Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1874
5218
5428

-210
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
110083
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 072 532
Главная Все новости Узбекистана Ўзбекистон Испания билан ҳамкорликдаги иқтисодий лойиҳаларни амалга оширади

hamkorlik_120_2Ўзбекистон ва Испания иқтисодиёт ва саноат соҳаларида ҳамкорлик қилишга келишиб олди.

13-ноябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулази Камилов бошчилигидаги делегация Мадрид шаҳрида Испания Қироллиги Савдо бўйича давлат котиби Мария Луиса Понсела билан учрашди. Музокаралар давомида ҳамкорликни, аввало савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларида янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди, деб хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

Суҳбатда таъкидланганидек, бугунги кунда Ўзбекистон ва Испания инвестицион алоқаларни кенгайтириш, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ва номенклатураси кўпайтириш учун етарлича имкониятларга эга бўлиб, 2017 йилнинг январь-июль ойларида бу кўрсатгич 71,5 млн АҚШ долларини ташкил этди.

Учрашув ва шу куни бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Испания ишбилармон доиралари вакиллари иштирокидаги бизнес-форумда иқтисодиётнинг турли соҳаларида биргаликдаги ва ўзаро манфаатли янги лойиҳаларни амалга оширишнинг истиқболлари батафсил кўриб чиқилди.

Музокаралар якунида Ўзбекистон ҳукумати ва Испания ҳукумати ўртасида иқтисодиёт ва саноат соҳаларида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Испания Савдо палатаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"