Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
474
5204
5004

+200
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
172258
203261
124482

+78779

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 038 624
Главная Все новости Узбекистана Яшнобод ва Юнусобод туманларида яшовчи эҳтиёжманд оилаларга маиший техникалар берилди

sovga_120Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари федерацияси томонидан қатор ташкилотлар ҳамкорлигида пойтахтимизнинг Яшнобод ва Юнусобод туманларида яшовчи эҳтиёжманд оилаларга маиший техникалар берилди. 

 

Мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 12 сентябрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишлар кўлами кенгайишида муҳим омил бўлаётир.

Яшнобод тумани Ширинобод маҳалласида яшовчи Раъно Ҳошимова тикувчилик қилиб оила тебратади. Турмуш ўртоғи биринчи гуруҳ ногирони. Манфаатлари ҳамиша қонуний ҳимоя этиб келинаётганидан жуда мамнун. Бу оила учун жорий йил янада қувончли воқеаларга бой бўлди – Сергели туманида қурилган янги уйлардан хонадон ажратилди.

– Кеча ўз уйимизга кўчиб ўтгандик, бугун эса янги, замонавий тикув машинаси беришди, – дейди Р.Ҳошимова. – Бу йил Янги йилни ўз хонадонимизда янги орзулар, режалар билан кутиб оламиз. Шу юртда туғилганимиз, яшаётганимиз, халқимиз, давлатимиз эътибор ва эъзозида эканимиздан яратганга минг бор шукроналар айтамиз. 
Федерация томонидан пойтахтимиздаги 110 нафар имконияти чекланган фуқаронинг уй-жойлари таъмирланиб, 1 минг 221 нафар эҳтиёжманд оилалар вакилларига маиший техникалар берилди. Шунингдек, етмишга яқин юртдошларимиз ўз соғлиғини тиклаши учун шарт-шароитлар яратилиб, тиббий амалиёт учун маблағлар ажратилди. Улар учун Янги йил байрами совғалари ташкил этилаётир. 
Бу каби эзгу амаллар келгуси йилда ҳам давом этиши режалаштирилмоқда. 2018 йил уй-жойда муаммоси бўлган 400 оилани манзилли қўллаб-қувватлаш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўрилаётир.

Барно Мелиқулова, Оқил Ғуломов.

ЎзА.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"