Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1612
7529
7529

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
164003
199080
136918

+62162

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 229 449
Главная Все новости Узбекистана Пенсияни 100% олувчи ходимлар сафи кенгаймоқда

nafaqa120Президентнинг 7.02.2018 йилдаги ПФ–5328-сон Фармони билан ишловчи пенсионерларнинг айрим тоифаларига пенсияни тўлиқ тўлаш назарда тутилмоқда.

2018 йилнинг 1 мартидан Мудофаа вазирлиги, ИИВ, ФВВ, Миллий гвардия, Президент хавфсизлиги давлат хизмати, МХХ ва ДБҚнинг ҳарбий хизматчилари  ва ходимлари жумласидаги пенсионерлар қуйидаги ташкилотлар ва лавозимларда ишлаганда пенсияни тўлиқ оладилар:

Қуролли Кучлар таркибида ва юқорида санаб ўтилган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимида, шу жумладан маслаҳатчи сифатида ишловчилар, пенсияни қайси идорада расмийлаштирганлигидан қатъи назар, хизматда бўлишнинг белгиланган чегара ёшига тўлганлиги туфайли пенсияга чиққан тақдирда (соғлиғи ҳолатига кўра пенсияга чиққанлар бундан мустасно);

умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда директор, унинг ўринбосарлари, бошланғич чақирув (ҳарбий) тайёргарлик, шунингдек мудофаага ёрдам берувчи «Ватанпарвар» ташкилоти ўқитувчилари сифатида;

олий ўқув юртларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари ўқитувчилари сифатида;

маҳаллий ҳарбий бошқарув органларида (мудофаа ишлари бошқармалари ва бўлимлари), шунингдек фахрийлар ишлари бўйича кенгашларда;

Президентнинг вилоятлар, туман (шаҳар) Халқ қабулхоналарида;

Мудофаа саноати давлат қўмитасининг ижроия аппаратида;

ҳарбий қисмларда ва муассасаларда Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимларида;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бошқарув аппаратларининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари бўйича гуруҳларда;

шаҳар ҳокимликлари (вилоят марказлари) бошқарув аппаратларининг сафарбарлик ишлари ва фавқулодда вазиятлар бўйича мутахассислари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва пойтахт раҳбарларининг маслаҳатчилари сифатида.

Пенсияни тўлиқ миқдорда олиш шарти – юқорида санаб ўтилган лавозимлардаги иши пенсионернинг ягона иш жойи бўлиши керак.

Эслатиб ўтамиз, айнан шу санадан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, «Оила» маркази ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг бошқарув ходимлари пенсияни тўлиқ олишни бошлайдилар. Бундан ташқари, шу йилнинг бошидан бир қатор ишлаётган пенсионерлар учун шундай имтиёз амал қилмоқда.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 8.02.2018 йилдан кучга кирди.

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

Олег Заманов.
Манба: norma.uz.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"