otov_120Жиззах вилояти Мирзачўл тумани “Ғалаба” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Тикувчи Дилноза” хусусий корхонаси иш бошлади. Бу ерда 10 га яқин турдаги тикув-трикотаж маҳсулотлари тайёрланмоқда.

— Мамлакатимизда хусусий тадбиркорлик, айниқса, ёшлар бизнесини ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибордан руҳланиб, ҳомийлар кўмагида ажратилган 65 миллион сўмга тикувчилик цехи очдик, - дейди корхона раҳбари Дилноза Жўраева. — Ишни ўтовларда ташкил этганмиз. Ўтовлардан бирига тикув ускуналари ўрнатилган бўлса, иккинчисида бичиш ишлари амалга оширилади. Айни пайтда болалар ва аёллар учун кийим-кечаклар ишлаб чиқармоқдамиз.

 

Жамшид Ёрбеков.

ЎзА.