Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4609
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
107598
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 070 048
Главная Все новости Узбекистана Туризм ривожида АКТнинг ўрни

ikt_120_2Ахборот-коммуникация технологиялари ривожланиши билан Ўзбекистон туризм саноатида ҳам туб ўзгаришлар рўй бермоқда. Зеро, замонавий технологиялардан фойдаланиш соҳада муваффақиятли фаолият юритишнинг муҳим шартларидан биридир. Улар асосида туристик фирмалар веб-сайтини яратиш, меҳмонхонада хона, авиа ва темир йўл чипталарига онлайн буюртма қилиш имкониятини берувчи янги тизим ва сервислар ишлаб чиқилмоқда. 

 

«Mirzo Ulugbek Innovation Center» ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш инновация марказида Ўзбекистон туризм бозорини ривожлантиришда АКТдан фойдаланишга бағишлаб ўтказилган семинарда шу ҳақда сўз юритилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Mirzo Ulugbek Innovation Center» ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш инновация маркази, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети вакиллари, маҳаллий туристик фирмалар ходимлари ҳамда туризм соҳасида қўлланадиган дастурий таъминот ишлаб чиқарувчилар иштирок этди. 
Семинарда туризм саноатининг янада ривожланиши мамлакатимиз иқтисодиёти юксалишида алоҳида аҳамият касб этиши таъкидланди. Президентимизнинг 2016 йил 2 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони бу борада муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда. 
Тадбирда Ўзбекистон туризм соҳасининг ҳолати, жамоат жойларидаги «WI-FI»нинг булутли назорати ва бошқаруви, Ўзбекистон туризм салоҳиятини рўёбга чиқаришда АКТ имкониятларидан фойдаланишга оид маърузалар тингланди. Шунингдек, туризм бизнеси тармоқларини автоматлаштириш учун дастурий маҳсулотлар таклиф қилаётган маҳаллий бозорнинг ривожланиш динамикаси намойиш этилди. Мамлакатимиз мутахассислари томонидан меҳмонхоналарни бронлаш, туристик йўналиш танлаш, авиа ва темир йўл чипталари, турпакетларни онлайн харид қилиш, автотранспортлар трансфери ва ижара хизматлари, туристларга хушмуомала бўлиш ва чегирмалар таклиф қилиш, шунингдек, сафар давомида уларни туну-кун қўллаб-қувватлаш хизматларини ўзида мужассам этган «Uzbekistan Pass» интерактив туристик сервиси ишлаб чиқилган. Ўзбекистонга кириш визасини олаётган хориж фуқароларига «Uzbekistan Pass» карталарини бепул тақдим этиш режалаштирилган. 
– Хизматдан фойдаланувчилар бутун Ўзбекистон бўйлаб хизмат ва товарлар учун, жумладан, маҳаллий меҳмонхоналарда яшаш, маданий-тарихий муассасалар, кўнгилочар марказлар, ресторанларга боришда транспорт корхоналари хизматидан фойдаланганлик учун тўловни амалга ошираётганида пулини тежаш имконига эга бўлади, – дейди «TNH Sarmoya» МЧЖ бош директори И.Жабборов. – Сервис бутун Ўзбекистон бўйлаб туристик пакетлар тақдим этади, уни тўрт йўналиш – Самарқанд, Бухоро, Хива ва Тошкентда синовдан ўтказиш ишлари бошлаб юборилди. Бу тизимга фақат юксак талабларга жавоб берадиган туроператорларгина уланиши мумкин. 
Тадбирда, шунингдек, мамлакатимизга хорижлик сайёҳлар оқимини кўпайтиришда АКТнинг ўрни ҳам муҳокама қилинди.

Роман Бондарчук.

ЎзА.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"