Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1534
8420
7751

+669
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
163974
284189
51838

+232351

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 256 250
Главная Все новости Узбекистана Аукцион ғолибига ер бериш учун ҳоким қарори талаб этилмайди

er_auksion_120Президент қарори билан ер участкасини танлаш материаллари юзасидан белгиланган ташкилотларнинг хулосасини олиш талаби бекор қилинади.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини бериш ҳамда арихитектура-қурилиш ишларини амалга ошириш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Қарорга мувофиқ, 2019 йил 1 октябрдан:

«YERELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизимига ер участкалари бўйича маълумотларни киритиш «Давергеокадастр» органлари томонидан мустақил амалга оширилади;

ер участкасини танлаш материалларини келишиш ва (ёки) у бўйича хулосалар бериш ваколатли ташкилотлар томонидан фақат электрон шаклда амалга оширилади;

ер участкасини танлаш материаллари юзасидан белгиланган ташкилотларнинг хулосасини олиш талаби бекор қилинади;

ер участкаларининг бошланғич нархи тасдиқланган минимал қиймати асосида «Давергеокадастр» органлари томонидан ижобий хулоса берилгандан сўнг 5 кун ичида аниқланади;

ер участкаси «E-IJRO AUKSION» савдо майдончасида электрон онлайн-аукционга участканинг бошланғич нархи аниқлангандан сўнг қўшимча қарор қабул қилинмасдан жойлаштирилади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, ҳокимларнинг аукцион ғолиби номига ер участкасини ажратиш бўйича қарор қабул қилиши тўғрисидаги талаб бекор қилинади;

қурилиш объектларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини мажбурий экспертиза қилиш талаб этилмайди.

Аукцион ғолиби бўлган шахснинг айби бўлмаганда маъмурий тартиб-таомилларга риоя қилинмаганлиги учун электрон онлайн-аукцион натижалари тўғрисидаги баённомани бекор қилиш ёки ўзгартиришга йўл қўйилмайди.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"