Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1519
8420
7751

+669
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
163959
284189
51853

+232336

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 256 235
Главная Все новости Узбекистана Тадбиркордан энди ортиқча ҳужжат талаб қилинмайди

kredit_120Адлия вазирлигининг қонунчиликдаги янгиликлар брифингида ҳафта давомида бир қатор муҳим масалалар бўйича қабул қилинган қонун ҳужжатлари ҳақида маълумот берилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳақида маълумотлар берилди.

Фармонга мувофиқ, 2020 йил 1 январдан молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ёки устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш бўйича доимий ишловчи махсус ҳудудий комиссиялар тугатилди.

Давлат рўйхатидан ўтказилганидан бир йилда устав фонди шакллантирилмаганлиги учун тадбиркорларни тугатиш тартиби бекор қилинди. Тадбиркорларни тугатиш жараёнидаги ортиқча ҳужжатлар қисқартирилди.

Бундан ташқари, 2020 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари – юридик шахсларни ихтиёрий тугатишда даврий босма нашрларда корхонанинг тугатилиши тўғрисида эълонлар бериш талаб этилмайди.

Давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган ҳамда солиқ қарзи мавжуд бўлмаган корхоналарнинг молия-хўжалик фаолияти текширилмайди.

Тугатиладиган корхонанинг молия-хўжалик фаолиятини текширишнинг энг узоқ даврийлиги уч йилни ташкил этади.

Текшириш учун корхона тўғрисидаги мавжуд маълумотларни олиш Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими орқали амалга оширилади.

Эндиликда корхонани ихтиёрий тугатишнинг умумий муддати 6 ойдан ошмайди. Айтиб ўтиш керакки, амалдаги қонунчиликка мувофиқ бу муддат 9 ой эди.

Тадбиркорлик субъектлари – жисмоний шахслар фаолиятини тўхтатишда ариза берувчидан тўловлардан қарзи йўқлиги тўғрисидаги хулосасини олиш ҳам талаб этилмайди.

ЎзА.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"