Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6051
7704
8056

-352
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
118292
238474
143235

+95239

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 907 152
Главная Все новости Узбекистана Сиртқи таълим шаклига кириш тест синовларини ўтказиш муддати ўзгарди

otm_120Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2018 йил 30 июлдаги 4-сон баёни билан олий таълим муассасаларининг сиртқи таълим шаклига тест синовлари 2018 йил 20 августдан бошлаб ўтказилиши белгиланган эди. Тест синовлари азиз байрам Қурбон Ҳайитига тўғри келиши муносабати билан абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш мақсадида тест синовлари 2018 йил 17-20 август кунларига кўчирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов фейсбукдаги саҳифасида маълум қилган.

Тест синовларини адолатли ва шаффоф ўтказиш мақсадида кундузги таълим шакли ўтаётган республикадаги кузатув камералари, шахсни идентификациялаш қурилмалари билан жиҳозланган 57 та катта сиғимли биноларда ўтказилади.

Тест синовлари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 17-18 август кунлари шу кунларда тест синови ўтказилаётган биноларда, Тошкент шаҳрида 17-20 август кунлари ўтказилади. Бинолар манзиллари Давлат тест марказининг сайтида келтирилган.

Эслатиб ўтамиз, Гулистон давлат университети, Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, Тошкент давлат техника университетининг Олмалиқ филиали ва Тошкент давлат аграр университетининг сиртқи таълим шаклига ҳужжат топширган абитуриентлар учун тест синовлари Тошкент шаҳридаги биноларда бўлиб ўтади.

Тест синовлари натижалари тест ўтган куннинг эртасига Давлат тест марказининг www.dtm.uz сайти орқали эълон қилинади.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2018/2019 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида” 2018 йил 4 июндаги ПҚ-3769-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарори билан 2018/2019 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларининг сиртқи таълим шаклига қабул квотаси 14 050 та қилиб белгиланган. Абитуриентлар томонидан 135 280 та аризалар топширилган.

ЎзА.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"