Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3633
8639
10175

-1536
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
156240
230255
113506

+116749

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 451 941
Главная Все новости Узбекистана Қалампир 1 тоннасининг нархи дунё бозорида 8 минг доллар атрофида баҳоланади

qalampir_120_2Аччиқ қалампир етиштириш сердаромад соҳа бўлиб, бир гектардаги ҳосилдорлик 15−20 тоннагача етади. Унинг қуритилганига талаб кўплигини ҳисобга олсак, 1 гектар майдондаги ҳосилдан 3-4 тонна қуритилган аччиқ қалампир олинади. Унинг 1 тоннасининг нархи дунё бозорида 8 минг доллар атрофида баҳоланиши эса ҳозирга қадар пахтакор халқимизнинг тушига ҳам кирмаган эди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 январдаги “Республикада хориж тажрибаси асосида аччиқ қалампир етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Президентимизнинг кам ҳосил берадиган пахта майдонларини қисқартириш ҳисобига 60−80 кунда етиладиган аччиқ қалампир экиш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар бергани туфайли ҳар бир вилоятда ушбу сердаромад ўсимликни кўпайтириш чоралари кўрилмоқда.

Қайд этиш керакки, юртимизда экиш учун тавсия этиладиган марғилон-330, пикантный, учқун, тилларанг, мумтоз, саид каби қалампир навлари мавжуд. 
Ҳозирда олимларнинг бу йўналишда бир қатор тавсиялар ишлаб чиққан бўлиб, жойларда ўқув – семинарлари ўтказилмоқда. Унда ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитлари ҳисобга олиниб, ишлаб чиқилган таклифлар фермер, деҳқон хўжаликлари бошлиқлари ва томорқа ер эгаларига етказилмоқда. Хусусан, Тошкент давлат аграр университети Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО), Жанубий Кореянинг “KOPIA” маркази, Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Қашқадарё, Бухоро, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида “Ўзбекистонда аччиқ қалампир етиштиришнинг истиқболлари” мавзусида ўқув-семинарлари ўтказди.
— Бизга жаҳонда аччиқ қалампир ишлаб чиқаришнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, ишлаб чиқаришдаги аҳамияти, озиқ-овқатдаги саноатидаги ўрни, аччиқ қалампирни инновацион технологиялар асосида етиштириш, қуритиш, қайта ишлаш жараёни ҳақида батафсил маълумотлар берилди,–дейди бухоролик Мирзавали Насриев.– Чамалаб кўрдим, бемалол томорқада ҳам етиштириб, мўл ҳосил олсак бўлар экан. Маҳалламизда ҳаммамиз экиб, қуритиш ускунаси харид қилиб, ишга туширсак, даромадимиз ошар экан. 
— Биз Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари илғор фермер хўжаликлари негизида аччиқ қалампир етиштириш бўйича тажриба тариқасида бир гектардан қалампирзор ташкил этишга келишиб олдик, – дейди Тошкент давлат аграр университети проректори Мақсуд Адилов. – Экиладиган аччиқ қалампир кўчатлари 40-45 кунлик, 8-10 баргли, пояси ва илдизлари дуркун ривожланган, барглари тўқ яшил тусда, соғлом бўлиши лозим. Аччиқ қалампир жуда ўзига хос ўсимлик бўлиб, уни мевасини кўклигида ҳам қизарганида ҳам истеъмол қилиш мумкин. 
Эслатиб ўтамиз, «Агробанк» қалампир етиштирувчи тадбиркорлик субъектларига қалампир уруғларини харид қилиш, экиш, кўчат ва маҳсулот етиштириш, иссиқхоналар қуриш, моддий-техника ресурсларини сотиб олиш, агротехника тадбирларини амалга ошириш учун имтиёзли кредитлар ажратишни бошлади.

 

Сайёра Шоева.

ЎзА.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"