Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
7674
7110
7272

-162
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
125260
254685
120056

+134629

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 675 646
Главная Все новости Узбекистана Дори воситаларининг ноқонуний олиб кирилиши олди олинди

dori_120Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Бош почтампт” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида Россия федерациясидан жўнатилган почта жўнатмаси орқали Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи бир нечта фуқаролар номига юборилган аммо декларацияда кўрсатилмаган дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ноқонуний олиб кириш ҳолати аниқланди.

Жўнатмаларни божхона кўригидан ўтказиш давомида “CN-23” шаклидаги божхона декларациясида кўрсатилмаган 965 конвалютада ва 751 қутида ҳамда 113 флаконда ҳар хил дорилар борлиги маълум бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур дори-дармонларнинг қиймати салкам 277 миллион сўмни ташкил қилади.

Шунингдек, Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари “Алмата – Тошкент” йўловчи поезди йўловчиларининг қўл юкларини божхона назоратидан ўтказиш пайтида қўшни давлат фуқароси йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ҳамда божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилмаган қиймати 27,5 миллион сўмдан ортиқ 218 дона турли хил витаминларни олиб киришга урингани аниқланди.

Худди шу поезддаги бошқа бир йўловчи, қўшни давлат фуқароси қиймати 16 миллион сўмлик 1 минг 80 дона дори-дармонларни яширинча олиб киришга урингани фош этилди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Шу ўринда айтиш жоиз, сифатсиз дори-дармон ва фармацевтика маҳсулотлари инсон учун энг азиз неъмат – сиҳат-саломатликка жиддий хавф туғдириши шубҳасиз. Чунки, ҳар хил шароитларда ва белгиланган меъёрларга риоя қилинмаган ҳолда ташиладиган, олиб келинадиган дорилар шифо ўрнига касалликни янада кучайтириб юбориши мумкин.

ЎзА.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"