Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
84323
231749
183929

+47820

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 104 932
Главная Все новости Узбекистана Ҳунармандликдан турмушини фаровон қилаётганлар

hunarmand_120_5Ҳунармандлик харидоргир маҳсулотлар ишлаб чиқариш, аҳоли фаровонлигини ошириш, ёшлар, хотин-қизлар ва кам таъминланган оилалар бандлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Шу боис мамлакатимизда ҳунармандчиликни янада ривожлантириш, ҳунармандлар фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Чунончи, "Ҳунарманд" уюшмаси ва унинг жойларда бўлимлари ташкил этилди. Бир пайтлар уста ва ҳунармандлар ўзлари яратган буюмларни сотиш, намойиш этишда турли тўсиқларга учраган бўлса, бугун ҳар бир туман ва шаҳарда ҳунармандлар маркази фаолият юритмоқда, бозор ва савдо мажмуаларида махсус расталар ишлаб турибди.

Қашқадарё вилоятида ҳам кейинги икки йилда уюшма аъзолари сони 442 тадан 1 минг 200 тага етди.

Яккабоғлик тадбиркор Мурод Қодиров қўли гул уста ҳунармандлардан. У ясаган бешик ва сандиқларда миллийлик устувор бўлгани учун бозори харидоргир. Мамлакатимизда яратилган имтиёзлардан фойдаланиб уста ўз фаолиятини тадбиркорликка айлантирди.

– Кейинги пайтларда ҳунармандларга кўплаб қулайлик ва имтиёзлар яратиб берилмоқда, – дейди ҳунарманд Мурод Қодиров. – Илгари оддий уста эдим. Солиқлар юқорилиги сабабли савдо дўкони очолмас эдик. Маҳсулотимизни сотишда ҳам муаммолар бўларди. Бугун ҳунармандларга кенг имкониятлар яратилди. Савдо дўкони очдик. Турмуш ўртоғим ҳам ҳунармандчилик билан шуғулланади, миллий либослар тикади. Қисқаси, оилавий ҳунармандмиз. Шунинг ортидан дастурхонимиз тўкин, турмушимиз фаровон.

Устанинг таъкидлашича, бешик ясашда тол, тут, қайрағоч каби мустаҳкамлиги юқори бўлган дарахтлар ёғочи жуда қўл келади. Бешикка тотувлик, серфарзандлик, бахт тимсоли сифатида қаралади. Хусусан, халқимизда фарзанд дунёга келиши билан бешик тўйи ўтказиш одати бор. Кекса онахонлар никоҳ тўйларида қўлларини дуога очиб, келгуси йил бешик тўйларини кўриш насиб этсин, деб юзига фотиҳа тортади.

Ҳунарманд устанинг мақсадлари катта. Келажакда устахона ва савдо дўконини алоҳида қилиб, фаолиятини кенгайтириш, маҳсулот турини кўпайтиришни мўлжалламоқда. Бунинг учун шароит ҳам, имконият ҳам етарли.

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов.

ЎзА.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"