Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1519
8420
7751

+669
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
163959
284189
51853

+232336

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 256 235
Главная Все новости Узбекистана Туризм — мамлакат иқтисодиётининг стратегик тармоғи

turizm_120Кейинги йилларда Ўзбекистонда туризм индустриясини ривожлантириш, шу жумладан, имкон қадар қулайлик яратиш, тармоқнинг рақобатбардошлигини янада ошириш, кўрсатиладиган хизматлар сифатини яхшилаш ва жаҳон бозорида миллий туристик маҳсулотни фаол танитиб бориш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Тизимли ишлар туристлар оқимини ошириш, инфратузилмани модернизациялаш, виза режимини эркинлаштириш борасида сезиларли натижаларга эришишга муваффақ бўлинди. Масалан, энг либерал виза режимлари рейтингида Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари орасида иккинчи ўринни эгаллади.

Жорий йилнинг ўтган олти ойи мобайнида юртимизга 3 миллион нафардан ортиқ сайёҳ ташриф буюрди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврида 2,3 миллион нафарни ташкил этган бўлиб, 31 фоизга ошди. Натижада туристик хизматлар экспорти 28 фоизга ошиб, 590,5 миллион долларни ташкил этди.

Бундай тенденция ва миқдорий натижалар ҳам туризм инфратузилмаси объектлари ривожига таъсир кўрсатмоқда. Жумладан, хорижий туристлар мамлакатимизда узоқроқ вақтга қолаётганлиги туфайли уларни жойлаштириш билан боғлиқ масалалар кўпайди, бу эса туризм инфратузилмаси объектларидаги бандликка ҳам ижобий таъсир кўрсатмоқда. Аҳолини туризм соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш борасида олиб борилган ишлар натижасида жорий йилнинг ўтган даврида 364 янги оилавий меҳмон уйлари ташкил этилиб, уларнинг умумий сони 472 тага етган.

Тадбиркорлар томонидан туризм соҳасига 191,7 миллиард сўм инвестициялар киритилиши эвазига 1 минг 142 та янги иш ўрни яратилди. Ҳозирги кунда 23 минг хонага эга жами 1 минг 46 та сайёҳлар ва меҳмонларни қабул қиладиган жойлар фаолият кўрсатмоқда. Шунинг 107 таси жорий йил биринчи ярмида барпо этилди.

Аҳолини туризм соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш борасида олиб борилган ишлар натижасида жорий йилнинг ўтган даврида 364 та янги оилавий меҳмон уйлари ташкил этилиб, уларнинг умумий сони 472 тага етказилди.

Эришилган бундай кўрсаткичларнинг замирида туризм соҳасининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга қаратилган бир қатор фармон ва қарорларда белгиланган вазифалар ижросининг тўлиқ таъминланаётганлигини ҳамда яқинда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Туризм тўғрисида”ги қонунининг ҳаётга татбиқ этилаётганлигини кўришимиз мумкин.

Шу билан бирга, бу соҳада ҳам қатор муаммолар ҳам мавжуд. Бухоро шаҳридаги тарихий обидаларни айланиш давомида туркиялик сайёҳ билан суҳбатлашдим. Ўзбекча-туркча аралаш мамлакатимиз ҳақида, туристларга яратилаётган шароитлар ҳақида тўлиб-тошиб гапириб берди. Шу билан бирга туризмни ривожлантириш бўйича бир-икки таклифлар ҳам билдирди.

– Анталияда ва шунга ўхшаш курорт шаҳарларда туристларга бир тур давомида комплекс дастур таклиф этишади ва унга умумий харажат ставкаси белгиланади. Масалан, транспорт, овқатланиш, сув ҳавзалари, тарихий объектларга ташриф, гид хизмати ва ҳоказо. Бу ерда ҳар бир обидага борганда биз алоҳида пул тўладик, у ердаги қўшимча хизматларга ҳам бошқа тўлов амалга оширилар экан. Бухоро, Самарқанд, Хива каби шаҳарлардаги тарихий обидалар вакиллари ўзаро келишиб, маҳаллий ва хорижий шахслар учун битта тўлов тизимини жорий этиш мумкин. Масалан, бизда бу бир марталик махсус карточкалар кўринишида татбиқ этилган, – деди сайёҳ.

Айланиш давомида яна шунга гувоҳ бўлдимки, тарихий обидаларда ишлаётган гидларнинг аксари фақат ўзбек тилида сўзлашувчилардан иборат, бу ички туризм учун асқатар. Аммо хорижликлар учун таржимон ўз йўлига, шу меъморий обида тарихи, архитектураси ва бошқа масалалар бўйича маълумот бера олувчи чет тилини биладиган гидлар керак. Қўшимча равишда, ҳар бир обида учун аудиогидлар ташкил қилиш керак. Мазкур аудиогидлар дунёнинг асосий бир неча тилларида туристлар учун обидалар ҳақида сўзлаб турса, кўринаётган мерос ортида яна қандай тарих борлигини кўрсатиб берган бўларди.

Шуни ҳам таъкидлаш жоиз, алоқадор вазирликлар ва идоралар мамлакатимиз туризми салоҳиятини оширишда етарлича фаоллик кўрсатмаяпти. Мисол учун, Маданият вазирлиги узоқ вақт мобайнида Ўзбекистон музей ва театрларининг туристлар учун жалб этувчанлигини ошира олмаганлигини, музей фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий эта олмаганлигини айтиш мумкин.

Шунингдек, транспорт инфратузилмасидан фойдаланиш имконияти ва унинг қулайлиги ҳали ҳам ҳал этилмай қолмоқда. Авиачипталарга нарх қўйиш, темир йўл транспорти хизматлари нархи ва сифати ўртасидаги фарқ, ички автотранспорт йўналишлари тармоғининг ривожланмаганлиги кўплаб саволлар туғдирмоқда. Темир йўл, авиа ва автотранспорт чипталарини онлайн бронлаш тизими ҳозирги кунга қадар жорий этилмаган. Бу омиллар ички ва ташқи туризм ривожига жиддий тўсқинлик қилаётганлиги шубҳасиз.

Жорий йилнинг 13 август куни давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон соҳанинг ривожланиши учун том маънодаги тарихий қарор бўлди.

Чунки мамлакатимиз тарихида илк бор “Очиқ осмон” режими жорий этилиши белгиланди. Унга кўра, 2019 йил 1 октябрдан бошлаб “Қарши”, “Нукус” ва “Термиз” халқаро аэропортларида “бешинчи ҳаво эркинлиги”ни қўллаган ҳолда, шунингдек, “Бухоро” халқаро аэропортида “бешинчи ҳаво эркинлиги”ни хорижий давлатлар фуқароларини ташишда қўллаган ҳолда “Очиқ осмон” режими жорий этилади.

Шунингдек, фармонда туризм фаолияти субъектлари ва авиаташувчиларнинг хорижий мамлакатлардан Ўзбекистонга чартер рейсларини ташкил қилиш бўйича харажатларининг бир қисми ҳар бир хорижий турист учун, у республика ҳудудида камида беш кеча тунаб қолган тақдирда, 20 АҚШ доллари, қиш мавсумида эса 50 АҚШ доллари миқдорида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тенг улушларда қоплаб берилиши назарда тутилади.

Фармонда Туризм соҳасида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, Тошкент шаҳридан ташқари республикамизнинг барча ҳудудларида чет эл таомларига ёки алоҳида йўналишга ихтисослаштирилган мавзули овқатланиш шохобчаларини, “караоке” заллари ва туристик кўнгилочар муассасаларни ташкил этиш харажатларининг бир қисми Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши белгиланган.

Мамлакатимиз туристик салоҳиятини оширишга бефарқ бўлмаган аҳолининг оилавий меҳмон уйларини, туристлар учун камида беш хил хизмат кўрсатиш турларини ташкил этганда “Туризм маҳалласи”, “Туризм қишлоғи” ёки “Туризм овули” мақомини беришга оид янгиликлар киритилмоқда.

Фармоннинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, республикамизнинг етиб бориш қийин бўлган ва чекка жойларда туризм хизматларини кўрсатадиган юридик шахсларга бир қатор солиқ имтиёзлари берилиши назарда тутилган.

Мамлакатда туризм соҳасини ривожлантириш ва оммалаштиришга муносиб ҳисса қўшган жамоат тузилмалари вакилларига ва хориждаги ватандошларга “Туризм соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишонини таъсис этиш таклифининг қўллаб-қувватланиши нафақат юртдошларимизни, балки хорижда яшаётган ватандошларимизнинг ҳам Ўзбекистоннинг улкан туристик имкониятларини очиб беришда муҳим омил бўлади..

Нурилло НАСРИЕВ.

ЎзА.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"