Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6672
8792
7436

+1356
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
128345
284189
87467

+196722

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 220 621
Главная Все новости Узбекистана Мактаб ва коллежлар қошидаги кутубхоналар тугатиладими?

kutubxona_120Пойтахтимиздаги “Тараққиёт стратегияси” марказида Адлия вазирлиги томонидан “Қонунчиликдаги янгиликлар” мавзуида матбуот анжумани ўтказилди. Унда ҳафта мобайнида қабул қилинган ўнга яқин қонунчилик ҳужжати ҳақида маълумот берилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 7 июнда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2019-2024 йилларда Ўзбекистонда ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантириш концепцияси ҳамда ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Шунга кўра, Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасига тушадиган маблағларнинг икки фоизи Ахборот-кутубхона муассасаларини ривожлантириш жамғармасига ажратилади.

– Ахборот-кутубхона марказлари асосан олий таълим тизимида ёки умумтаълим мактаблари қошида ташкил этилган эди. Бу аҳолига бир қатор ноқулайлик туғдирарди, – дейди Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси масъул ходими Фозила Рўзиева. – Қарорнинг 4-бандида эндиликда Миллий кутубхона қошида 186 та туман ва шаҳар ахборот-кутубхона марказлари ташкил этилади. Бу мактаб ёки коллежлардаги кутубхоналар ёпилади, дегани эмас. Албатта, улар амалдаги норматив қонун-қоидаларга мувофиқ ўз фаолиятини олиб боради. Лекин янги ташкил этиладиган ахборот-кутубхона марказлари шаҳар ёки туман марказларида бўлиб, аҳолининг барча қатламларига хизмат кўрсатади. Шунингдек, давлат ташкилотларида, жумладан, ҳарбий қисмларда идоравий кутубхоналар ташкил қилинади. Уларнинг китоб фондини янгилаш ва тўлдириш учун зарур нашрлар рўйхати ҳар йили шакллантириб борилади.

Қарорга кўра, 21 май Кутубхоначилар куни деб белгиланди. Бунда кутубхоначиларни кўп йиллик ҳалол меҳнати ва ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун давлат мукофотлари билан тақдирлаш ва рағбатлантириш кўзда тутилади.

Шунингдек, Президентимизнинг “Тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони, “Тошкент шаҳрида “Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети” Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалини ташкил этиш тўғрисида”ги, “Автомобиль транспортида юкларни халқаро ташишни янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, “Конгресс-кўргазма тадбирларини давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро даражаларда ташкил этиш ва ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг “Олис ҳудудларда жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритаётган педагог ходимларнинг меҳнатини янада рағбатлантириш тўғрисида”ги, “Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳамда “Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорлари ҳақида тушунтиришлар берилди.

Журналистларни қизиқтирган саволларга мутахассислар жавоб қайтарди.

Г.БОБОЕВА.

ЎзА.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"