Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1523
8420
7751

+669
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
163963
284189
51849

+232340

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 256 239
Главная Все новости Узбекистана Хусусий тиббиёт муассасалари ҳам бепул тиббий хизмат кўрсатади...

tibbiyot_120_11Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2017 йил 1 апрелдаги қарорига мувофиқ хусусий тиббиёт муассасалари 2022 йилнинг 1 январига қадар барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилган.

Бунда бўшаган маблағлар, шу жумладан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатишга йўналтирилиши лозимлиги белгилаб қўйилган.

Хусусий тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатиладиган бепул тиббий хизматлардан (стоматология ва косметология хизматларидан ташқари) фойдаланиш учун шахсни ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламга мансубликни тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги (масалан, I гуруҳ ногиронлиги тўғрисидаги маълумотнома) асос бўлади.

Бепул тиббий хизматларнинг турлари ва ҳажми хусусий тиббиёт муассасалари томонидан мустақил равишда белгиланади.

Бунда бепул тиббий хизматлар ҳажми ва сарфланадиган маблағлар миқдори солиқ имтиёзлари тақдим этилиши натижасида ҳақиқатда бўшаган жами маблағларнинг 25 фоизидан кам бўлмаслиги лозим (масалан, имтиёз натижасида 100 млн. сўм маблағ қолса, шунинг 25 млн. сўми бепул хизмат кўрсатиш учун сарфланади).

Бепул тиббий хизмат олиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайтидаги махсус электрон базага мурожаат юбориш (бунда мурожаатлар мурожаат этувчиларнинг навбати кўрсатилган ҳолда онлайн тизимга киритиб борилади) ёки хусусий тиббиёт муассасаларига бевосита мурожаат қилиш мумкин.

Тиббий хизматлар ойма-ой тақсимот асосида навбат бўйича кўрсатилади.

Хусусий тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилиши режалаштирилган бепул тиббий хизматлар йиллик ҳажмининг ойма-ой тақсимоти муассасага кириш ёки мижозлар учун кўринадиган жойда жойлаштирилиши лозим.

ЎзА.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"