Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3038
5935
5903

+32
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
80001
205121
151672

+53449

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 541 726
Главная Все новости Узбекистана Ҳамкорлик шартномаси имзоланди

hamkorlik_120“Ўзбекгидроэнерго” ва “Гидролойиҳа” акционерлик жамияти мутахассислари Москва давлат миллий тадқиқот қурилиш университети вакиллари билан учрашди.

Учрашувда гидротехника иншоатларини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланишнинг инновацион технологияларини қўллаш борасидаги муаммолар, бу борадаги фикр-мулоҳазалар муҳокама қилинди.

– Бугунги учрашув гидроэнергетика соҳасидаги муаммоларни ҳал қилиш борасида муҳим аҳамият касб этиш керак, – дейди “Гидролойиҳа” акциядорлик жамияти директори Алибек Аҳмедов. – Шу боис ҳам биз ҳолатни ҳар жиҳатдан таҳлил қилиш ҳамда камчиликларни тушиниб олишга ҳаракат қилмоқдамиз. Бу эса чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини янада яхшилаш учун лойиҳалаш-қидирув ишларини юксалтиришда муҳим қадам бўлиб қолишига ишонаман.

– Бугун биз ўз тажрибаларимиз билан ўртоқлашдик, – дейди Москва гидроэнерго қурилиш институт директори Николай Аниськин. – Келгусида гидротехник объектларни лойиҳалашда BIM-технологияларни қўллаш, лойиҳалаш ва бошқа техник йўналишлар мутахассисларининг қўшимча профессионал таълими (малакасини ошириш, касбий қайта тайёрлаш) учун бизнинг профессорларимиз Тошкентга келади. Биз ҳамкорликда реконструкция қилиш ҳолларида келажакдаги жиҳозларни янада ихчамроқ ва оқилона жойлаштиришни, фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш учун конструкцияларнинг бузилиши ва кучсизланиши мумкин бўлган жойларни ойдинлаштириш мақсадида лазерли 3D сканерлаш ва гидротехник қурилишда фойдаланилувчи бетонли аралашмалар ишлаб чиқариш учун энг янги ишланмалар ва уларнинг ечимларини амалиётга жорий этишга келишиб олдик.

Учрашув доирасида кадрлар масаласи ва тажриба алмашиниш борасида “Гидролойиҳа” акциядорлик жамияти ва Москва давлат миллий тадқиқот қурилиш университети ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

ЎзА.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"