациялашган агрегат ишлаб чиқилди.

Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази матбуот хизмати ЎзАга маълум қилди.

Мамлакатимизда бошоқли дон экинлари ҳосилдорлигини ошириш, юқори сифатли уруғлик материалларини тайёрлаш, агротехнологиянинг илғор усулларини қўллаш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда. Бошоқли дон экинларини парваришлаш бўйича белгиланган агротехник тадбирларни ўз муддатида ўтказиш ҳисобига кафолатланган ҳосил олинишини таъминлаш, ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва юқори ҳосилдорликка эришишда фермер хўжаликларига қулайлик яратиш муҳим аҳамиятга эга.

Ушбу агрегатга “Ғўза қатор ораларига ғалла экувчи агрегат” патенти олинди. Янги техника 2015 йилда ўтказилган Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар VIII Республика ярмаркасида “Қишлоқ хўжалиги йўналиши бўйича энг яхши инновацион ишланма” номинацияси бўйича ғолиб деб топилган эди. Ўтган вақт давомида олимлар томонидан ушбу агрегат такомиллаштирилиб, амалиётда синовдан ўтказилди.

Комбинациялашган агрегатнинг бир қатор афзаллиги бор. Уни қўллаш орқали ғўза қатор ораларига комплекс ишлов бериш, донни қаторлаб ва бир хил чуқурликка экиш мумкин. Шунинг ҳисобига уруғлик, ёнилғи сарфи ва бошқа ҳаражатлар камайиб, ҳосилдорлик ортиши таъминланади.

Ҳозирги кунда “Агрегат заводи” АЖ билан серияли ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича ҳамкорлик ишлари олиб борилмоқда.

А.Мусаев.

ЎзА.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"