Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2450
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
105439
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 067 889
Главная Все новости Узбекистана Ҳамкорлик меморандумлари имзоланди

hamkorlik_120_2Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон – Жанубий Корея бизнес форуми ва кооперацион биржа доирасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳузуридаги Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва Корея Республикасининг "Awesome Ltd.", "SuWan TPL Co.,Ltd", "DOBE CorpInc." компаниялари ўртасида мамлакатимиз тадбиркорлари томонидан ушбу мамлакатга тўқимачилик маҳсулотлари, шарбатлар, зираворлар ва бошқа маҳсулотлар етказиб бериш бўйича ҳамкорлик меморандумлари имзоланди. 

 

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва Корея Республикаси заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчилари федерацияси билан Тошкент шаҳрида заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишиб олинди.

Мазкур битимлар икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. 
Тадбирда Жанубий Кореянинг қурилиш, озиқ-овқат саноати, заргарлик буюмлари, тиббий ускуналар, шахсий гигиена воситалари, қишлоқ хўжалиги техникаси, ахборот-коммуникация технологиялари, тўқимачилик ва тўқимачилик ускуналари ишлаб чиқариш, логистика, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ва тайёрлаш ҳамда бошқа соҳаларда фаолият юритадиган йирик компаниялари вакиллари қатнашди.

Абу Бакир Ўрозов.

ЎзА.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"