Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
9098
9649
8733

+916
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
70789
84323
231749

-147426

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 175 721
Главная Все новости Узбекистана Туман адлия бўлимлари ташкил этилди, ФҲДЁ ҳокимликлар тасарруфига ўтказилди

fhdyo_120Президентнинг 13.04.2018 йилдаги «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони имзоланди. Бу ҳақда ЎзА хабар беради.

Биринчидан, туман (шаҳар) адлия бўлимлари ташкил этилди. Улар Давлат бюджетидан молиялаштириладиган касб-ҳунар коллежлари юридик хизматларининг штат бирликлари ҳисобидан ташкил этилади. Бунда коллежларнинг юридик хизматлари функциялари туман (шаҳар) адлия бўлимлари зиммасига юклатилди. Илгари идора маҳаллий даражада фақат Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоят адлия бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан тақдим этилар эди.

Иккинчидан, Адлия вазирлигининг Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бошқармаси тугатилди, сабаби ушбу йўналишда фаолият юритиш адлия органларига хос эмас деб топилди.

Учинчидан, 1.07.2018 йилдан бошлаб фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органлари туманлар (шаҳарлар) ҳокимиятлари тасарруфига ўтказилади. Бунда ҳуқуқни қўллаш амалиётини мувофиқлаштириш, улар фаолиятини методик таъминлаш, «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимини юритиш, ФҲДЁнинг ҳудудий архивларига раҳбарлик бўйича вазифалар Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги зиммасига юклатилади.

Тўртинчидан, Адлия вазирлиги халқаро арбитражлар ва суд ишлари масалалари бўйича Ўзбекистоннинг манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида ваколатли давлат бошқаруви органи этиб белгиланди. Вазирликка давлат органлари ва ташкилотларига, хориждаги дипломатик ваколатхоналарга халқаро арбитражлар ва суд ишлари масалалари бўйича бажарилиши мажбурий бўлган топшириқлар юбориш ҳуқуқи берилди. Шунингдек у адлия органлари, давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимларини ўқиш ва малакаларини ошириш учун ривожланган давлатларга юбориши мумкин.

Бешинчидан, Тошкент давлат юридик университетининг Ҳуқуқий тадқиқотлар маркази негизида Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти ташкил этилди. Бошқа вазифалар қатори у ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ошириш услублари ҳамда усулларини ишлаб чиқиш билан шуғулланади.

 Самир Латипов.
Манба: norma.uz.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"