Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
7683
8025
7470

+555
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
153952
284189
61860

+222329

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 246 228
Главная Все новости Узбекистана Кўчмас мулкни олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш тартибига ўзгариш киритилди

kadastr_120Эндиликда юридик шахсларнинг кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлаш тарафларнинг ўз хоҳишига кўра амалга оширилади.

Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Эндиликда кўчмас мулкни олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш бўйича битимни нотариал тасдиқлаш учун:

кўчмас мулкнинг кадастр паспорти (илгари кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат билан биргаликда кўчмас мулкнинг кадастр йиғмажилди);

агар кўчмас мулкнинг қурилиши тугалланмаган бўлса — ер участкасига ҳамда қурилиши тугалланмаган объектга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма (илгари маҳаллий давлат ҳокимияти органининг қарори ва ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома) тақдим этилади.

Шунингдек, киритилган қўшимчага мувофиқ юридик шахсларнинг кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлаш тарафларнинг ўз хоҳишига кўра амалга оширилади ҳамда мажбурий тусга эга эмас.

Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига қуйидагича ўзгартириш киритилди.

Яъни эндиликда қурилиш органи ҳамда ваколатли ташкилотлар томонидан келишилган далолатнома келиб тушиши билан бир кунлик муддатда давлат кадастр корхонаси филиали кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказади ҳамда QR-кодли далолатнома ва кадастрдан кўчирмани Давлат хизматлари марказига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юборади.

Давлат хизматлари маркази уларни ариза берувчига бир соат ичида қоғоз ёки электрон кўринишда етказиши шарт. Бунда QR-кодли электрон ҳужжатлар асли билан бир хил кучга эга (илгари ариза берувчига фақатгина далолатномани қоғоз ёки электрон кўринишда тақдим этиш белгиланган бўлиб, электрон шаклдаги ҳужжатларни QR-кодлаш назарда тутилмаган эди).

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"