Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1735
9363
9559

-196
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
167812
257963
74226

+183737

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 9 119 902
Главная Все новости Узбекистана Туризм ривожи сармоядорларни жалб этишга хизмат қилади

turizm_120Туризм бутун дунёда энг сердаромад соҳалардан бири бўлиб қолмоқда. Ўзбекистонда ҳам туризмни ривожлантириш йўлида амалий саъй-ҳаракатлар бошлаб юборилган. Бу ўзининг самараларини ҳам кўрсатаяпти.

Халқаро пресс-клуб сессиясида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов қуйидагиларни сўзлаб берди:

– Туризмни ривожлантириш, соҳага инвестициялар жалб этиш, кадрлар салоҳиятини оширишни даврнинг ўзи тақозо этаяпти. Бизда туризм кўпинча қадимий шаҳарларимиз, тарихий-маданий ёдгорликларимиз доирасида бўлиб қолаяпти. Лекин юртимизнинг бетакрор табиати, миллий қўриқхоналар, тоғли ҳудудларда туризмни ривожлантириш мумкин.

Давлатимиз раҳбари айтганидек, юртимизда тиббиёт туризми, зиёрат туризми ва экотуризмни ривожлантириш борасидаги ишлар нафақат иқтисодиёт, балки ижтимоий соҳалар ривожига ҳам катта таъсир кўрсатади.

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2019-2025 йилларда Туризмни ривожлантириш миллий концепцияси ишлаб чиқилади ва ижроси таъминланади. Шу асосда 2025 йилда юртимизга ташриф буюрадиган хорижий сайёҳлар сонини 7 миллионга, туризм экспортидан келадиган йиллик даромадни эса 2 миллиард долларга етказиш режалаштирилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ва "Туризм тармоғини жадал ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори бу борадаги ишларни янада янги босқичга кўтаришда муҳим ҳужжат бўлиб хизмат қилади.

Жорий йилда инвестициялар жалб этишда Россия Федерацияси, Хитой Халқ Республикаси, Жанубий Корея, Буюк Британия, Малайзия, Польша каби давлатлар билан бўлиши кутилмоқда.

Яқинда Ҳиндистонда юртимизнинг салоҳияти, тарихи хусусида сўзловчи кўргазма намойиш этилиши режалаштирмоқда. Бу каби хатти-ҳаракатлар Ўзбекистонга инвестиция жалб қилишда муҳим аҳамият касб этади.

Барно Мелиқулова.

ЎзА.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"