Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1092
7144
7763

-619
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
163367
254685
81949

+172736

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 713 753
Главная Все новости Узбекистана Етти хазинанинг биринчиси

tuxum_120_2Қишлоқ хўжалигида паррандачилик етакчи тармоқлардан бири саналади. Халқимиз тили билан айтганда парранда етти хазинанинг бири. Таҳлилчиларнинг фикрича, бугунги кунда жаҳоннинг етакчи давлатларида бу соҳага катта эътибор қаратилмоқда. Чунки айнан паррандачилик аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланишида асосий аҳамият касб этиб, қишлоқларда одамларнинг иш билан банд бўлишига ҳисса қўшади.

Маълумки, жаҳонда гўшт махсулотлари орасида етиштириш ва истеъмоли бўйича парранда гўшти иккинчи ўринда туради. Истеъмол қилинаётган гўштнинг 34 фоизи парранда гўшти хиссасига тўғри келади. АҚШда эса парранда гўшти истеъмоли ўтган асрнинг 70 йилларидан бошлаб биринчи ўринга чиқиб олди. Экспертларнинг фикрича, 2020 йилга бориб жаҳонда парранда гўшти биринчи ўринга чиқиб олади. Шу сабабли ҳам парранда гўштининг хавфсизлиги ва самарадорлигини таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда.

Паррандачилик бўйича бугунги кунда Хитой, АҚШ, Япония ва Россия олдинги ўринларни эгаллаб турибди. Айни дамда жаҳонда 1 триллион 360 мингта тухум, 296 миллион тонна парранда гўшти етиштирилади. Бу борада ҳиссаси 40 фоизни ташкил қилган Хитой биринчи ўринда турса, иккинчи ўрин АҚШга насиб қилган. Ўтган асрнинг 90-йилларида “осмон ости мамлакати” тўртинчи ўринни эгаллаб турарди, мамлакатда ўтказилган кенг қамровли ислоҳатлар туфайли биринчи ўринга чиқиб олди. Бундай самарага эришиш йўлида паррандачилик ривожи учун махсус гуруҳлар ташкил этилди. Бу гуруҳлар соҳадаги барча муаммоларни аниқлаб, уларни белгиланган вақтда ҳал қилди. Хитойда ўтказилган ислоҳатлар туфайли паррандачилик ривожланди. Сўнгги 30 йил мобайнида паррандачилик тараққий этгани боис миллий иқтисод юқори кўрсаткичларга эришди. Аҳоли иш билан таъминланди. Қишлоқ аҳолисининг турмуш шароити яхшиланди, даромадлари кўпайди. Бу билан мамлакат нафақат ер шари аҳолисининг бешдан бирини ташкил қилувчи ўз аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлади, балки жаҳон қишлоқ хўжалиги ривожи ва озиқ-овқат хавфсилиги таъминланишига катта улушини қўшди.

Бугунги кунда жаҳон мамлакатлари экологик тоза ва тўйимли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ҳаракат қилмоқда. Паррандачилик эса агросаноат мажмуасида етакчи тармоқлардан бири экани тан олинади. Инсоният олдида турган озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжни қондириш учун албатта паррандачиликни ривожлантиришдек масала кун тартибига чиқмоқда. Бу мақсадларга эришиш учун комплекс ёндашув лозим.

Тарихдан маълумки, Хитой, Миср, Ҳиндистон, Қадимги Рим ва Марказий Осиё минтақасида паррандачилик қадим-қадимдан ривожланган. Ҳиндистонда эрамиздан аввалги 3 минг йилликда паррандачиликка асос солинган бўлиб, айнан шу ердан бошқа мамлакатларга тарқалгани айтилади. Хонадонларда товуқ, ўрдак ва ғоз боқиш Осиё ва Европада бир неча минг йиллардан бери аньанга бўлиб келган. Курка илк бор Америкада хонакилаштирилиб, кейинчалик Европага олиб келингани айтилади. “Кўхна қитьа”да товуқ ва бошқа паррандаларни боқиш XVIII аср сўнггида Франция, Голландия ва Англияда йўлга қўйилган.

Паррандачиликда гўшт етиштириш борасида товуқчилик ва куркачилик олдинги ўринларда туради. Бу борада етиштирилган парранда гўштининг учдан бир қисми АҚШ ҳиссасига тўғри келади. АҚШда паррандачилик кичик фермер хўжаликларида товуқ боқиш билан бошланган. Товуқчиликка 1880 йилда асос солинган бўлишига қарамай, 1950 йилга қадар гўшт ва тухум етиштириш кенг қамровли соҳа сифатида кўрилмаган. “Океан орти мамлакати”да 1940 йили 143 миллион жўжа бўлган бўлса, соҳага қаратилган эьтибор туфайли 1950 йилга келиб жўжалар сони 631 миллионга етди. 1960 йилда жўжалар сони бир миллиарддан ошиб кетди. 1996 йилда америкалик фермерлар 7 миллиарддан ортиқ бройлер жўжаларини етказиб берди. Айни дамда Америкада парранда боқиш ўзига хос моддага айланган. Ҳар бир хусусий хонадоннинг паррранда боқишга мослашган ўзига хос товуқхоналари бор.

Деярли барча мамлакатларда товуқчилик ривожланган. Бугунги кунда нафақат қишлоқларда, балки шаҳарларда ҳам паррандачилик билан шуғулланаётган кишиларни учратиш мумкин. Хонадонларида товуқ асосан тухум учун боқилади. Россияда ҳам паррандачиликка катта эътибор қаратилмоқда. Бироқ парранда махсулотлари асосан аҳолининг ички эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган бўлиб, яқин йиллардан бери яқин хорижий мамлактларга экспорт қилинмоқда. 2016 йилда Россиянинг парранда махсулотлари узоқ хориж мамлакатларини ҳам забт эта бошлади. Бу дегани импорт камайганидан далолат беради.

Паррандалар нафақат гўшти, тухуми балки пати учун ҳам боқилади. Бугунги кунда паррандачилик истиқболли ва чорвачиликдаги асосий йўналиш экани тан олинади. Бунинг сабаблардан бири паррандаларни сақлаш учун иншоатларнинг оддий бўлишидир. Бунинг устига оиланинг даромад манбаи бўлмиш паррандачилик жуда қизиқарли, осон ва фойдали соҳадир.

Паррандачиликда товуқчилик биринчи ўринда турса, иккинчи ўрин ғозчиликка берилган. Бунинг бир қатор сабаблари бор. Товуқни ҳар қандай шароитда боқиш мумкин. Ғоз эса мавсумга қараб боқилади. Бунинг учун албатта сув хавзалари керак бўлади. Ғозлар вафодорлиги билан ажралиб туради. Тарихдан маълумки, ғозлар Римни қутқарган. Қўриқчиликда ғозлар итлардан асло қолишмайди. Уйингизга бегона одам кирса, албаьта “ғағ-ғағ”лаб овоз чиқаришади. Ғозлар асосан гўшти учун боқилади. Арзон ва шу билан бирга сифатли ғоз гўшти даъво экани айтилади.

Ғозлар билан бирга ўрдакларга қизиқувчилар ҳам бор. Курка ҳам йил сайин оммалашиб бормоқда. Унинг гўшти парҳез экани маълум. Курка махсулотлари етиштириш бўйича АҚШ биринчи ўринда туради. Ундан кейинги ўринлар Франция, Италия, Буюк Британия ва Германияга насиб қилган. Куркаларни ёпиқ иншоатларда боқиб бўлмайди. Товуқлардан фарқли равишда улар очиқ ҳавони яхши кўради. Паррандачиликда куркалар ҳовли кўрки сифатида кўрилади.

Халқимиз бедана гўшти ва тухумини севиб истеъмол қилади. Сўнгги йиллада нафақат юртимизда, балки бутун дунёда беданачиликка ҳам катта эътибор қартилмоқда. Масалан, Японияда 200 йилдан бери беданаларни кўпайтириш йўлга қўйилган. Мутахассисларнинг фикрича, беданаларни кўпайтиришга сарфланган ҳаражатлар кўп ўтмай ўзини оқлайди. Беданалар қуёнларга қараганда уч баробар тез кўпаяр экан. Бедана тухуми кичик бўлишига қарамай, айни дамда сотилиши бўйича товуқ тухуми билан рақобатлашга олиш даражасига етиб келди. Ҳар куни битта бедана тухумини истеъмол қилган кишининг иммунитети мустаҳкам бўлиши аниқланган. Унинг тухумидан бир қатор касалликларни даволашда фойдаланилади. Бедана тухумини узоқ вақт сақлаш мумкин. Бироқ тухум берувчи бедананинг ўзини бир йилдан ортиқ сақлаб бўлмайди. Шунинг учун тухум берувчи беданаларни тез-тез алмаштириб туриш керак. Бедананинг гўшти фойдали экани маълум.

Матбуотимизда айрим туманларда туяқушлар боқилаётгани хақида ўқиб қоламиз. Мамлакатимизда туяқушчилик мустақиллик йилларида йўлга қўйилди. Ватани Африка бўлишига қарамай туяқушлар Ўзбекистон иқлимига ўрганиб қолди ва кўплаб ишқибозлар ортирди. Айни дамда туяқушлар тухумига қизиқиш ортиб бормоқда. Мамлакатимизда Қора Африка страуслари боқилмоқда. Парранданинг бу тури 50 йил яшайди. Камида 30-35 йил тухум беради. Страуслар жуда ҳам меҳрибон ва қизиқувчан бўлиб ўз эгаларига тез ўрганади. Туяқуш фермасига эга бўлганлар нафақат гўшти ва тухумидан фойда кўришлари, балки қизиқувчиларни страусларни кўрсатиш мақсадида экскурсия уюштиришлари ҳам мумкин. Туяқушнинг битта тухумидан тайёрланган қуймоқни 8-10 киши истеъмол қилиши мумкин.

Тухум етиштириш бўйича энг йирик корхоналар Шимолий ва Жанубий Америкада жойлашган. Бу хақда World’s Top Poultry Companies Хисоботида таъкидланади. Тухум етиштирувчи энг йирик 25та компаниянинг 14таси АҚШда жойлашган. Лотин Америкасида тухум етиштириш борасида Мексика биринчи ўринда туради. Осиёда эса Япония ва Малайзия тухум етиштирувчи корхоналар сони бўйича етакчилик қилади. Замонавий паррандачилик фермаларида нафақат гўшт ва тухум етиштирилади, балки ярим тайёр маҳсулотлар ҳам тайёрланади.

Шарофиддин Тўлаганов.

ЎзА.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"