Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2982
7763
7412

+351
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
158111
254685
87205

+167480

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 708 497
Главная Все новости Узбекистана “Ёш китобхон” танловида 720 минг ёш иштирок этади

kitob_120“Ёш китобхон” танловининг жорий йилги саралаш босқичи барча туман ва шаҳарларда 12-13-14 июль кунлари 20-30, 15-19, 10-14 ёш кесимларида бўлиб ўтади. 

Мамлакатимизда эзгу қадрият ва анъаналарни келгуси авлодларга етказиш, халқимиз, айниқса, ёш авлоднинг маънавий-интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, уларнинг қалбида она Ватанимиз ҳамда халқимизга муҳаббат ва садоқат туйғусини кучайтириш, баркамол шахсни тарбиялаш мақсадида бир қатор лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Шундай лойиҳалар орасида юртимиз ёшларини бирлаштирган, билими ва салоҳиятини намоён қилишига кенг имконият яратган “Ёш китобхон” танловининг ўрни беқиёс.

Мазкур танловнинг ўтган мавсумида 250 минг нафар ўғил-қиз иштирок этиб, улар орасидан сараланган ёшлар Президент совғаси – енгил автомашинага эга бўлди. 
Бу йил ушбу танловда қатнашиш учун 720 минг ёш мурожаат этгани унинг нечоғлик аҳамиятли танловга айланганининг далили, ёшларнинг китоб ўқиш, китобхонликка бўлган қизиқишининг ёрқин исботидир. 
Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 12 майдаги “Буюк алломалар, адиб ва мутафаккирларимиз ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида ёшлар ўртасида китобхонлик танловларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишларни тизимли ташкил этишда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади. 
Юртимиздан етишиб чиққан буюк аллома, адиб ва мутафаккир боболаримизнинг юксак гуманистик ғояларга асосланган бой маънавий мероси умумбашарий цивилизация ва маданият, дунёвий, диний илм-фан тараққиётига улкан ҳисса бўлиб қўшилганини бутун дунё аҳли эътироф этиб келади. 
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи берган маълумотга кўра, жорий йилги “Ёш китобхон” танловининг саралаш босқичи барча туман ва шаҳарларда 12-13-14 июль кунлари 20-30, 15-19, 10-14 ёш кесимларида бўлиб ўтади. 
Танлов 4 босқичда ташкил этилади.

Барно Мелиқулова.

ЎзА.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"