Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6598
7704
8056

-352
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
118839
238474
142688

+95786

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 907 699
Главная Все новости Узбекистана Ўзбекистон ва Германия ишбилармонлари ҳамкорлигининг янги босқичи

hamkorlik_120Тошкент шаҳрида 15 май куни Германия – Ўзбекистон Ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Унда икки мамлакатнинг ташқи иқтисодий алоқалар, савдо, инвестиция, банк-молия, қурилиш материаллари, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, автомобиль, кимё, электротехника саноати, банк сектори, туризм, хизмат кўрсатиш каби соҳалар учун масъул вазирлик ва идоралари, компания ва концернлари вакиллари иштирок этди. 
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов, Германия – Ўзбекистон Ишбилармонлар кенгаши ҳамраиси, “Knauf Gips KG” компанияси ижрочи директори М.Грундке ва бошқалар мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик барча соҳаларда жадал ривожланиб бораётгани, иқтисодиётимизга хорижий инвестициялар жалб қилиш ва унинг жозибадорлигини ошириш борасидаги ишлар бунда муҳим омил бўлаётганини таъкидлади. 
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳам иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштиришга йўналтирилган макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш, юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини ошириш, инвестициявий муҳитни яхшилаш орқали мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларига хорижий сармояларни фаол жалб этиш белгиланган.

Сўнгги йилларда иқтисодиётимиз салоҳиятини юксалтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Миллий валютани эркин конвертация қилиш тизимига тўлиқ ўтилди, бизнес соҳасидаги солиқлар қисқартирилди, кредит олиш имкониятлари кенгайди, эркин иқтисодий зоналар ташкил этилиб, уларда инвесторларга кенг имтиёзлар берилди. Халқаро молия институтлари билан ҳамкорлик муваффақиятли ривожланмоқда. Бу хорижий сармоядорларнинг мамлакатимизга қизиқишини оширмоқда. 
Бугунги кунда мамлакатимизда хориж капитали иштирокида 5 мингдан ортиқ компания фаолият юритмоқда, улардан 132 таси германиялик ишбилармонлар билан ташкил этилган. Ўзбекистонда Германиянинг етакчи компаниялари билан ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли шерикликни ривожлантиришга устувор аҳамият қаратилмоқда. Бугунги кунда мамлакатимизда Германиянинг "МAN", "Claas", "Lemken", "Кnauf" каби ўз соҳасида етакчи бўлган концерн ва корхоналари муваффақиятли фаолият юритмоқда. "Siemens", "Bosch", "Viessmann", "Humana" ва кўплаб бошқа компаниялар билан биргаликда истиқболли инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда. 
Ўзбекистон иқтисодиётига Германиядан жалб этилган инвестициялар мунтазам ортиб бораётир. Мамлакатимизнинг хорижий сармоядорларга имтиёз ва имкониятлар яратиш борасидаги саъй-ҳаракатлари Германия ишбилармонлари орасида юқори баҳоланмоқда.

– Ўзбекистон катта иқтисодий салоҳиятга эга мамлакат, – дейди Германия Федератив Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Гюнтер Оверфельд. – Бугунги тадбирга Германиянинг етакчи компаниялари ташриф буюрган. Мақсадимиз – мамлакатларимиз ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада ривожлантириш. Тадбир доирасида "Knauf" компанияси Бухорода янги ишлаб чиқариш линиясини очмоқда. Бундан ташқари, автомобилсозлик ва кимё саноатида ҳам ҳамкорликни кенгайтиришни режалаштирганмиз. 
Мажлис доирасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ташқи савдо вазирлиги ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари учун Ўзбекистон – Германия бизнес-форуми ва кооперацион биржа ташкил этилди. 
Форумда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А.Икромов германиялик ишбилармонларни Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, жумладан, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳимоя қилиш, мамлакат иқтисодиётининг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, эркин иқтисодий зоналарда инвесторлар учун яратилган шароитлар билан таништирди. 
Германия бизнес-делегацияси аъзолари мамлакатимизда инвесторлар учун яратилган қулай шарт-шароитларни юқори баҳолаб, ушбу бизнес-форум ишбилармон доиралар вакиллари учун ўзаро тажриба алмашиш майдони эканини қайд этди. 
– Германиялик ишбилармонлар Ўзбекистон билан кенг кўламли ва ўзаро манфаатли бизнес-шерикликдан манфаатдор, – дейди "Mangold consulting" компанияси раҳбари Клаус Мангольд. – Юртингизнинг жозибадор инвестиция муҳити хорижий сармоядорларни ўзига кенг жалб этмоқда. Мен туризм соҳасидаги йирик компаниялардан бўлган "TUI AG" кузатув кенгашига ҳам раислик қиламан. Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти билан яхши танишман. Келгусида мамлакатингизга германиялик туристларни жалб этишни кенгайтиришни режалаштирганмиз. 
Кооперацион биржада мамлакатимиздан қарийб 150 тадбиркор ҳамда Германиянинг 40 та йирик компанияси вакиллари иштирок этди. Унда янги қўшма корхоналар ташкил этиш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда ўзаро манфаатли шартномалар тузиш каби масалалар муҳокама қилинди. 
Шу куни Германия делегацияси Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги “Алгоритм” заводида ҳам бўлди. Бу ерда Германия ишбилармонлари томонидан кичик саноат зонаси ташкил этиш режалаштирилган.

ЎзА.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"