Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4840
4961
5935

-974
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
86764
205121
151672

+53449

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 548 488
Главная Все новости Узбекистана Йўлларда хавфсизлик таъминланади

bekat_120Остона ҳатлаб кўчага чиқарканмиз, нафақат автомобилда, балки пиёда бўлсак ҳам йўл ҳаракати иштирокчисига айланамиз. Бу жабҳа эса бугунги кунда инсон ҳаётига хавф туғдириши жиҳатидан олдинги ўринни забт этмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, йўл- транспорт ҳодисаси туфайли дунёда йилига 1,2 миллион киши вафот этаётгани, 20 миллиондан зиёд одам жароҳат олаётгани бунинг тасдиғидир. Албатта, мамлакатимиз ҳам бундан мустасно эмас.

Юртимизда йўл ҳаракати хавфсизлигини кучайтириш борасида қандай ишлар қилинмоқда? Бу ҳақда ЎзА мухбири Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси бошлиғи Қутбиддин БУРҲОНОВ билан суҳбатлашди.

– Фуқароларимизнинг тинч ва хотиржам яшаши нафақат осойишталикни, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашни ҳам тақозо этади, – дейди Қ.Бурҳонов. – Шунинг учун ҳам бу масала доимий эътиборда. Кейинги пайтда йўл ҳаракати хавфсизлигини ишончли таъминлаш соҳасида комплекс ташкилий-амалий чора-тадбирлар амалга оширилди. Жумладан, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, йўлларда ҳаракатни тартибга солишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш бўйича муҳим чора-тадбирлар амалга оширилди.

Шунга қарамасдан, йўл ҳаракати хавфсизлигини ишончли таъминлаш, пиёдалар учун зарур шарт-шароитлар яратиш ишларида ҳамон камчиликлар мавжуд. Бундай ҳолатларга барҳам бериш мақсадида 2018-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш концепцияси ишлаб чиқилди. Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган концепцияни ҳаётга татбиқ этиш борасида айни пайтда амалий чоралар кўрилмоқда.

– Концепциянинг энг муҳим жиҳатлари нималардан иборат?

– Концепцияга мувофиқ йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий база янада такомиллаштирилади. Жумладан, йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилади. Йўл инфратузилмаси такомиллаштирилади. Йўллар сифати яхшиланади. Транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланиши учун ишончли шароитлар яратилади. Йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳуқуқий маданияти, зарур билим ва малакасини ошириш, интизомини мустаҳкамлаш чоралари кўрилади.

Ҳукумат қарори билан нафақат концепция, балки "2018-2019 йилларда Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш концепциясини амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси" ҳам тасдиқланди.

Қарор билан манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига концепциянинг асосий йўналишлари ва "Йўл харитаси"да назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида, сифатли ва самарали амалга оширилиши учун шахсий жавобгарлик юкланди. Демак, бундан буён йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш барчанинг вазифасига айланади.

– “Йўл ҳаракати хавфсизлиги куни” белгилангани, "Автомобилсиз кун" акцияси ўтказилаётгани қандай самара беради?

– “Йўл ҳаракати хавфсизлиги куни”да йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича тизимли, комплекс ишлар амалга оширилади. Хусусан, йўл ҳаракати қоидаларига сўзсиз риоя қилишни таъминлаш ва йўл-транспорт ҳодисалари профилактикасини таъминлаш бўйича фаол чора-тадбирлар кўрилади.

Йўлларда хавфсизлик муаммосига жамоатчилик эътиборини жалб этишга, автотранспорт воситаларисиз ҳаракатланиш мумкинлиги ва зарурлигини намойиш қилишга, унинг барча қатнашчилари томонидан йўл ҳаракати қоидаларига риоя этишга оммавий чақиришга йўналтирилган “Автомобилсиз кун” ойлик акцияси мунтазам равишда барча ҳудудларда ташкил этилади.

Маълумки, юртимизда автомототранспортлар кун сайин ортиб бормоқда. Бу эса кўчаларимизда тирбандликларни юзага келтириш билан бирга, экологик муҳитга ҳам салбий таъсир кўрсатаётир. "Автомобилсиз кун" акцияси тўғри йўлга қўйилса, атроф-муҳит мусаффолигига ҳам катта ҳисса қўшилади.

– Пиёдалар, хусусан, ёшлар қоидабузарлигига барҳам бериш борасида қандай чора-тадбирлар амалга оширилади?

– Энг аввало, пиёдаларнинг йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш маданиятини шакллантиришимиз зарур. Бу уларнинг хавфсизлик қоидаларига риоя этиш масъулиятини оширади, албатта.

Шунга қарамай, қоида бузган пиёданинг шахси ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида аниқланади. Унга нисбатан ҳуқуқбузарликлар тўғрисида электрон протокол расмийлаштирилади. Бундан ташқари, пиёдаларнинг ҳаракатни бошлаши ва тўхтатиши тўғрисида огоҳлантиришнинг замонавий сигнал берувчи тизимлари жорий этилади.

Ёшлар, энг аввало, ўқувчиларнинг йўл ҳаракатига оид билимларини мустаҳкамлашга эътибор кучайтирилади. Мактабгача таълим муассасаларида ҳам болаларга йўл ҳаракати хавфсизлиги асосларини ўқитиш тизими йўлга қўйилади. Умумтаълим мактаблари, коллеж ва лицейлар ўқувчилари орасида “Яшил чироқ”, “Йўл ҳаракати қоидалари билимдони”, “Энг намунавий пиёда” каби викториналар ўтказилади.

Ана шу механизмлар йўлга қўйилса пиёдалар томонидан содир этиладиган қоидабузарликлар, йўл-транспорт ҳодисаларининг сони кескин камаяди.

– Йўлларда қоидабузарликларга барҳам беришда қандай замонавий усуллардан фойдаланиш кўзда тутилмоқда?

– Қоидабузарликларга қарши курашишда автотранспорт воситаларига ўрнатилган видеорегистраторлардан олинадиган видеоёзувлардан ҳам самарали фойдаланилади. Бу видеоёзувларни тезкор тўплашнинг марказлаштирилган тизими жорий этилади. Бунда шахсий маълумотларнинг махфийлигини сақлаб қолиш имконияти таъминланган ҳолда уларни рағбатлантириш механизмлари ҳам жорий этилади.

Шу билан бирга, транспорт воситасини маст ҳолатда бошқариш, транспорт воситасини тўхтатиш бўйича қонуний талабларни бажармаслик, йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган жойни тарк этиш каби ҳолатлар бўйича маъмурий ва жиноий жавобгарлик кучайтирилади. Чунки булар йўлларда хавфни кучайтирадиган омиллардан бўлиб қолмоқда.

Бундан ташқари, жаҳон андозалари асосида светофорнинг тақиқловчи чироғи ёниб турганда ўнгга бурилишга рухсат берадиган йўл белгилари ва ишораларини жорий этиш кенгайтирилади.

Автотранспорт воситаларида болаларни ушлаб турадиган қурилмалардан фойдаланиш ҳам кенгайтирилади. Муҳими, бундай қурилмаларни ишлаб чиқариш маҳаллийлаштирилади. Йўл белгилари, шу жумладан, радарлар борлигидан хабардор қилувчи йўл белгилари замонавий халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда янгиланади.

Кун ёруғ бўлган вақтда олдинда кетаётган транспорт воситасини яхшироқ кўриш мақсадида енгил ва юк транспорт воситалари учун кундузги юриш чироқларидан мажбурий тарзда фойдаланиш йўлга қўйилади.

Буларнинг барини амалиётга татбиқ этиш бўйича ҳозирда чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ва ижроси таъминланмоқда. Бу эса йўлларимизда хавфсизлик таъминланишига, барчанинг хотиржамлигига хизмат қилади.

Норгул Абдураимова суҳбатлашди.

ЎзА.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"