Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1592
5204
5887

-683
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
146249
191346
162406

+28940

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 645 877
Главная Все новости Узбекистана ТСВ тадбиркорларни эксперт кенгашига таклиф этади

soliq_120_3Ташқи савдо вазирлиги ҳузурида Эксперт кенгаши тузилмоқда. У экспортчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, логистика тизимини ривожлантириш ва ташқи савдо ҳажмларини ошириш дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда имплементация қилиш билан шуғулланади.

Вазирликнинг хабар беришича, Кенгаш эксперт ҳамжамияти аъзолари, вазирлик ходимлари, шунингдек xусусий сектор вакилларидан шакллантирилади. Таркиб саралаш танлови, ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги ишни ҳамда тегишли соҳалардаги профессионал тажрибани ҳар томонлама баҳолаш асосида аниқланади. Эксперт кенгашига аъзо бўлишга талабгорларнинг резюмелари ва бошқа тегишли маълумотлари  Ушбу e-mail манзили спам-ботлардан ҳимоя қилинган, уни кўриш учун Сизда Javascript ёқилган бўлиши керак электрон почтаси орқали қабул қилинади.

Кенгаш ҳузурида ишчи гуруҳлар ташкил этилади ва улар қуйидаги вазифаларни ҳал этиш билан шуғулланади:

экспорт ва импортни амалга ошириш билан боғлиқ жараёнлар кетма-кетлигини комплекс, объектив ва танқидий таҳлилини амалга ошириш;

xалқаро савдога тўсқинлик қилувчи омилларни аниқлаш;

ҳозирги вазиятни таҳлил қилиш ҳамда транспорт ва логистика тизимини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

ташқи иқтисодий фаолият соҳасида қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

хусусий сектор, экспертлар жамоаси ва Ташқи савдо вазирлиги ўртасида фикрлар ва таклифлар алмашинувига ёрдам берувчи тадбирларни ташкил этиш.

Экспертлар  норматив-хуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва уларга ўзгартиришлар киритиш жараёнларида иштирок этади.

Манба: norma.uz.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"