Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
84323
231749
183929

+47820

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 104 932
Главная Все новости Узбекистана Меҳнат ярмаркасида беш мингга яқин бўш иш ўрни таклиф этилди

yarmarka_120Тошкент шаҳар прокуратураси, шаҳар ҳокимлиги ҳамда бандлик бош бошқармаси ва бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда ишсиз фуқароларни, ёшларни ва касб-ҳунар коллеж битирувчиларини иш билан таъминлаш мақсадида Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университети биносида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Ўтказилган меҳнат ярмаркасида Тошкент шаҳрининг Чилонзор, Учтепа, Сергели, Яккасарой ва Шайхонтоҳур туманларида фаолият юритаётган 200 га яқин корхона ва ташкилотлар 5 мингга яқин бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

Тадбирда Тошкент шаҳридаги тижорат банкларининг 15 дан зиёд филиаллари тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган фуқаролар учун тайёрланган бизнес режалари ҳамда имтиёзли кредит пакетлари билан қатнашди.

Корхона ва ташкилот вакиллари касб-ҳунар коллеж битирувчиларига бўш иш ўринлари, меҳнат шароитлари ва имтиёзлар ҳақида батафсил маълумотлар берди.

Меҳнат ярмаркаси тадбирида жами 2 минг 330 нафардан ортиқ фуқаро иштирок этиб, улардан 388 мурожаат қайд этилди. Бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш мақсадида 126 йўлланма берилди, улардан 17 нафари билан меҳнат шартномаси имзоланди.

ЎзА.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"