Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1875
5218
5428

-210
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
110083
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 072 533
Главная Все новости Узбекистана Бойсун тумани кўп тармоқли марказий поликлиникасининг янги биноси фойдаланишга топширилди

elektron-navbat_120Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини юксалтириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ҳар томонлама соғлом авлодни улғайтиришга хизмат қилаётгани таъкидланди. 

 

Президентимизнинг 2017 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Мазкур ҳужжат ижроси доирасида тоғли тумандаги Сайроб, Қорабўйин, Работ, Бойсун қишлоқ врачлик пунктлари негизида қишлоқ оилавий поликлиникалари ташкил этилди. Тўртта қишлоқ врачлик пунктида тез тиббий ёрдам шохобчаси фаолияти йўлга қўйилди, тўрттаси қишлоқ врачлик пункти сифатида сақлаб қолиниб, иккитаси тугатилди. Тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, “Саломатлик-3” лойиҳаси доирасида замонавий ускуналар билан жиҳозлаш, санитар автотранспорт воситалари билан таъминлаш сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди. Зарур дори-дармон билан узлуксиз таъминлашга эътибор янада кучайтирилди. 
Инвестиция дастури доирасида туман тиббиёт бирлашмаси ҳудудида қад ростлаган икки қаватли кўп тармоқли марказий поликлиникани қуриб фойдаланишга топшириш учун 2 миллиард 596 миллион сўм маблағ сарфланди. 200 қатновга мўлжалланган янги тиббиёт муассасаси замонавий тиббий ускуналар, ахборот-коммуникация воситалари билан жиҳозланиб, амбулатор қабуллар электрон бошқарув тизимига ўтказилди. 
– Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида ишга туширилган янги поликлиникада ёшу кекса барчани сифатли тиббий кўрикдан ўтказиш, саломатлигини мустаҳкамлаш учун барча шароит яратилган, – дейди меҳнат фахрийси Х.Тошбоев. – Замонавий асбоб-ускуналар касаллик ва унинг даражасини эрта аниқлаш ва самарали даволашда жуда қўл келади. Бундай қулайликлардан тоғли ҳудудлар аҳолиси ғоят мамнун. 
Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Э.Турдимов сўзга чиқди.

Холмўмин Маматрайимов.

ЎзА.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"