Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6052
7704
8056

-352
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
118293
238474
143234

+95240

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 907 153
Главная Все новости Узбекистана Энди таълим кредитлари берилади(ми?)

kredit_120Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 26 июлдаги “Олий ўқув юртларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари бериш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, шартнома пулини тўлаши учун талабаларга банклар томонидан кредит ажратилиши мумкин.

– Мазкур таълим кредитлари олий таълим муассасаларида ўқиш даври ҳисобга олинган ҳолда, бакалавриатга ўқишга қабул қилинган талабаларга 10 йилгача, магистратурага ўқишга қабул қилинган талабаларга 5 йилгача бўлган муддатга берилади, – дейди Марказий банкнинг Самарқанд вилояти бош бошқармаси кредит бўлими бошлиғи Ж.Баҳриев. – Тижорат банклари томонидан ажратиладиган таълим кредити чин етимларга, Меҳрибонлик уйларида тарбияланганларга ҳамда болаликдан I ва II гуруҳ ногиронларига фоизсиз, бошқа тоифадаги талабаларга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг амалдаги қайта молиялаш ставкасидан юқори бўлмаган ўзгарувчи фоиз ставкаси асосида берилади.

Олинган кредит қайтарилмаслиги хавфининг олдини олиш мақсадида қарз олувчи мол-мулк ёки қимматли қоғозларни гаровга қўйиши ёхуд банкнинг кафолатини, учинчи шахснинг кафиллигини, суғурта компаниясининг қарз олувчи кредитни қайтара олмаслиги хавфи суғурта қилингани тўғрисидаги суғурта полисини тақдим этиши лозим.

Чин етимлар ва Меҳрибонлик уйларида тарбияланганлар, болаликдан I ва II гуруҳ ногиронлари ва кам таъминланган оилалардан бўлганлар учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кафиллиги тақдим этилади.

Талабалар, уларнинг ота-оналари ёки васийларига таълим кредити олишда қулайлик яратиш мақсадида вилоятдаги банкларнинг ҳудудий филиаллари маҳалла фуқаролар йиғинларига бириктирилди. Аҳоли бу ҳақда маълумотга эга бўлиши учун ўзи яшаб турган маҳалла фуқаролар йиғини ёки ўқишга қабул қилинган олий таълим муассасасига ҳам мурожаат қилиши мумкин.

Ғ.Ҳасанов.

ЎзА.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"